Latest news

01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 01:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0 (матнли трансляция)  41 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  0 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  4 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  15 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  15 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

Болалар футболи. Андижон вилоятида “Келажак лигаси” старт олди News

Болалар футболи. Андижон вилоятида “Келажак лигаси” старт олди

ЎФА Футболни ривожлантириш бошқармаси ходимлари жорий йилнинг май ойида болалар ва ўсмирлар футболини ўрганиш ва жойларда мусобақалар сонини ошириш мақсадида Республикамиз ҳудудларида хизмат сафарларида бўлиб қайтишган эди.

Сафарлардан асосий  мақсад вилоятлардаги мавжуд вазиятни чуқур ўрганиб чиқиш, мусобақалар сонини ошириш, болалар лигаларини йўлга қўйишдан иборат бўлган.

Хозирги кунга келиб вилоятларда болалар лигалари йўлга қўйилди ва баҳслар қизғин давом этмоқда.

18 июн куни Андижон вилоятида ҳам  “Келажак лигаси” старт олди. Унда 2007-2008, 2005-2006 ҳамда 2003-2004 йилда туғилган болалар иштирок этмоқда.  Ушбу Болалар лигасида Андижон вилоятидан жами 21 та жамоа қатнашяпти. Мусобақаларда хар бир ёш тоифалари 4та ҳудудга бўлинган ҳолда, баҳсларга киришишди.

Мусобақа 2 босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда жамоалар ҳудудларга бўлиниб,  айланма тарзда икки даврада уйда- меҳмонда ўйин олиб боришади. 2-босқичда ўз ҳудудларида биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган 8та  жамоа иштирок этади. Ўз худудларида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллай олмаган жамоалар эса қуйи лигада куч синашади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика