Latest news

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" аутсайдерни қийинчилик билан мағлуб қилди, Амад Диаллодан хет-трик!  17 01:50Альфонсо Дэвис "Бавария" таклифига кўнмаяпти  1 01:23РФИ фахрий президенти: "Ўзбекистон, Беларусда ўйнаганида бизнинг селекционерлар қаерда эди? Кўзи кўрлар"  18 01:01Абдуқодир Ҳусанов Манчестерга етиб борди  8 00:46Испания Кубоги. "Реал" – "Сельта" баҳси асосий таркиблари маълум!  15 00:30HERE WE GO: Омар Мармуш - "Манчестер Сити" футболчиси!  6 00:15Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод"дан йирик ғалаба, Бенземадан гол  0 23:27Аморим Гарначо яна нималарни ўрганиши кераклигини айтди  3 23:02Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўзгариш  1 22:50"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  5 22:19Саудия Арабистони. Пешқадам "Ал Ҳилол" аутсайдер дарвозасига 9та гол урди  3 21:50"Навбаҳор" БААда Хорватия, Арманистон ва Хитой жамоаларига қарши ўйнайди  1 21:30"Сўғдиёна" дарвозабони билан шартномани узайтирди  3 21:08Златан Роналдуга жавоб берди  19 20:44АПЛ топ-клублари қизиққан футболчини "Бавария" илиб кетмоқчи  0

Боку-2017 кундалиги. ОКСАНА ЧУСОВИТИНАнинг рақибалари, у фаолиятини бошлаганида... News

Боку-2017 кундалиги. ОКСАНА ЧУСОВИТИНАнинг рақибалари, у фаолиятини бошлаганида...

Кеча ҳисобимизга яна битта олтин медални қўшиб қўйган Оксанахон Чусовитинанинг фаолият юритаётганига роппа-роса 27 йил бўлибди.

Менимча, Чусовитина, Бакуда давом этаётган "Ислом бирдамлик ўйинлари" мусобқасида қатнашаётган спортчилар ичида энг кўп медалга эга иштирокчи. Бунга шубҳа қилмасак ҳам бўлади. Унинг ёшида спортнинг гимнастикаси тури билан шуғулланиш катта матонат ҳисобланади. 


Қизиғи, Чусовитинага мураббийни ҳам кераги йўқ. Бадиий гимнастикада бир даста медалларни ютиб берган делегациямиз Тошкентга қайтиб кетишгач, Чусовитинани бир ўзи қолди. Тунга яқин, Чусовитина "штаб" вакилларидан бирини "мураббийлик"ка таклиф этди. Бу лавозимга, Камолиддин Эргашев муносиб кўрилди. У қилиши бўлган иш шундан иборат эди-ки, мезбонлар инвентарларни тўғри қўйилганлигини назорат қилиш. Спортнинг бу турида ҳар бир см катта роль ўйнайди. 

Шу тариқа мусобақа бошланди. Оксана Чусовитина рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда ғолиблик нашидасини сурди.


Энди сизларга бир қизиқ фактларни тақдим этаман. Оксана Чусовитина ва унинг рақибаларининг ёшларига эътибор қаратамиз.

1996 йил Мутлу Демет, Некрасова Марина ва Тишкова Екетерина энди бир ёшга тўлиб, "мами, папи", деб тили чиққанида, Чусовитина Бельгиядаги жаҳон чемпионатида КУМУШ медални олган.

Ҳудди шу йили Атланта Олипиадасида қатнашаётган пайти, Юлия Иншина ҳам бир ёшга тўлган эди.

Оксана Чусовитинанинг фаолиятида кичик пауза бўлган пайт Девира Тацса ҳамда Амартиани Армартианилар дунёга келишди. Бу пайтда Оксана 22 ёшда эди.

2002 йилги жаҳон чемпионатида ОЛТИН медални қўлга киритган пайти, Рифда Ирфаналутфи ва Экин Морова эндигина боғчанинг уч ёшлилар гуруҳига ўтган эканлар.

Ҳамюртимиз профессионал фаолиятини 1990 йилда бошлайди. Ўша йили Санлилар хонадонида қиз фарзанд дунёга келади ва унга Укташ деб исм қўядилар.


Бугун Оксана Германияга учиб кетди. Кетишдан аввал "штабимиз"га кириб ўтди. Анча суҳбатлашиб ўтирдик. Кўнгли очиқ аёл. Ҳеч қандай юлдузлик аломатини кўрмайсиз. Барча саволларингизга жавоб беради, ўзи ҳам савол беради. У ёқдан, бу ёқдан деб шунга айтишади. Ҳозирча фақат Янги Зелландияга бормаган экан. Дунё кезиб чиққан. 

Афсуски, Оксана Чусовитина фаолиятини якунлайдиган бўлса, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қиладиган спорт гимнастикачимиз қолмайди. Фокин ҳам фаолиятини якунладики, биронта ўғил боламиз йўқ. Бадиий гимнастика билан адаштириб юборманг. Бадиий гимнастикадаги натижаларимизга гап йўқ. Спорт гимнастикасини эса нолдан бошлашимиз керак. Бунинг учун ҳам вақт, ҳам маблағ лозим.


Оксанадан сўрадим, - Ўзбекистонда "Оксана Чусовитина" академиясини очмайсизми?

"Ниятим бор. Фақат ҳозир эмас. Аввал спортчилик фаолиятимни тугатишим керак. Акс ҳолда ёшлар билан ишлашга вақт бўлмайди. Очганда ҳам шунчаки қилиб эмас, профессионал фаолият юритадиган қилиш керак. Ҳозир кўпчилик фарзандини спорт гимнастикасига бермай қўйди. Кўп ёшларни кўраяпман, уч мартадан кўп турникда тортилишни билмайди. Болаларда спорт гимнастикасига меҳр уйғота олишимиз керак, мени ишни аввал шундан бошлашим керак", - дейди. 

Ҳақиқатдан ҳам, Ўзбекистонда "Оксана Чусовитина" академияси очиладиган бўлса, биз учун катта ютуқ бўларди. Энг муҳимини унинг ўзида бу нарсага қизиқиши катта. Уни дунё спорт гимнастикаси тан олган. Сўнгги 20 йилликнинг энг машҳурлари унга "лаббай", - деб жавоб беради. Футболдан келиб чиқиб айтаман, биронта хорижий юлдузни Тошкентга мастер классга таклиф этсак қанақа шоу бўлади, лекин бу бизга жуда қимматга тушади. Оксанадан фойдалансак, бундай мастер класслар бизга бепулга тушади. Мана шу аёлдан фойдаланган ҳолда спорт гимнастикамизга қайта жон беришимиз керак.


Боку шаҳридан

Нодирхўжа Юлдашев.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика