Latest news

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  19 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  78 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Бобурбек Йўлдошев: "Терма жамоага чақирилганимни энди эшитдим ва бундан мамнунман" News

Бобурбек Йўлдошев: "Терма жамоага чақирилганимни энди эшитдим ва бундан мамнунман"

Хабарингиз бор Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати учун бугун якуний таркиб эълон қилинди.
Биз эса таркиб аъзоларининг Осиё чемпионати олдидан дастлабки фикрлари билан қизиқиб уларга мурожаат этдик. 

"Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати олдидан ташкил этиладиган йиғинга чақирилганимдан мамнунман ва бу ҳақида ҳозир сиздан эшитдим. Ҳали хабарим йўқ эди. Шу терма жамоа учун 50 талик рўйҳатида борлигим ҳақида айтган эди лекин йиғин ҳақида эшитмаган эдим.

Ҳозирги вақтда Фарғонадаман ва оилам билан дам олмоқдаман. Эртага Тошкентга йўлга тушамиз. "Локомотив" билан Тошкентда дастлабки машғулотларни ўтаймиз.

Бу терма жамоа ҳақида ҳали етарлича маълумотга эга эмасман лекин бу таркиб жуда кучли бўлишини ҳис қилмоқдаман. Негаки асосан 1993 йилда таваллуд топган жамоа ажойиб даражада шаклланган ва бунга 1991 ва 1992 йилда туғилган ёшларнинг ҳам қўшилиши жамоани фақат кучайтиради.

Бу жамоа Осиёнинг кучли жамоаларига ҳам муносиб рақиблик қила олади ва совриндор бўлади" - дея ўз фикрларини билдириб ўтади Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси аъзоси Бобурбек Йўлдошев.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика