Latest news

11:35"Навбаҳор"га РРЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  0 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  4 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  6 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  5 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  11 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  2 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  9 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  11 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  29 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  33

Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради" News

Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"

Суперлиганинг 11-тури доирасида ОКМКга қарши ўйиндан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бугунги ғалаба билан мухлисларни табриклайман. Бугун стадиондаги атмосфера ажойиб бўлди. Устига-устак Ўзбекистондаги энг яхши жамоалардан бирини мағлуб қилиб, барчани хурсанд қилдик. Ўйинга келадиган бўлсак, бу иккала жамоа ҳам очиқ футболни яхши кўришади. Шу сабабли иккала жамоа ҳам ҳужумкор ўйин намойиш қилиб берди, деб ўйлайман. Яратилган вазиятларга қарайдиган бўлсангиз, иккала жамоа ҳам ғалабани ўйлагани кўриниб турибди. Биз қаердадир тартиблироқ ва эхтиёткор бўлишимиз талаб қилинарди, чунки ОКМК жамоаси тўп билан яхши ҳаракат қилади. Балки шулар сабабдир, бугун жамоамда ғалабага бўлган иштиёқ катта бўлди.

- Ғалаба билан табриклайман. Шерзод Насруллаев бугун таркибда кўринмади.

- У учта ўйиндан бери таркибга киритилмади. У касал бўлиб қолганди, ҳозир даволаняпти. Шерзод кейинги ўйинларга тайёр бўлиб қолиши керак. У бизга керак эди, яхши жисмоний ҳолатда бўлиб турганида бизга катта нафи тегарди.

- "Насаф" одатда ўйинни ҳужумда бошларди. Бугун эса ҳимоядан бошланди. Бу тактика билан боғлиқмиди?

- ОКМК жамоасини биласизлар, жуда кўп ҳужум уюштиради ва шу сабабли исталган рақибни ҳимояланишга мажбур қилади. Жамоанинг бу йилги ўйин услуби ҳам ҳужумкор. Шу сабабли ўйин бошида эҳтиёткор бўлиб, ҳимояда яхши ҳаракат қилишимиз керак эди. Иккинчи бўлимда жойлашувимизни ўзгартирдик, чунки биринчи бўлимда ОКМКга бўш ҳудудлар ва имкониятлар бераётгандик. Иккинчи бўлимдаги ҳаракатларимиз рақибларга қийинчиликлар туғдирди.

- Жамоанинг ёш футболчиси Баҳромов ҳақида савол бермоқчи эдим. Унинг ўйинлари ҳақида фикрингиз қандай? Кубокда "Пахтакор" билан ўйинда айнан у майдонга тушганидан кейин жамоанинг ҳужумдаги ўйинлари тезлашиб кетди.

- Тўғри таъкидладингиз, айнан шу сабабли ҳам уни захирадан майдонга туширдик. Биласиз, ОКМК жамоаси ўйинни яхши тугатади. Шу боисда биз кучларни янгилашимиз керак эди. Кўпроқ ҳимояланиб, қарши ҳужумларга тезроқ ўтишимиз керак бўлганди. Иккита ўйиндан бери имконият беряпмиз, Баҳромов ишончни оқлаяпти. Бундан кейин ҳам ёшларга шу йўсинда имконият яратишга ҳаракат қиламиз.

- Олдинда жамоани Суперкубок ўйини кутиб турибди. Бунда таркиб ўзгарадими ёки шу таркиб майдонга тушадими?

- Ўзгаришлар бўлади. Баъзи футболчилар кўп ўйнаётгани учун толиқиши борлиги кўриниб турибди. Таркибимизда уларнинг ўрнини ёпадиган футболчилар бор. Балки ротацияга қўл урармиз. Бу ўйинга барча мухлисларимизни таклиф қилиб қолардик. Бу тарихий ўйин бўлади. Бунда ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз. 

- ОКМКнинг қўлида ҳимоячилар суст ўйнади, айнан Умар Эшмуродов ўз қанотидан футболчини қўйиб юборди. Умар ва Чоловичнинг захирага олиниши хатога боғлиқми ёки уларда жисмоний ҳолатга?

- Айтганимдек, биз жойлаштирувни ўзгартиришимиз керак эди. Уч ҳимоячига ўтишимиз керак эди, чунки рақиб ҳам шундай тактикада ўйнаётганди. Рақиблар таркибида Азиз Холмуродов майдонга тушди, у тезкор футболчи. Шу боисдан биз қанотга тезкор футболчиларни туширишимиз керак эди. Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ҳам ёш футболчилардан тез югуради. Уни қанотда ўйнатдик ва бу тўғри бўлди деб ўйлайман.

- Ойбек Бозоров бугун жуда кўп алдади ва тўпни кўп йўқотди. Бу фикрга қандай қарайсиз?

- Ойбек тўп билан бўлишни жуда яхши кўради. Унинг жамоага қандай фойда келтиришини яхши биламиз. Тўғри, техник хатолар кўп бўлади. Лекин меҳнат ҳам катта бўлади. Чунки биз тахлил қилганимизда Ойбекнинг фойдаси катта бўлишини билганмиз. Унга сифатлироқ ўйнаши кераклигини тушунтирамиз. Бироқ унинг ўзига хослиги - бу унинг ўйини. Бу 10 йилдан бери такрорланиб келяпти.

- Исталган футболчи бирор кун жароҳат олиши мумкин. Масалан Абдувоҳид Неъматов жароҳат олиб қолса, дарвозабонликдан муаммо бўлади деб ўйламайсизми?

- Захира дарвозабонимизга ишончсизликка бормаймиз, унга ишонишда давом этамиз, у ҳам тажрибали дарвозабон. Ўшанда фақатгина унинг эмас, бутун жамоанинг хатолари кўп бўлди. Захира дарвозабонини қўрқмасдан ўйинга қўяверамиз. Ўйлайманки, Абдувоҳид билан муаммолар бўлмайди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика