Latest news

17:05Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финали: "Ал Насср" "Ал Иттиҳод" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  3 16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  1 15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  3 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  8 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  1 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  1 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0

Бобур Зуҳриддинов: “Жиззахда ёш истеъдодлар жуда кўп” News

Бобур Зуҳриддинов: “Жиззахда ёш истеъдодлар жуда кўп”

Ёшлар лигаси 18-турида “Сўғдиёна” ўринбосарлари ўз майдонида “Локомотив” ёшларини қабул қилди ва ишончли 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жамоани яқиндагина қабул қилиб олган Бобур Зухриддинов бошқарувидаги илк ғалаба бўлди. Ўйиндан сўнг ўринбосарлар бош мураббийи Бобур Зухриддинов учрашув борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Аввало ўринбосарлар жамоасига бефарқ бўлмаган барча мухлисларни ғалаба билан  табриклайман.  Бугунги ўйинда ўйлаган режамиз амалга ошди. Биринчи бўлимда кўпроқ химояга эътибор қаратган бўлсак-да , иккинчи бўлимда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилганимизга қарамай хужумга эътибор қаратдик.  Ўйин шиддатли бўлишини кутган эдик. Шунинг учун ҳам бир нечта режаларни амалга оширишга ҳаракат қилдик. “Сўғдиёна” ўринбосарларини қабул қилганимдан сўнг учинчи ўйинни ўтказдим. Ёшларда 12 ўринда бораётганига қарамай ўзига бўлган ишонч жуда паст. Ҳозирги кунда нафақат жисмоний, балки рухий тайёргарлик ҳам  яхши бўлишига эътибор қаратаяпмиз.Бугунги ўйинда футболчилар ўзгача ишонч билан ҳаракат қилишди. Айрим камчиликларни устида ишласак ўйлайманки бир қатор футболчилар асосий таркибда ҳам бемалол рақобатни юзага келтира олади.

- Жиззахда кўплаб ёш ва иқтидорли футболчилар бор. Ўсмирлар жамоасида ҳам иқтидор эгалари бисёр. Жиззах вилоятида иккинчи лига мусобоқаси ўтказилади. Улардан ҳам ёшларни саралаб, ўринбосарлар таркибига кўрикка таклиф этиш режамда бор.Келажакда жиззахлик ёш чарм тўп усталари нафақат “Сўғдиёна” шунингдек, суперлиганинг бошқа клубларида, Ўзбекистон терма жамоалари ва хориж майдонларида ишончли ўйин кўрсата олишига ишонаман.

“Сўғдиёна” ПФК матбуот хизмати

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика