Latest news

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  12 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Бобур Зуҳриддинов: "Бу мағлубият биз учун ғалабага тенг" News

Бобур Зуҳриддинов: "Бу мағлубият биз учун ғалабага тенг"

"Обод" мураббийи Бобур Зуҳриддинов "Насаф"дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун ажойиб футбол бўлди. "Насаф"га қарши ўйин доимо қизиқарли. 0:1 ҳисобидаги мағлубият биз учун ютуққа тенг. "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман ва уларга Чемпионлар Лигаси ўйинларида омад тилайман.

-"Обод" олдига ушбу мавсумда қандай вазифа қўйилган? Шунингдек, сиздек ёш мураббийга Олий Лига жамоасини бошқариш қийин эмасми?

-"Обод" жамоаси олдига аниқ бир вазифа қўйилмаган. Иложи борича, кучимиз етганича олдинга интилиш. Шуниндек, "Обод" да фақат мен фаолият олиб бормайман. Жамоамизга катта меҳнати сингаётган инсонлар бор. Улар: Фарҳод Сафаров, Шавкат Абдухўжаев, шунингдек, Жаъфар Ирисметовлар бор. Уларнинг ажойиб маслаҳатларини инобатга олган ҳолда ўйинларга тайёрланамиз. Вақтида мен ҳам футболчи бўлишни истаганман. Бироқ, бу менга армон бўлиб қолган. Соғлиғим билан боғлиқ муаммолар туфайли футбол ўйнай олмаганман. Шундан сўнг мураббийликни танлаганман.

-Жамоа учта турда бир очко ишлади. Голлар ҳам урилмаяпти. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Миллий чемпионатимизда гол уришимиз учун озгина вақт зарур бизга. Ёш жамоамиз, баъзи вақтларда тажриба етишмайди, шошилиб қолишимиз натижасида имкониятлардан фойдалана олмаяпмиз. Бу нарса вақтинчалик деб ўйлайман.

-Жамоага легионер футболчилар жалб этиш имконияти борми?

-Ҳозирча бу ҳақида ўйламаяпмиз. Чунки, кўриб турганингиздек ёш жамоамиз. Мақсадимиз Ўзбекистонда ўз ўрнимизни топиш ва миллий терма жамоага футболчилар етиштириб бериш.

-"Насаф"нинг собиқ футболчиси Санжар Баратов ҳақида нима дея оласиз?

-Санжар Баратов жамоамиз сафига декабр ойида келиб қўшилди. Шижоатли, меҳнаткаш, дриблинги юқори даражадаги футболчи. Жамоамизга кўникиб бормоқда.

"Обод"даги шароитлар? Моддий жиҳатдан ўзимизга яраша имкониятларимиз бор. Бизга яратилаётган шароитлар қониқтирмоқда.

"Насаф" жуда кучли жамоа. Ўйлашимча, улар кейинги ўйинда ҳам ғалаба қозонади", - дейди Зуҳриддинов.


"Насаф" матбуот хизмати

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика