Latest news

00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  1 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:26Италия Суперкубоги. "Наполи" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  4 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  3 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  1 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  5 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:46Туркия кубоги. "Галатасарой" - "Истанбул Башакшеҳир" учрашуви асосий таркиблари маълум!  16 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2 20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  9 19:56Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди  0

Бобур Давлатов: "Ҳокимни ўғли эмасман, менга жамоада қўшимча имкониятлар йўқ" News

Бобур Давлатов: "Ҳокимни ўғли эмасман, менга жамоада қўшимча имкониятлар йўқ"

Суперлиганинг 1-тури доирасидаги "Динамо" - "Насаф" (1:1) учрашувидан сўнг "аждарлар" футболчиси Бобур Давлатов матбуот анжуманида иштирок этди.

Анжуманда футболчи ўйин ҳақидаги фикрларини билан ўртоқлашиб, журналистнинг европа футболи ҳавосидан нафас олган ўйинчи сифатида жамоада етакчиликни қўлга олмаётгани ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди:

- "Тайёр ғалабани қўлдан чиқардик. Ўзимда ҳам, бошқа футболчиларда ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Буни қўлдан чиқарвордик. Имкон қадар ҳаракат қилдик, аммо охирида ҳужумда ишимиз юришмаса. Ҳимоядаги битта хато эса қимматга тушди.

Саволга келадиган бўлсам, мен сизни тушундим. Мисол учун мен бирор бир ҳокимни ўғли эмасман. Менга қўшимча имкониятлар йўқ. Жамоада рақобат кучли, кимки рақобатда ютиб чиқса, ўша ўйнайди. Мен ҳоким ёки клуб президентининг ўғли эмасман. Мен машғулотларда ҳаракат қиляпман, мураббий лозим топятими, мени майдонга туширмоқда. Агар мен бошланғич таркибга тортмасам, унда мураббий бошқа футболчини қўяди", - деди Бобур Давлатов.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика