Latest news

01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  0 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  10 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  3 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  5 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3

Бобир Абдихолиқов ва Шароф Муҳитдинов мавсумни "Насаф"да бошлайдими? News

Бобир Абдихолиқов ва Шароф Муҳитдинов мавсумни "Насаф"да бошлайдими?

Қаршининг "Насаф" жамоаси айни пайтда Анталияда янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

"Аждарлар" таркибини бир қатор маҳоратли футболчилар билан кучайтириш баробарида собиқ футболчиларини ҳам ортга қайтармоқда. Шароф Муҳитдинов жамоа билан бирга машғулотларда қатнашмоқда ва назорат ўйинларида майдонга тушмоқда. Яна бир маълумот, Бобир Абдихолиқов ҳам "Насаф"га ўтишга яқин турибди. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров Рўзиқул Бердиев билан боғланди ва бу борада фикр олди. 

- Йиғинда қатнашаётган Шароф Муҳитдинов "Насаф"да қоладими?

- Шароф масаласида шуни айтишим мумкинки, "Насаф"да ўйнаш иштиёқи борлигини маълум қилди ва биз буни мамнуният билан қабул қилдик. Шароф талабларимизни яхши билади. Универсал футболчи, дея оламан. Бир нечта позицияда ўйнай олади. Бундай типдаги футболчилар бизга ҳам зарур. Ўйлайманки, мавсум давомида Шароф  биз билан бирга бўлади. 

- "Насаф" яна бир собиқ футболчиси Бобир Абдихолиқовни ортга қайтариши мумкинлиги ҳақида хабар чиқди...

- Режамизда. Аниқ бўлгач батафсил маълумот берамиз. Даражамизни юқорига олиб чиқдик. Энди янада юқорига қараб юришни истаймиз. 


Рўзиқул Бердиев билан батафсил интервьюни тез орада эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика