Latest news

21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  60 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  647 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  16 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3

Бобир Абдихолиқов ва Шаҳзод Убайдуллаев фаолиятини "Энергетик-БГУ"да давом эттиради News

Бобир Абдихолиқов ва Шаҳзод Убайдуллаев фаолиятини "Энергетик-БГУ"да давом эттиради

Беларусь чемпионатининг "Энергетик-БГУ" клуби ўзбек футбол мухлислари учун жуда яхши таниш.

Ўтган мавсум бу жамоа сафида Жасур Яхшибоев, Шаҳбоз Умаров ва Ҳумоюнмирзо Иминов каби ўзбекистонлик футболчилар тўп тепишганди.

Бу йил ёзги трансфер ойнаси вақтида икки нафар ўзбекистонлик ҳужумчилар Шаҳзод Убайдуллаев ва Бобир Абдихолиқов ушбу клуб сафини тўлдиради.


 


Маълумотларимизга кўра, яқиндагина раҳбарият томонидан "Энергетик-БГУ" олдига мавсумни кучли учликда якунлаш вазифаси қўйилган. Мана шу вазифани бажариш учун клуб ўзбекистонлик икки ҳужумчини ўз сафига чорлади. Беларусь чемпионатида 5 июль куни трансфер ойнаси очилади ва шундан кейин Абдихолиқов ва Убайдуллаев жамоа таркибида майдонга тушиш имкониятига эга бўлишади. Кеча иккала футболчи ҳам Тошкент-Минск йўналиши бўйлаб Беларусь пойтахтига учиб кетишди.

Маълумот учун, "Энергетик-БГУ" айни пайтда Беларусь чемпионатининг энг ёш жамоаси ҳисобланади. Клубнинг ўртача ёши 22,7га тенг. "Энергетик-БГУ"нинг мақсади ёш футболчиларни ўйнатиб уларни янада кучлироқ клубларга трансфер қилиш ҳисобланади. Ўтган йил клуб Илья Шкуринни Москванинг ЦСКА, Жасур Яхшибоевни Солигорскнинг "Шахтёр" клубларига трансфер қилганди.


Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика