Latest news

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  8 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  3 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  28 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  162 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

Бобир Абдихолиқов: "Европа клубларидан таклифлар бор. Ўтадиган жамоамнинг олдига қўйган мақсадига кўпроқ эътибор бермоқдаман" News

Бобир Абдихолиқов: "Европа клубларидан таклифлар бор. Ўтадиган жамоамнинг олдига қўйган мақсадига кўпроқ эътибор бермоқдаман"

"Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқовга хориж жамоаларидан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида турли хабарларга ҳар қадамда дуч келмоқдамиз.

Аслида бундай гап сўзлар бироз бўлсада ҳақиқатга яқин. Бир неча кун олдин унинг ўзи билан гаплашганимизда чиндан ҳам таклифлар тушаётганини яширмади. Яқинда мана шу воқеаларга қисқача ойдинлик киритиш мақсадида Бобир Абдихолиқовга бир нечта саволлар билан юзландик.

- Бобир турли ижтимоий тармоқларда сизга МЛС ва Озарбайжон чемпионатидан чорлов бўлгани ҳақида ўқидик. Ростдан ҳам шундай бўляптими?

- Ҳа, сиз айтиб ўтган чемпионатлардан таклифлар борлиги рост. 

- Таклиф билдираётган жамоаларнинг асосан қайси жиҳатларига эътибор қаратмоқдасиз?

- Мақсадим футболчи сифатида ўсишга эришиш. Шунинг учун биринчи навбатда юксалишим муҳим. Қизиқиш билдираётган жамоаларнинг олдига қўйган мақсадига кўпроқ эътибор қаратяпман.

- Ўсишингиз учун қайси чемпионат дебоча вазифасини ўтаб бериши мумкин? Айрим футболчилар рус клублари орқали Европага йўл олишни ёки араб жамоалари орқали кучли чемпионатларга ўтишни маъқул кўришади..

- Илк қадамни Европа клубларидан бошлашни ният қилганман. Менга ўсишим учун хизмат қиладиган чемпионатлардан бирини танлашга ҳаракат қиламан.

- Қайси чемпионатга боришингиздан қатъий назар барибир мослашишга вақт кетади, руҳий томонлама бироз қийин бўлади. Бунга тайёрмисиз?

- Ҳеч бир нарсага осонликча эришилмайди. Қийинчилик бўлиши табиий. Худо хоҳласа отам ва онамнинг дуолари, яқин инсонларимнинг ишончи, мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши менга қўшимча далда бўла олади деб ўйлайман. 

- Ҳозирда "Насаф"даги вазият қандай? Жамоа ўтган мавсумда кумуш медалларига эга чиққанига қарамасдан ҳали ҳамон тақдирлангани ва рағбатлантирилгани йўқ...

- Биз раҳбариятга ишонамиз. Пандемия сабабли ўтган мавсум барча жамоада қийинчиликлар юзага келди. Клуб раҳбарлари муаммоларни бартараф этиш учун ҳаракат қилишмоқда.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Rating: +55   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика