Latest news

22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  18 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  228 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  16 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  53 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  2 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3

BMB футзал клуби янги мавсумга яна юксак мақсадлар билан News

BMB футзал клуби янги мавсумга яна юксак мақсадлар билан

Жорий йилнинг 24 октябрь куни BMB HOLDING биносининг мажлислар залида BMB PFCнинг янги футзалчилари тантанали равишда таништирилди.

BMB профессионал футзал клуби ташкил этилганига кўп фурсат бўлмаган бўлсада, катта натижаларни қайд этганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Яқин тарихга назар ташлар эканмиз, BMB PFC 2022-2023 йилги мавсумда олтин треблга, яъни, бир мавсумда 3 та мусобақада ғолибликка эришиб, футзал бўйича Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон Кубоги ва Ўзбекистон Суперкубок эгасига айланиб улгурди. Албатта, чемпион бўлиш жуда катта ютуқ, аммо унга муносиб бўлиш, уни сақлаб туриш янада катта масъулиятли вазифа.




"Оқ йўлбарслар" 2023-2024 йилги мавсумда ҳам ҳақиқий чемпионлардек иштирок этиб, Олий лига чемпионлигини муддатидан олдин қўлга киритди. Ўз услубига эга маҳоратли футзалчилардан ташкил топган BMB PFC Кубок баҳсларида курашларга бой бўлган шиддатли учрашувларда ҳам ғалабаларга эришиб ютуқлар жавонига яна бир кубокни қўшиб қўйди.



Хабарингиз бор, ФИФА томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, 2024 йил Футзал бўйича Жаҳон чемпионати юртимизда ўтказилди. Миллий терма жамоа таркибида BMB футзал клуби аъзоларининг иштироки анча фаол бўлганлигини эътироф этмасликнинг иложи йўқ. Келгусида Ватанимизда футзални янада оммалаштириш ва ривожлантириш мақсадида, BMB PFC футбол ватани ҳисобланадиган Бразилиядан яна ҳам тажрибали, катта футзал маҳоратига эга футзалчилар трансфери амалга оширди.




Бугунги кунга келиб, клубда легионер футзалчилар сафи янада кенгайди, жумладан: Бразилия терма жамоаси сафида Америка кубоги соҳибига айланган, 2016 йил Япония клуби билан Осиё чемпионлар лигасида, 2018 йил эса "Интер Мовистар" таркибида Европа чемпионлар лигасида зафар қучган тажрибали Сержино Паулиста ҳамда бир неча карра Литва чемпиони, Литва кубоги соҳиби, Литва давлатида йилнинг энг яхши футзалчиси деб топилган Виктор Ҳуго Пирес Дос Сантос (Витиньо)лар билан шартнома имзоланди.


Шунингдек, ўтган мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Оливеира де Жесус Соуза Ҳебберт (Болт), мавсум юлдузи номинацияси билан тақдирланган Энрики Суарез де Соуза Пауло ҳамда Алекс Диас де Силва, Жоао Флоренcио де Силва Нетолар билан тузилган шартнома муддати узайтирилди.




Мураббийлар таркибига ҳам профессионал дарвозабонлар мураббийи сифатида 2022-2023 йил айнан BMB PFC сафида меҳнат фаолиятини ўтаган Олий лига ва Кубок соҳиби бўлишда муносиб ҳиссасини қўшган Витор Вианна ҳам жалб қилинди.


Шунингдек футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига муносиб футзалчиларни етиштириш мақсадида клуб ёш иқтидорлар Аширбек Тўлқинов, Бекзод Мирқосимов, Абдулборий Илёсовларни ҳамда Аббосбек Ўлмасбековлар билан ҳам шартнома имзолади.



BMB профессионал футзал клуби Президенти Бекзод Маматқулов янги мавсум олдидан клубнинг асосий мақсад ва устувор вазифаларига ҳам тўхталиб ўтди.


BMB профессионал футзал клуби мамлакатимизда футзални янада ривожлантириш, жаҳоннинг энг кучли футзалчиларини жалб қилган ҳолда ўзаро тажриба алмашишни ҳам мунтазам давом эттиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика