Latest news

08:52Суперлиганинг икки клуби бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 08:24Sofascore. Бир бўлим ҳаракат қилган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди  1 07:50Бугун Ўзбекистон МТЖ Иорданияга қарши баҳс олиб боради  12 07:34Ўртоқлик учаршуви. «Пахтакор» Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  0 02:54Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Валенсия"га 7та гол урди!  53 01:55АПЛ. Лисандро Мартинеснинг голи МЮга меҳмонда "Фулхэм"га қарши ўйинда ғалабани тақдим этди  13 01:48Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида "Ал Фотиҳ"ни мағлуб этди, Роналдудан гол  0 00:38Каземиро Туркияга йўл олиши мумкин  0 00:03А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни аяб ўтирмади  0 23:28Ўзбекистон U-16 ҳам Саудия Арабистонидан устун келди  2 23:17Англияликлар Ҳусановнинг дебюти ҳақида нималар деб ёзишди? Журналистларнинг фикри ва ижтимоий тармоқлардаги изоҳлар  39 21:36"Барселона" ушбу қишда Неймарни ортга қайтариши мумкин эди  5 21:05АПЛ. "Тоттенхэм" ўз уйида кутилмаганда "Лестер"га мағлуб бўлди  10 20:58А Серия. "Рома" меҳмонда "Удинезе"ни мағлуб этди, Шомуродов иккинчи бўлим бошида майдонга тушди  22 20:37Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги йиғинга кимларни жалб қилди?  3

"Бизга Йилдиримлар керак" ёхуд орзудаги футбол ҳақида News

"Бизга Йилдиримлар керак" ёхуд орзудаги футбол ҳақида

Тажрибали футбол мухлислари орасида Азиз Йилдирим ҳақида эшитмаган, ўқимаган, билмагани оз бўлса керак.

Мазкур киши ҳақида биринчи бор 7-8 йил олдин "Эрудит спорт"да ўқиганим ёдимда. Ўшанда Азиз Йилдирим шахсиятига нисбатан салбий фикрлар уйғонганди. Кейинчалик ўрганиш натижасида хулосаларнинг маълум қисми ўзгарди. Ҳозир ҳам Йилдиримнинг "қора" ишлари, ҳибсга олингани-ю оқлангани ҳақидаги маълумотларни бир чеккага отайлик-да, яхши жиҳатлар ҳақида суҳбатлашайлик.

Туркиянинг 9 минг йиллик тарихи бор Диёрбакир шаҳрида туғилган Азиз Йилдирим Истанбулнинг "Фенербаҳче"сига мухлислик қилади. У суюкли жамоасида президентлик мақомини эгаллаган кам сонли бахтлилардан. "Фенербаҳче" тарихида клубни энг кўп бошқарган ҳам у...

Йилдирим шахсиятига ҳурматимни оширган жиҳат шуки, Азизжон ака ўз клуби тақдирига бевосита ёки билвосита тарзда алоқадор бўлиш эҳтимоли бўлган воқеликларга муносабат билдиришни, ўз ҳаққини талаб қилишни "синдириб қўйган". 

Охирги кунларда ўзбек футболига етишмаётган унсурлар ҳақида кўп ўйлаб юборяпмиз шекилли, ярим тунда шунақа фикр келди: "Футболимизга Азиз Йилдиримлар етишмайди".

Хабарингиз бор, айни пайтда келишилган ўйинлар мавзуси муҳокама марказида бўлиб турибди. Бу мавзу кўтарилганда орзу қилгандимки (эътибор қилинг, умид эмас), қайсидир клуб раҳбари чиқиб, 2006 йилда Италия танлаган йўл танланишини, айбдорлар тўлиқ жазоланишини талаб қилади. Хусусий клублар келишилган ўйинлар ташкилотчилари ва иштирокчиларининг барчаси жазоланмас экан, ички мусобақаларга бойкот эълон қилади (1). Журналистлар матбуотни "ёндиради" (2). Мухлислар адолат ўрнатилгунга қадар стадионларни тарк этади (3). Ниҳоят, адолат тикланади (4)...

Шу каби ўйлар уйқу бермаётган пайтда одатда бошқалар менга айтадиган гап хаёлимни бузди: "Тушун, ука. Бу ер - Ўзбекистон". Кейин орзудаги футбол борасидаги фикрлар ўрнини ўзимизнинг футбол ҳақидаги ҳақиқатлар эгаллади:

1. Йўқ, ҳеч қайси клуб раҳбари чиқмади, жамоаларнинг ҳеч бири бойкот ҳақида ўйлаб ҳам кўргани йўқ. Бу жуда қўрқинчли аломат. Шубҳа қилишга мойилроқ одам бўлса, "Ўзбекистонда бунақа талаб билан чиқа оладиган даражадаги тоза клуб қолмабди-да" деб ўйлаб қўйиши мумкин. Чунки нормал ҳолатда аксинча бўлиши керак. Масалан, 2006 йилги "кальчополи"ни эсласак, ҳаммаси "Интер" раҳбари Массимо Моратти бир неча бор адолат талаб қилиб чиққанидан кейин бошланганига гувоҳ бўламиз.

2. Йўқ, бу мавзу матбуотда катта "резонанс" уйғотмади. Нима ҳам деймиз, иқтидорлилар иқтидорга кетаверар экан, журналистиканинг аҳволи бошқача бўлиши мумкин эмас.

3. Йўқ, мухлислар стадиондан бутунлай кетиб қолишмади. Аломатлар ичида ягона ёқимлиси ҳам шу. Футбол қайси даражада бўлса-да, ҳар доим ўз ишқибозини топади.

4. Адолат?..

Шу жойида ўринли савол туғилади: адолат кимга керак ўзи? Ўзбек клубларига эмас. Ўзбек журналистларига эмас. Ўзбек мухлисларига эмас. Адолат ўз ҳаққи учун курашишдан қўрқмайдиган Азиз Йилдирим кабиларга керак. Бизга эса Йилдиримлар керак, дейман-у ухлашга ҳаракат қиламан (Адолатни ёлғизлатиб қўймаслик учун). Хайрли тун, яхшилар!

Фахриддин Рўзиев

Author :
Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика