Latest news

20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   1 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  1 19:30Суперлига. "Насаф" - "Қўқон-1912" 2:0 (матнли трансляция)  33 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  0 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  4 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  0 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  25 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  8 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  2

"Бизга бугун Хави ҳам тўсқинлик қила олмасди" — 2018 йил "Насаф" Қаршида "Ал Садд"ни қандай мағлуб этганди? News

"Бизга бугун Хави ҳам тўсқинлик қила олмасди" — 2018 йил "Насаф" Қаршида "Ал Садд"ни қандай мағлуб этганди?

Бир-бирига бегона бўлмаган жамоалар ОЧЛ доирасида яна тўқнаш келади.

"Ал Садд"нинг Қаршига келиши бундан 5 йил олдинги ёқимли онларни ёдга солгани аниқ. 2018 йил "Насаф" тарихида янгиланиш, авлодлар алмашинуви рўй бераётган вақтлар, жамоа эса ОЧЛда иштирок этарди. Рақиб таркибида "Барселона" афсонаси Хави бор "Ал Садд" эди. Буни қарангки, Хави қандайдир сабабларга кўра Қаршига келмади. Ўша куни Рўзиқул Бердиев ҳам Чераннинг хизматидан фойдалана олмаган. 

Ўйинда катта устунликка эга бўлган Қатар клуби бир қанча хавфли вазиятлардан фойдалана олмаган, Қувватов тўп йўлига қалқон бўлганди. 61-дақиқада "Ал Садд" ҳимоячиси жарима майдончаси ичида Бобир Абдихолиқовни йиқитади. Вазиятга яқин турган ҳакам иккиланмасдан 11 метлик нуқтага ишора қилади. Азиз Ғаниев эса зарбани аниқ ижро этиб якунда ғалаба келтирганди, дея оламиз. Пенальтидан ташқари Бобир Абдихолиқов 77-дақиқада жуда қулай имкониятдан фойдалана олмаган. Ҳужумчи бирга-бирга бир вазиятда тўпни дарвозабоннинг ўзига тепган. 

Қолаверса, Қаршидаги "Марказий" стадионга ўйинни томоша қилиш учун 20 507 нафар мухлис ташриф буюрган. Маълумот учун, стадионнинг сиғими 21 000 кишига мўлжалланган. 


Учрашувдан сўнг Азиз Ғаниев учрашув ҳақида шундай деганди:"Ўйинга Хави келади дейишганди. Шу боис кўплаб мухлислар келишган бўлса керак. Бизга бугун Хавими бошқасими халал бера олмасди"

2018 йил ОЧЛ гуруҳ босқичида Қаршига келган жамоаларга осон бўлмаган. Улар ҳаттоки гол ҳам уришни уддасидан чиқа олмаганди. 


"Насаф" - "Ал Васл" 1:0
Гол
: Игорь Голбан

"Насаф" - "Ал Садд" 1:0
Гол
: Азиз Ғаниев

"Насаф" - "Персиполис" 0:0

Шунга қарамай "аждарлар" 10 очко билан ҳам гуруҳдан қолиб кетган. 

ОЧЛ-2018
"С" гуруҳи, 3-тур
"Насаф" (Ўзбекистон) – "Ал Садд" (Қатар) 1:0
05.03.2018. "Марказий" стадион
Гол:
Азизжон Ғаниев 62 пенальти, - 1:0.
Ҳакамлар: Иида Жумпеи (Япония), Очи Шинжи (Япония), Караками Сатоши (Япония), Алибек Сапаев (Туркманистон)
Назоратчи: Ҳусайн Милажерди Аскари (Эрон)
Комиссар: Ли Санг Вон (Жанубий Корея)

"Насаф": 35.Санжар Қувватов - 55.Славко Лукич, 22.Игорь Голбан, 92.Умар Эшмуродов, 31.Сайдулло Раҳматов - 7.Одилжон Ҳамробеков, 6.Азиз Ғаниев - 77.Жасур Ҳасанов (14.Шароф Муҳитдинов, 87), 27.Ислом Рашидхонов (21.Жаҳонгир Алиев, 90), 20.Ислом Кенжабоев (4.Мақсуд Каримов, 79) - 10.Бобир Абдихолиқов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Санжар Рашидов, 30.Худоёрхон Саъдуллаев.

"Ал Садд": 1. Саад Алшии - 2.Педро Корреа, 3.Ёсир Иса (8.Али Асад, 71), 12.Ҳамид Исмоил Ҳалифа, 14.Абдулкарим Ҳассан, 37.Аҳмед Суҳаил - 16.Буалем Кухи (10.Ҳассан Ал Ҳайдос, 60), 20.Салим Али Ал Ҳажри, 96. Акрам Афиф, 5.Жугурта Ҳамрон (17.Ҳасан Аҳмад, 82), 11.Бағдод Бунеджа.
Захира: 4.Сайяр, 7.Мусааб Хидир, 22.Мишал Баршам, 99.Али Ферейдун.  

Огоҳлантиришлар: Аҳмед (19), Раҳматов (21),


Абдулазиз Искандаров

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика