Latest news

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  1 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  6 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  18 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  17 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  7 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  380 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

Бизда ҳам пляж футболи бўладими? News

Бизда ҳам пляж футболи бўладими?

Баҳор ойларида ОФК ва ФИФА катта мусобақа ўтказди.

Дастлаб 20-30 март кунлари Таиландда пляж футболи бўйича Осиё чемпионати ташкил этилди. Бунда 16та терма жамоа иштирок этди.

"A" гуруҳи: Таиланд, Ливан, Кувайт, Ҳиндистон.
"B" гуруҳи: Япония, Саудия Арабистони, Хитой, Ироқ.
"C" гуруҳи: Эрон, БАА, Индонезия, Афғонистон.
"D" гуруҳи: Ўмон, Баҳрайн, Малайзия, Вьетнам.

Якуний ўринлар: Эрон - чемпион, Ўмон - иккинчи, Япония - учинчи.

Сўнгра 1-11 май кунлари Африка қитъасининг Сейшель оролларида пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Бу мусобақада ҳам 16та терма жамоа баҳс олиб борди.

"A" гуруҳи: Беларусь, Япония, Гватемала, Сейшель ороллари.
"B" гуруҳи: Португалия, Эрон,Парагвай, Мавритания.
"C" гуруҳи: Сенегал, Испания, Чили, Таити.
"D" гуруҳи: Бразилия, Италия, Ўмон, Эл Сальвадор.

Ҳар икки мусобақани ҳам имкон қадар кузатиб, воқеаларни сайтимизга бериб боришга ҳаракат қилдик. Айниқса Жаҳон чемпионати жуда зўр ўтди. Бразилия пляж футболи бўйича тенгсиз эканлигини яна бир карра исботлаб ўз тарихида 7-бор олтин медалларга эга чиқди. Мундиалда агар Россия ҳам қатнашганида янада қизиқ бўларди, бироқ сиёсат сабаб қўлланилаётган санкция мамлакат спортига жиддий таъсир ўтказди.

Россиясиз халқаро мусобақалар бирмунча зерикарли ўтаркан. Буни УЕФА ҳам, ФИФА ҳам тушуниб боряпти. Шу боис кейинги Европа ва Жаҳон чемпионатларига Россия учун эшиклар очилиши мумкин.

Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионатини ФИФА яхши ёритди. Ҳар ўйиндан вазиятлар, суратлар ва фикрлар бериб борилди. Якуний ўринлар эса қуйидагича бўлди: Бразилия - чемпион, Беларусь - иккинчи, Португалия - учинчи.

Мундиалда Осиёнинг учта жамоаси қатнашган бўлса, Ўмон гуруҳдан чиқа олмади. Эрон ва Япония гуруҳдан чиқиб чорак финалда ўз юришини тўхтатди. Энди навбатдаги Осиё чемпионати икки йилдан сўнг ўтказилади. Мундиал ҳам шундай: икки йилдан кейин бўлиб ўтади. Кейинги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бўладими?

Эндиликда шу савол кун тартибига чиқади. Янги ташкил қилинган Ўзбекистон футзал федерацияси олдида бир қатор ишлар турибди. Шулардан бири пляж футболига бўлган ътиборни ошириш ва спортнинг бу турини ривожлантиришга ҳисса қўшиш. Ўзбекистонда футбол ва футзал жуда яхши йўлга қўйилган. Аммо пляж футболида муаммолар етарлича.

Аввало қумли майдон масаласи муаммо. Аксар ўқувчиларимиз бизда денгиз йўқлиги учун пляж футболи ривожланмаслигини айтмоқда. Балки шундайдир, балки ривожлантирса бўлар. Буёғи мутахассислар бош қотириши керак бўлган масала. Лекин шуниси аниқки, Ўзбекистон ҳам пайтида Осиё чемпионатларида қатнашган.

Хусасан пляж футболи бўйича Осиё чемпионати шу пайтгача 11 марта ўтказилган бўлса, шундан 6 тасида Ўзбекистон қатнашган.

Пляж футболини ривожлантириш учун аввало ФИФА ва ОФК стандартларига жавоб берувчи қумли майдонга эга бўлишимиз талаб қилинади. Бизда адашмасам битта шундай майдон бор: Қаршидаги "Геолог" спорт мажмуаси ҳудудида жойлашган. Лекин бу майдон ҳозир қай ҳолатда, қуми яхшими, буни билмаймиз. Ўтган йил ёзда шу майдонда Ўзбекистон чемпионати ўтказилиб, 10та жамоа иштирок этди ва Бухоронинг "Oil Star" жамоаси чемпионликни қўлга киритди.

Яқинда ЎФФ расмий телеграм каналида пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоасига мураббийлар тайинлангани ҳақида хабар чиқди. Унга кўра, Аҳад Юсупов бош мураббий сифатида фаолият юритади. Фарҳод Мираҳмедов билан Жамолиддин Шарипов унинг ёрдамчилари вазифасини бажаради, Абдукарим Муҳамедов эса дарвозабонлар билан ишлайди.

Терма жамоа мураббийлари аниқлаб олиндими демак, Ўзбекистонда пляж футболи бўйича терма жамоа тузилади. Катта эҳтимол билан ички чемпионат ҳам ўтказилса керак. Терма жамоа олдига Осиё чемпионатида муносиб иштирок вазифаси қўйилади.

Аслида пляж футболи бизга керак. Чунки биз иссиқ ўлкадамиз ва ёшликдан ҳамма қум ўйнаб катта бўлганмиз. Қумда футбол ўйнамаган бўлсак ҳам қумда оёқяланг юришни, қум сочиб турли ўйинлар ўйнашни яхши кўрамиз. Ёшлигимизда катталар бежизга иссиқ қумда оёқяланг юрсанг касал бўлмайсан деб айтмасди. Ҳозир ҳамма жой шаҳарлашиб борган сари қум камайиб кетди. Бори ҳам қурилишдан ортмаяпти.

Қанийди ёш авлод бақувват ва чидамли бўлиши учун қумли майдонлар кўп бўлса. Бразилияда болалар ёшликдан қумда копток тепиб катта бўлади. Қумда футбол ўйнаш оғир, лекин қум танага роҳат беради, оёқ маза қилади. Шундай экан, агар Ўзбекистонга пляж футболи керакми деб савол қўйилса, шахсан мен икки қўлимни кўтариб Ҳа дейман.

Х.Холиқов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика