Latest news

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  4 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  6 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

Биз сиз билан азиз укажонлар! News

Биз сиз билан азиз укажонлар!

Ҳамюртларимиз бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Гондурас терма жамоалари учрашувини сабрсизлик билан кутишаётгани муболаға эмас, албатта.
Буни футболимиз ихлосмандлари тасдиқлаши турган гап.

Зеро, футболчиларимиз гуруҳ баҳсларида ўзларининг ишончли ҳаракатлари билан барчани қувонтиришди. Улар аввалига Панама терма жамоасини ютишиб, халқимизга бир олам севинч улашган бўлишса, биз ҳайиқиб кузатган Марокашга қарши учрашувни ҳам оқилона ва юқори савияда ўтказишди. Хорватиялик тенгдошларини эса Ўзбекистон деса юрагини ҳовучлайдиган қилишди. Бундан фахрланмай бўладими, ахир.

Умуман олганда, йигитларимиз ўйинини кузатар эканман, қалбларига ватан ғурурини жо қилганликларини сездим. Ғалабага бўлган иродалари кўриб, келажакдаги Ўзбекистон терма жамоасига муносиб номзодларни  кашф қилдим. Дилшод Нуралиевнинг қўллаётган тактикаси иш бераётганига қойил қолдим. Ҳозирда, жамоа ўйинчиларининг қайси бирини алоҳида кўрсатгим йўқ. Негаки, барча-барчаси мураббийининг топшириқларини имкон қадар бажаришди ва бажаришаяпти. Асосийси, кучли саналган гуруҳдан чиқиш вазифасини қойилмақом равишда уддалашди.

Гондураслик ёшларга қарши кечадиган ўйинда Жамшид Болтабоевнинг ўрни билиниши табиий. Шунга аминмизки, жамоамиз захирасида унинг ўрнини босадиган футболчилар бор.  Дилшод Нуралиев бу борада ҳам тўғри қарор қабул қилишига ишончимиз комил. Демак, бугунги учрашувда ҳам вакилларимиз муваффақиятли одимларини давом эттиришиб, Ўзбекистонимиз номини яна бир бор кўкларга кўтаришади.

Азиз футболчи укажонларимиз ва мураббийларимиз, Сизларга бугунги ўйинда ҳам ғалаба ёр бўлсин! Омад сизга! Биз сиз билан доимо биргамиз!

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ,
Урганч шаҳри.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика