Latest news

01:40А Серия. "Кальяри" меҳмонда "Милан"дан йирик мағлубият қабул қилди, Шомуродов эса...  30 01:25"Реал" ҳимоячиси сўнгги 5 йилда Ла Лигадаги битта ўйинда илк бор гол ва ассист қайд этди  0 00:40АПЛ. "Ноттингем" - "Челси" 2:3   0 00:35АПЛ. "Тоттенхэм" - "Бернли" 2:1   0 00:33Роналду 4 мавсумдан бери миллий чемпионатларда ғолиб чиқмаяпти  1 00:30АПЛ. "Фулхэм" - "Манчестер Сити" 0:4   0 00:25ЛаЛига. "Гранада" - "Реал Мадрид" 0:4   0 00:11Веско Стешевич: "Бугунги учрашувда икки очко йўқотдик"  1 23:58"Пахтакор" "Олимпик"ка қарши 90-дақиқада ғалабани илиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 23:31АПЛ. "Челси" "Ноттингем Форест"га қарши ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганда камбэк қайд этиб, ғалабани ўзиники қилди!  7 23:25Жамшид Саидов: "Иккинчи бўлимда жамоалар очиқ футболга ўтиб кетишди"  0 23:21Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Гранада"ни тор-мор этди  5 23:05РПЛ. ЦСКА кутилмаганда турнир пешқадами "Зенит"ни меҳмонда таслим этди, Файзуллаев эса...  9 22:43Тимур Кападзе: "Ёмон ўйнамадик, аммо хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик"  3 22:28"Башундара Кингс" — Бангладеш чемпиони! Жамоа таркибида икки ўзбекистонлик ўйнайди  2

"Биз иккинчи "Олимпик" эмас, "Сурхон"миз" — Сергей Токов News

"Биз иккинчи "Олимпик" эмас, "Сурхон"миз" — Сергей Токов

"Сурхон" жамоаси янгиланган таркиб ва мураббийлар штаби билан биргаликда Анталияда тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоани янги мавсумга Рауф Инилеев ва Сергей Токов жуфтлиги тайёрламоқда. Таркиб ёшартирилгани билан бир қаторда тажрибали футболчилар ва легионерлар ҳам жалб этилаётганини таъкидлаш жоиз. Жамоа яқинда Артём Филипосяннинг ўтганини эълон қилди. Бу ҳаммасими? Яна ўзгаришлар бўладими? Шу ва бошқа саволлар билан "Сурхон" мураббийи Сергей Токовга юзландик. Мутахассис саволларимизга қуйидагича жавоб бериб ўтди. 


- Анталиядаги йиғиндан кўнглингиз тўляптими? Таркибданчи?

- Аҳил жамоа тузишга ҳаракат қиляпмиз. Албатта вақтимиз кам. Чунки жамоани кеча қабул қилиб олдик. Олдимизда вақт бор экан ундан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Машғулотлар режа асосида давом этяпти. Ўртоқлик учрашувларида ўйинимизни янада шакллантияпмиз, дея оламан. 

- Рауф Инилеев бош мураббий сифатида ишлаяпти. Бу борада фикрингиз қандай? Нега айнан Инилеев вариантида тўхталинди?

- Рауф Талгатович тажрибали мураббий. Ўз вақтида терма жамоа ва клубларимизда фаолият юритган. Унинг тажрибаси бизга зарур. Якунда Инилеев вариантида қолдик. Чунки ҳали еталича тажрибага эга эмасмиз. Бу борада мураббийнинг маслаҳатлари асқотади. Натижага ким жавоб беради? Барчамиз биргаликда. Масажистдан тортиб мураббийлар штабигача бирлашишимиз керак. 

- Жамоа таркибида яна ўзгариш бўладими? Трансфер ойнаси ёпилишига оз қолди?

- Расман 5 нафар легионер. Яна бир хорижлик футболчи шу кунларда келиши керак. Бу ҳақида маълум қиламиз. 

- Уларда жамоани кучайтиришга қодир сифат кўрдингизми?

- Умид қиламизки, легионерлар ўз сифатлари билан натижаларга ҳисса қўша олишади. Ўйинларини кўрдик, кузатдик. Чемпионатимиз оддий эмас. Легионер ўз чемпионатида яхши ўйнагани ҳеч нарсани англатмайди. У кучли эканлигини исботлаши керак. Сифатли легионерлар Суперлигада ҳам муаммо. Келаётган хорижлик футболчи лигани кучсиз, деб ўйлаши мумкин. Ўзбек футболчилари ҳам яхши даражада. Легионерлар билан бемалол рақобатлаша олишади. 

- "Сурхон"ни иккинчи "Олимпик", дея таърифлашмоқда...

- Биз иккинчи "Олимпик" эмас, "Сурхон"миз. Ўз услубимиз, футболга қарашларимиз бор. Жамоани ёшартиришга ҳаракат қиламиз. Менинг фикрим ёшларга ўйнаш имкониятини бериш лозим. Улар ўсиши зарур. Асосий мақсадимиз ҳам шундай. Аммо бу таркиб юз фоиз ёшариб кетади, дегани эмас. Салоҳиятини, потенциалини кўрамиз. Ўзини кўрсатишига имкон берамиз. Олдимизда 1-2 ўринни олиш вазифаси қўйилмаган. Мақсадимиз сифатли ва мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатиш. 

- Артём Филипосяннинг трансфери кутилмаганда бўлдими?

- Ёшларга ўрнак сифатида кўрсата олиш мумкин бўлган футболчи. Артём ўтган мавсумни Олмалиқда ўтказди, яхши формада. Ёшлар ва тажрибанинг уйғунлашиши даркор. Шу боис айрим тажрибали футболчилар хизматидан фойдаланамиз. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика