Бишкекдаги халқаро семинарда Ўзбекистондан ҳам вакиллар иштирок этишди
26 nov 2017 14:12
News
Бишкекдаги халқаро семинарда Ўзбекистондан ҳам вакиллар иштирок этишди
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ОФК томонидан ташкил қилинган маркетинг ва ТВ коммуникациялар мавзусида биринчи халқаро минтақавий семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистон футбол федерацияси расмий сайти хабар берди.
Бишкекдаги "Орион" меҳмонхонасида ташкил этилган халқаро семинарда Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистондан футбол вакиллари иштирок этишди. Биздан вакил сифатида ЎФФ маркетинг бўлими ходими Бахтиёр Маметов билан "УзРепорт" ТВ шарҳловчиси Даврон Файзиев мазкур семинарда иштирок этишди.
Семинар давомида ОФК медиа-департаменти бошлиғи Эмилия Хинкканен, маркетинг ходими Эльнур Мамедов, УЕФА медиа-офицери Юлия Зенкович, шунингдек "Динамо" Минск клуби матбуот котиби Василий Князюк ўз маърузалари билан чиқиш қилишди. Семинар давомида футболдаги маркетинг масалалар, мухлислар билан ишлаш, ўйинларни ТВ орқали намойиш этиш каби мавзулар қизғин муҳокама қилинди.



Link :
Source : fft.tj
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments