Latest news

14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  14 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  9 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  16 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7

Бишкекда ФИФАнинг Connect тизимини жорий этиш бўйича семинар ўтказилмоқда News

Бишкекда ФИФАнинг Connect тизимини жорий этиш бўйича семинар ўтказилмоқда

Tags :  ФИФА
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида 15–17 февраль кунлари Осиё футбол конфедерацияси ва Халқаро футбол федерацияси ҳамкорлигида ФИФАнинг Connect тизимини жорий этиш бўйича семинар ўтказилмоқда.

Семинарда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон вакиллари иштирок этмоқда. Мазкур тадбирда Ўзбекистон номидан ЎзПФЛ етакчи мутахассиси Бахтиёр Маметов қатнашмоқда. Семинар ФИФА, ОФК мутахассислари, шуниндек, Genius Sports IT-мутахассислари томонидан олиб бориляпти.

2011 йили ФИФА Ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланган Connect тизимини Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида қўллаш кўзда тутилган. Мазкур дастур орқали қоғоз билан ишлашдан воз кечилиб, футболчи, мураббий, ҳакам ва бошқа футболга алоқадор расмий шахсларни электрон рўйхатдан ўтказишга ўтилади.

Бошқача қилиб айтганда, юқорида таъкидланган шахсларнинг ID рақами ва шахсий маълумоти сақланадиган ўзига хос “паспорти” пайдо бўлади. Ушбу маълумотлар ФИФАнинг Connect баъзасида сақланади. Бу йўл орқали маълумотлар тўплаш, сақлаш ва уларни халқаро федерациялар билан алмашиш анча осон бўлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика