Биринчи учрашувни шоуга айлантирган жамоалар тўқнашуви: Финал чиптаси ўйналадиган "Интер" – "Барселона" ўйини учун превью
06 may 14:50
News


Биринчи учрашувни шоуга айлантирган жамоалар тўқнашуви: Финал чиптаси ўйналадиган "Интер" – "Барселона" ўйини учун превью
Ҳар икки жамоа ЕЧЛ ярим финалидан аввал чемпионат ўйинида қатор футболчиларига дам берди.
"Интер"
1."Интер" Чемпионлар Лигаси доирасидаги уй ўйинларида 16 ўйиндан буён ютқазмаяпти
Миланликлар ўз майдонларида Чемпионлар Лигаси доирасида қаторасига 16 учрашувдан буён мағлуб бўлишмаяпти ва улардан 13 тасида зафар қучишган. Жорий мавсум Симоне Инзаги жамоаси "Фейеноорд" ва "Бавария"ни мусобақадан чиқариб юборди. Бироқ биринчи учрашувда кўриндики, жамоа ҳимоясида муаммолар етарлича топилади. "Нерадзурри" каталонияликларга 0:2 ҳисобидан қайтишга имкон беришди ва 3 марта гол ўтказиб юборишди. Шунга қарамай, сафардаги дуранг — қониқарли натижа, устига-устак "Интер"нинг "Сан-Сиро"даги кучини инобатга олсак.
2. Лаутаросиз, лекин ротациялар билан: "Интер" етакчиларининг ўрнини ким босади
"Интер" жавоб учрашувига қатор йўқотишлар билан етиб келмоқда: Симоне Инзаги Лаутаро Мартинес ва Бенжамен Павар хизматидан фойдалана олмайди. Аргентиналик биринчи учрашувда жароҳат олди ва жавоб баҳсида иштирок этолмайди. Бу эса Арнаутович ёки Таремига қўшимча имконият эшикларини очади. Ҳимояда учта марказий ҳимоячи ҳаракат қилади: Биссек, Ачерби ва Бастони. Майдон марказида ҳам учлик — Мхитарян, Барелла ва Чалханоглу. Дарвоқе, туркиялик А Сериянинг охирги учрашувини дисквалификация туфайли ўтказиб юборди.
3. Тюрам ва Думфрис — "нерадзурри"нинг ноодатий яширин қуроли
Биринчи ўйинда "Интер" ҳужуми кўпчиликни ҳайрон қолдирди: Маркус Тюрам 30-сонияда ҳисобни очди ва ярим финалларда урилган голлар ичида энг тезкори бўлиб, тарихга кирди. Дензел Думфрис, халқаро аренада анча вақтдан буён гол уролмаётганди, бир йўла дубль муаллифига айланди. Жамоа етакчиси Лаутаро Мартинес жароҳатланган бўлсада, унинг ўрнини Арнаутович ёки Тареми эгаллайди, Чалханоглу, Барелла ва Мхитаряннинг асосий таркибга қайтиши эса марказий зонага ранг-баранглик беради. Инзаги усулни ўзгартиришни яхши уддалайди: эҳтиёткор ҳимоядан тортиб, агрессив прессингли ҳужумгача.
"Барселона"
1. Жамоа спорт формаси зўр, аммо тарихий статистика "Барса" фойдасига эмас
Жорий мавсум "Барселона" жуда яхши натижага қараб кетмоқда: Испания Кубоги ва Суперкубогидаги ғалабадан кейин Ханси Флик жамоаси Ла Лигада ҳам етакчи. "Вальядолид" устидан қозонилган ғалаба 30 ўйиндаги 24-си бўлди — фақатгина масала ҳал қилингандан кейинги ЕЧЛ чорак финалида "Боруссия" билан жавоб учрашувида мағлубият қайд этилди. Бироқ ярим финалларда каталонияликлар сафарда қийналади: қаторасига 4 мағлубият ва ушбу босқичда тарихда фақатгина икки ғалаба. Италия клубларига қарши сафар ўйинлари статистикаси ҳам унчалик яхши эмас — 24 та ўйинда 5 ғалаба. "Сан-Сиро" — "Барселона" "Сан Сиро"да "Интер"ни фақат бир марта юта олган.
2. Флик УЕФА Чемпионлар Лигасига катта умид боғламоқда
Жавоб ўйинидан аввал Ханси Флик ҳам ротацияга қўл урди ва етакчиларига дам берди. Кадрлар масаласи идеал эмас — Жюль Кунде ҳамон лазаретда ва Миландаги ўйингача тикланиб улгурмаяпти. Дарвозада — Шенсни, ҳимояда — марказ Араухо ва Кубарси жуфтлиги, Алехандро Бальде эса ҳеч бўлмаса захирага қайтади. Ярим ҳимояда эса Де Йонг ва Педри ҳамда ҳужумда Ямал, Рафинья ва катта эҳтимол Ольмо, Ферран Торресга ишонч билдирилади. Левандовски деярли тайёрлиги айтилди, лекин асосий таркибга киритилмаса керак.
3. "Барселона"нинг ҳужумдаги имкониятлари — испанларнинг асосий устунлиги
Ламин Ямаль Чемпионлар Лигаси шу мавсумида 5 та гол уриб улгурди — тарихда фақатгина 3 нафар ёш иқтидор ундан яхшироқ натижа кўрсатган. Биринчи учрашувдаги унинг аниқ зарбаси ўйин безаги бўлди, десак муболаға бўлмайди. Қанотдаги унинг шериги Рафинья ЕЧЛнинг ўзида 21 та самарали ҳаракат амалга ошириб улгурди. Флик бошчилигида "Барселона" 40 та гол урди. Тажрибали германиялик мутахассис шогирдларини еврокубок ўйинларига тайёрлашни яхши билади ва "Барса" ҳужуми бутун Европа эътиборини тортиб улгурди. Ҳозир асосий масала сафарда ҳам улар шундай самарали ҳаракат қила оладими ёки йўқ. Агарда Ямал ва Рафинья яхши кайфиятда бўлса, испанлар омадсиз анъанага чек қўйиши осон бўлади.
Эслатиб ўтамиз, баҳс бугун Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. Ғолиб ЕЧЛ финалига йўл олади.
TerminaTor
Similar news

Comments
Pen: 3-1