Latest news

21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  0 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  2 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  16 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  2 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  22 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  27 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  43 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  17 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  1 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1

Биринчи лигадаги “Аланга”ни ким бошқаради? News

Биринчи лигадаги “Аланга”ни ким бошқаради?

Косоннинг “Аланга” жамоаси ўтган йил бир амаллаб биринчи лигада ўз ўрнини сақлаб қолди.
Ўтган мавсум бу жамоани Дилшод Андаев бошқарганди. Қолаверса, таркибнинг деярли 90 фоизини “Машъал” футбол мактаби тарбияланувчилари ташкил қилганди.

Лекин бу йил “Аланга” биринчиликда иштирок этгани билан ким бош мураббийлик қилиши ҳозирча номаълум бўлиб турибди. Маълумки, Дилшод Андаев яна Муборакка қайтиб, “Машъал-2”ни қабул қилиб олди. Натижада эгасиз қолган косонликларни ким бошқаради, деган савол қоляпти.

Бизга етиб келган хабарларга қараганда, асли косонлик Насим Шоимов “Аланга” бош мураббий сифатида кўрсатилаётган эди, бироқ Шоимовда ҳозирча фақат “С” лицензияси бор. Аммо биринчи лигада бош мураббий бўлиб ишлаш учун камида “В” лицензиясига эга бўлиш керак.

Шундай қилиб “Аланга”ни ким бошқариши ҳозирча номаълум бўлиб турибди. Аслида-ку, жамоанинг биринчи лигада қатнашишидан бирор фойда бормикин? Клуб раҳбарияти аввало шу масала хусусида ўйлаб кўрса зарар қилмасди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика