Latest news

13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  2 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0 12:20Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди  0 11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0 11:20Тареми Теҳронни тарк этди  3 10:43Томас Мюллер: “МЛСга ўтишим эҳтимолдан холи эмас”  1 10:06"Пахтакор" Қаршида 3 йилдан буён гол ура олмаяпти  10 09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  30 09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  3 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  5 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  3 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  10 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  2 06:57Суперлига. Бугундан 14-турга старт берилади  6

Биринчи лига. “Хоразм”нинг йирик ғалабаси News

Биринчи лига. “Хоразм”нинг йирик ғалабаси

Муболаға эмас, урганчлик футболчилар иккинчи босқични кўтаринки руҳда бошлашди.

Ваҳоланки, воҳаликлар биринчи турда сафарда пойтахтнинг “Оқтепа” жамоаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишиб, муҳим уч очкони олишга муваффақ бўлишганди. Бу сафар ўз майдонида “Косонсой” устидан йирик ҳисобда устун келишди.

Умуман, мазкур учрашувнинг биринчи бўлими “Хоразм”ликларнинг тўла устунлигида ўтди. Бундан Вали Султоновнинг шогирдлари майдонга фақат ва фақат ғалаба учун  тушишганини илғаш мушкул эмасди. Ўз навбатида Маркс Қурамбоев, Омаджон Тойлоқов, Низомжон Норов, Жасур Отажоновлар бир неча маротаба “Косонсой” жамоаси дарвозасига тўп киритиш имкониятига эга бўлишди. Бироқ, баъзи вазиятларда косонсойликлар дарвозабони Дилмурод Мамаюсуповнинг маҳорати бунга йўл қўймади. Ўйиннинг ушбу қисмида меҳмонлар асосан ҳимояда ҳаракат қилишгани, мезбонлар томонидан кўплаб қарши ҳужумлар уюштирилишига имкон яратгани бор гап. Бўлим тугашига икки дақиқа қолгандагина косонсойлик футболчилар Ғайрат Ўдаев қўриқлаётган дарвозага томон икки марта зарба уюштиришди. Ушбу ҳолатда Бобиржон Мамажонов ва Достон Убайдуллаевлар тепган иккала тўп ҳам дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

Иккинчи бўлим ҳам дастлабкиси сингари майдон эгаларининг тинимсиз ҳужумлари остида кечди. Буни инкор этиб бўлмайди, албатта. Ниҳоят, 65-дақиқага келиб урганчликлар ниятларига эришишди. Ўнг қанотдан Маркс Қурамбоев ошириб берган тўпни Илёс Хайров боши билан дарвоза тўрига йўллади, 1:0. Бундан руҳланган мезбонлар қарши ҳужумни янада авжига чиқаришди. Учрашув тугашига ўн дақиқа қолганида Маркс ҳисобни бир тўпга оширган бўлса, 81-дақиқада эса тиниб-тинчимас Темур Бекчанов ҳисобни йирик кўриниш олиши таъминлади, 3:0. Қолган дақиқаларда жамоаларга ҳисобни ўзгартириш насиб этмади. Шу тариқа ўйин поёнига етди.

 Вали СУЛТОНОВ (“Хоразм” жамоаси бош мураббийи): - Очиғи, ҳар қандай рақибга оддий назар билан қарамаслик лозим. Бугун шогирдларим осон ютуққа эришишни ўйлашди чоғи, биринчи бўлимда ўзларининг самарасиз ҳаракатлари билан бизни бироз ҳаёжонга солишди. Иккинчи бўлимда тавсия ва кўрсатмаларимдан тўғри хулос чиқаришиб ўйнашгани боис, уч очкони қўлга киритдик. Қолаверса, бунинг баробарида ўйингоҳимизга йиғилган мухлисларимизга хуш кайфият улашдик. Бундан жуда мамнунмиз.

 Меҳмон СОЛИЖЎЖАЕВ (“Косонсой” жамоаси бош мураббийи): -  Умуман, бугун нафақат ишқибозлар, биз ҳам қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Ўз навбатида иккала жамоа ҳам чиройли ўйин намойиш этишди. Омад эса “Хоразм” жамоаси томонида бўлди. Ютуқ билан мезбонларни табриклайман. Бугунги учрашувда футболчиларимиз томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш устида ишлаб, кейинги ўйинларда ўз мухлисларимизни қувонтирамиз, деган умиддамиз.

Иккинчи босқич.  2- тур. 18 август (сешанба)

“Хоразм” (Урганч) – “Косонсой” (Косонсой) – 3:0 (0:0). Янгибозор тумани ўйингоҳи. 1241 томошабин.
Ҳакамлар:
Д. Пислегин (Ташкент) – 8,5, Д. Сарсенов (Нукус) – 8,3, Б. Қанназаров (Нукус) – 8,3, А. Алимов (Урганч) – 8
Назоратчи: Б. Тоғаев (Ташкент).
Гол: И. Хайров (65), М. Қурамбоев (80), Т. Бекчанов (81).
Огоҳлантириш: Д. Исоқулов (26), Н. Отаниёзов (71) – С. Сотволдиев (41), И. Исмоилов (52), А. Қурбонов (82).
Майдондан четлатиш: Д. Исоқулов (иккинчи огоҳлантириш, 36) – С. Сотволдиев (иккинчи огоҳлантириш, 69).

“Хоразм”: 35. Ғайрат Ўдаев (1.Равшан Жуманиёзов, 82), 2. Дилшод Исоқулов, 4. Жасур Отажонов,  5. Темур Исмоилов, 7. Маркс Қуранбоев, 8. Хайруллажон Жакпаров (10.Темур Бекчанов, 51). 9. Низомжон Норов (3. Сардорбек Матмуротов, 80), 13. Мирзобек Қурёзов (12. Низомиддин Отаниёзов, 62), 15. Илёс Хайров (11. Охунжон Раззоқов,85), 17. Омаджон Тойлоқов, 18. Аброр Ҳусинов.

“Косонсой”: 79. Дилмурод Мамаюсупов, 3. Нодиржон Адамхонов, 4. Миржамол Жамолов, 5. Азизжон Қурбонов, 6. Исломжон Исмоилов, 7. Сардор Сотиболдиев, 8. Азизбек Мамазоитов, 9. Иброҳим Абдуллаев, 10. Бобиржон Мамажонов (15. Аббосжон Ғуломов, 46), 18. Фаррухбек Абдураҳмонов (14. Иброҳимжон Эргашев, 14), 22. Достон Убайдуллаев (20. Дилмурод Шодиев, 78).


Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика