Latest news

13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  3 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  0 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  13 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  12 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  11 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  22 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  5 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  19 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  5 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  9 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  27

Биринчи лига. “Хоразм” – “Пахтакор-2” учрашуви шарҳи News

Биринчи лига. “Хоразм” – “Пахтакор-2” учрашуви шарҳи

Ушбу жамоалар учрашуви том маънода реванш ўйини эди. Ваҳоланки, пойтахтлик “чарм тўп” усталари иккинчи босқичнинг еттинчи турида ўз майдонида “Хоразм” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишганди.

Шу жиҳатдан, урганчлик футболчилар бу сафар ғалаба қозонишни мақсад қилишганди. Дарҳақиқат, шундай ҳам бўлди. Майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Бевосита беллашув тафсилотларига тўхталсак, дарвоза томон биринчи хавфли зарба 12-дақиқада амалга оширилди. Мезбонлар вакили Темур Бекчановнинг ўттиз метрлар чамаси тепган тўпини тошкентликлар посбони Ботирали Эргашев моҳирона тарзда ўнг бурчакка чиқариб юборди. Кези келганда айтиб ўтиш жоизки, бу дарвозабоннинг баланд бўйлилиги баҳс давомида бир неча  вазиятларда қўл келди. Орадан бир дақиқа ўтиб Аброр Ҳусинов қулай имкониятни қўлдан  чиқарди. Унинг яқин масофадан боши билан берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза чизиғи олдида ерга урилиб, тўсин устидан ўтиб кетди. 15-дақиқада Темур Исмоилов- Маркс Қурамбоев комбинацияси ҳам хавфли тус олди. Ниҳоят, бўлим ўрталарида майдон эгалари ниятларига эришишди. 25-дақиқада Темур Исмоиловнинг меҳмонлар жарима майдончасига узатган тўпни Темур Бекчанов жуда яқин масофадан  меҳмонлар дарвозасининг ўнг пастки бурчагига жойлаб қўйди, 1:0. Шундан кейин, очиғи 37-дақиқада пойтахтлик футболчилар жарима зарбасига эга бўлишди. Беҳруз Саъдуллаевнинг деярли ўттиз метрдан бажарган зарбаси мухлисларни бироз ҳаёжонга солди. Ўз навбатида тўп дарвозанинг устидан ўтиб кетди.

Иккинчи бўлим ҳам мезбонларининг тўлиқ устунлигида кечди. Ўйин асосан, майдоннинг “Пахтакор-2” жамоасига тегишли қисмида давом этди. Меҳмонлар мазкур бўлимда ҳимоя тактикасини қўллашни лозим топишгани кўриниб турди. Агарда, урганчлик футболчилар яратилган имкониятларнинг ақалли 50 фоизидан унумли фойдаланишганида учрашув йирик ҳисобда якунланиши мумкин эди. Бироқ, Темур Исмоилов, Темур Бекчанов, Илёс Хайровлар дарвозабон билан деярли яккама-якка чиқишиб, ҳисобни оширишни уддалай билишмагани туфайли орадаги фарқ ўзгармай турди. Қолаверса, айрим вазиятларда жамоадошларини ўзларининг аниқ тўп узатишлари билан қўллаб-қувватлаган Шаҳзод Маннонов ва Омаджон Тойлоқовларнинг ҳаракатлари ўйингоҳга йиғилган ишқибозларда илиқ таассуротлар қолдирди. Умуман, учрашув тугашига тўрт дақиқа қолганида ҳисоб 2:0 кўриниш олди. “Хоразм” жамоасининг ушбу учрашувдаги энг фойдали ўйинчиларидан бири Омаджон Тойлоқов гол муаллифига айланди. Қўшимча вақтда тошкентликлар орадаги тафовутни бир тўпга қисқартиришлари мумкин эди. Бироқ, Билолхон Тошмирзаевнинг жарима зарбасини воҳаликлар дарвозабони Ғайрат Ўдаев моҳирлик билан бартараф этди.

Шундай қилиб, Вали Султонов шогирдлари реваншни уддасидан чиқишди. Бунинг эвазига “Хоразм” жамоаси олий лига йўлланмаси учун курашаётган жамоалар қаторидаги ўрнини сақлаб қолди.
   
Иккинчи босқич. 10- тур. 3 октябрь (шанба).
“Хоразм” (Урганч) – “Пахтакор-2” (Тошкент) – 2:0 (1:0). Янгибозор тумани ўйингоҳи. 312 томошабин.
Ҳакамлар: Д. Жалимов (Нукус) – 8,0, Ж. Сарсенов (Нукус) – 8,2, Б. Қанназаров (Нукус) – 8,2, А. Алимов (Урганч)- 8.
“Хоразм”: 35.Ғайрат Ўдаев. 2.Шаҳзод Маннонов(11.Азамат Йўлдошев,86),  3.Низомиддин Отаниёзов, 5.Темур Исмоилов, 7.Маркс Қуронбоев, 8.Хайрулла Жакпаров(6. Сардор Матмуротов,57), 10.Темур Бекчанов(Охунжон Раззоқов,82), 14.Жасур Отажонов, 15. Илёс Хайров, 17.Омаджон Тойлоқов, 18.Аброр Ҳусинов.
“Пахтакор-2”: 1.Ботирали Эргашев(12.Валижон Раҳимов,46), 3.Диан Талхатов, 4.Дилмурод Қодиров, 7.Беҳруз Саъдуллаев. 14.Собит Синдоров(20.Аҳмаджон Файзиев,71), 15. Билолхон Тошмирзаев. 17.Адҳамжон Аҳмаджонов, 18.Абдуллажон Ибрагимов. 19.Муҳаммад Комилов(25. Ойбек Нурматов,46), 23.Мўминхўжа Бурхонов, 28. Рамзиддин Тўхтаназаров.
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).
Голлар: Т. Бекчанов (25), О. Тойлоқов (86).
Огоҳлантириш: А. Ҳусинов (29), Н. Отаниёзов (55), Ж. Отажонов (ҳаммаси “Хоразм”, 58).
Четлатиш: Н. Отаниёзов (“Хоразм”, иккинчи огоҳлантириш, 90+3).
 
Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ,

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика