Биринчи лига. У қандай бўлмоқ керак? Дилшод Андаев: “24та жамоа иштирокида икки давралик чемпионат қилиш керак”
06 jan 2014 10:14
News
Биринчи лига. У қандай бўлмоқ керак? Дилшод Андаев: “24та жамоа иштирокида икки давралик чемпионат қилиш керак”
Таҳминан апрель ойида старт оладиган биринчи лига ўйинчилари бошланмасидан туриб
мазкур соҳасида фаолият юритаётган айрим мутахассисларнинг бўлажак чемпионат тимизга қандай ўзгартириш киритиш лозимлиги хусусида фикрларини сўраб бормоқдамиз.
Зеро биринчи лига мураббийларининг таклиф ва мулоҳазалари асқотиб қолса ажаб эмас.
Лойихамизнинг навбатдаги меҳмони “Машъал-2” бош мураббийи Дилшод Андаевдир. Ушбу мураббий ҳам Муборакдан етишиб чиқаётган кўплаб истеъдодларнинг тарбия қилган.
Биринчи лигада эса бир неча йиллардан буён фаолият юритиб келмоқда. Ҳар холда чемпионат паст баландлигини жуда яхши билади.
- Аввало ушбу лойихани йўлга қўйиб ажойиб бир ишга қўл урганинглардан хурсанд бўлдим – дейди Дилшод Андаев.
– Ҳақиқатдан ҳам биринчи лига мусобақасининг ўтказиш тизимида айрим янгиликларни жорий этиш пайти кеди. Мен ҳам кўплаб ҳамкасбларимиз билдириб келаётган, фикрларга қўшиламан. Яъни биринчи лигани ҳам ҳудди олий лига тизимидагидек ўтказиш керак.
- Жамоаларни икки минтақага ажратиб ўтказилаётган мусобақа ўзини оқламаяпти назаримда. Бу йил ҳам шу тартибда ташкил этилса таркиби академия тарбияланувичларидан иборат бўлган жамоаларга мураккаб кечади. Чунки фарм-клуб сафида асосан 1995 йил ва ундан кичик ёшдаги футболчилар ҳаракат қилади. Бу каби ёшдаги ўйинчилар билан иккинчи босқичга йўлланмани қўлга киритиш осон эмас. Айрим клубларда кези келганда 30 ёшдан ошган маҳоратли ўйинчилар ҳаракат қилмоқда. Бу эса ўз навбатида ёшларни мағлуб бўлишини таъминламоқда.
- Шунинг учун ПФЛга таклифим шуки, бу йил жамоалар сонини 24та қилиб, икки даврадан иборат чемпионат ташкил этилсин. Водий жамоаларининг воҳага бориб келишида ортиқча муаммо бўлмаса керак. Чунки иккинчи босқичда ҳам барибир бориб келмоқдаку.
- Яна бир гап, ўтган йили иккинчи босқичга чиқа олмаган клублар пулькага қадар мажбурий таътилга чиқди. Бу орада футболчилар етарлича ўйин амалиётига эга бўлмади. Бир ҳафталик йиғин ташкил этиб, керак бўлса ўша пулька куни йиғилган жамоалар ҳам бўлди. Демоқчиманки, пулькага қадар ўша жамоа футболчилари учун расмий учрашувлар йўқ.
- Агарда юқорида айтиб ўтганимдек, 24 та жамоадан иборат икки давралик чемпионат ташкил этилса, бу каби холатларга дуч келинмайди.
Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments