Latest news

03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  0 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  20 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  3 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  83 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  18 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  9 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  9 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  8 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  13

Биринчи лига. У қандай бўлмоқ керак? News

Биринчи лига. У қандай бўлмоқ керак?

Тоҳир Кападзе: “Мамлакатимизда биринчи лига учун 20та барқарор жамоа тузиш қийин эмас”
Жорий мавсум биринчи лиги олдидан, унда фаолият юритиб келаётган мутахассисларнинг таклиф ва мулоҳазаларини беришда давом этамиз.
Лойиханинг навбатдаги меҳмони “Қўқон-1912” бош мураббийи Тоҳир Кападзе.

- Регламент талабига жавоб берадиган яхши, бақувват 18та клуб бўлса, ёки 22та жамоа саралаб олиниб, икки давралик чемпионат ташкил этилса, шунга ҳеч нима етмайди ўзи – дея ўз фикрларини бошлади Кападзе.

– Шунда жуда бир қизиқарли мусобақа бўлади. Лекин иккинчи томондан олиб қарайдиган бўлсак, ҳозирда барча иштирокчиларни моддий жиҳатдан бақувват дея олмаймиз. Шуларни инобатга олиб айтадиган бўлсак, икки минтақага бўлинган холда мусобақа ўтказиш ҳам ёмон вариант эмас. Чунки биринчи босқичда ўйнаш жамоалар учун осонроқ кечади. Иқтисодий жиҳатдан ҳам ортиқча муаммо юзага келмайди.

- Лекин жамоалар сонини қисқартириб, айтайлик 14 клуб иштирокида икки давралик чемпионат қилинадиган бўлса, бу жуда ҳам қониқарсиз бўлади. Салбий холат демакдир. Чунки бизга кўпроқ ўйин амалиёти керак. Чунки йил давомида энг камида 36та ўйин ўтказишимиз даркор.

- Менимча мамлакатимизда биринчи лига учун 20та барқарор жамоа тузиш қийин эмас. Амалласа бўладиган иш. Агар шундай қилинса, ҳудди олий лига тизими сингари чемпионат ташкиллаштириш лозим.  

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика