Latest news

12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  0 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  0 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   0 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  2 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  3 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  14 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  12 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10

Биринчи лига. Мавсумнинг кашфиёт жамоаси: “Обод”! News

Биринчи лига. Мавсумнинг кашфиёт жамоаси: “Обод”!

Поёнига етган биринчи лига ўйинларини мавсум мобайнида сайтимиз орқали ҳар бир турини онлайн тарзда ёритиб боришга уриндик.
Буни қанчалик амалладик, муносиб баҳони ўқувчилар беришади. Лекин ҳар бир клуб расмийларидан бунинг учун алоҳида миннатдорчилик эшитиб келдик.

Ортда қолган мавсум-2014да биринчи лига учрашувларини сайтимизда ёритиб борилишида асосий ишни бажарган  4 нафар ходимимиз турли номинациялар бўйича энг яхшиларни аниқлади.

Хусусан бу йилги мавсумда кашфиётга айланган жамоа “Обод” бўлди. Тошкент жамоасининг дебют мавсумидаёқ кичик бронза медалларини қўлга киритгани ҳам қайсидир маънода фикрларимизни тўлиқ исботласа ажаб эмас. Умуман олганда Хайрулла Абдиев ва Фарҳод Сафаров бошқарувидаги жамоа мавсум-2014ни юқори даражада ўтказди дейиш мумкин. Кўрамиз келаси йил ҳам “Обод” ўзини қанчалик кўрсата оларкин.

Кейинги ўринни банд этган “Машъал-2” ҳам ёмон таассурот қолдирмади. Дилшод Андаев бошчилигидаги жамоа бу йил яна биринчи лигадаги иштирокини бошлади. Таркиби асосан академия битирувчиларидан ташкил топган бўлишига қарамай, муборакликлар жиддий курашди.

Яна аввалги мавқеини тиклаб бораётган Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоаси ҳам биринчи лигага қайтишини ёмон бошламади. Нозим Муллаохунов бошқарувидаги клуб якунда 5-ўринни эгаллади.

Нукуснинг “Орол” жамоаси ўтган йилга нисбатан ушбу мавсум барқарор ўйин кўрсатди. Неъматулла Қутибоевга етарли шароитларни яратиб берилса, курашчан жамоа туза олишини бу йил кўрдик.
Косоннинг “Аланга”си ҳам жорий чемпионатда жиддий курашди. Анвар Ўринов қисқа фурсат ичида яхши жамоа шакллантира олди.  

Кашфиёт жамоа:
“Обод” (Тошкент) - 17
“Машъал-2” (Муборак) - 16
“УзДонгЖу” (Андижон) - 12
“Орол” (Нукус) - 8
“Аланга” (Косон) - 6
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика