Latest news

08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  0 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  9 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  7 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1

Биринчи лига. "Машъал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди News

Биринчи лига. "Машъал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Бугун биринчи лиганинг иккинчи босқичидан ўрин олган 3-тур беллашувлари давом эттирилди.
Ўз майдонида Тошкентнинг “Истиқлол” жамоасини қабул қилган “Машъал” рақиб устидан йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Хабарингиз бор, ўтган турда “Машъал” кутилмаганда “Оқтепа”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Шу боис муборакликлар бу учрашувга бирмунча жиддий ҳозирлик кўришди. Бу эса ўз мевасини бермай қўймади.

Ўйиннинг 24-дақасига келиб ҳисоб очилди. Бу вазиятда жарима тўпи амалга оширилгач, Жаҳонгир Абдумўминов бош билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди. 59-дақиқада “Машъал”нинг комбинацион ҳужуми гол билан якун топди. Аввалига майдон марказида тўпни рақибдан олиб қўйган Абдумўминов олдинга интилиб, тўпни чап томондан ёриб кираётган Жамшид Ҳасановга етказиб берди. Жамшид эса тўпни вақтида жарима майдончаси ичида пайт пойлаб турган Элдор Шомуродовга узатди. Ва бу вазиятда Шомуродов бехато зарба йўллаб, ҳисобни 2:0га етказди.

84-дақиқага келиб эса ҳисоб 3:0 кўринишини олди. Бу вазиятда рақиб дарвозабони тўпни тепиб юбораман деб хатога йўл қўйди. Аниқроғи, унинг тепган тўпи Зоҳир Қўзибоевга тегиб дарвоза томон йўл олди. Зоҳир эса ҳимоячидан ўзиб кетган ҳолда тўпни дарвоза тўрига тўғирлаб қўя қолди. Шундай қилиб “газчилар” навбатдаги баҳсни 3:0 ҳисобида ўз фойдаларига ҳал этишди.

Биринчи лига. Иккинчи босқич. 3-тур
МАШЪАЛ – ИСТИҚЛОЛ – 3:0
Голлар: Ж.Абдумўминов, 24. Э.Шомуродов, 59. З.Қўзибоев, 84.
“Машъал”: Санжар Қувватов, Дилявер Ваниев (Искандар Шайқулов, 87), Ойбек Полвонов (Шаҳзод Шайманов, 75), Жаҳонгир Абдумўминов (Дурбек Камолов, 63), Баҳодир Муртазоев (Ихтиёр Тошпўлатов, 46), Жамшид Ҳасанов, Элдор Шомуродов (Зоҳир Қўзибоев, 70), Аббос Шодмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Шерзод Файзиев, Саламат Қуттибоев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика