Latest news

11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  6 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  2 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  2 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  6 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  19 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  1 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1 02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  28 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  24 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  3 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  2

Биринчи лига. “Машъал-2”нинг ижобий иштироки ҳақида News

Биринчи лига. “Машъал-2”нинг ижобий иштироки ҳақида

Жорий мавсум биринчи лигадаги фарм-клублардан ўзини кўрсатаётган жамоа деб “Машъал-2”ни айта оламиз холос.
Муборак жамоаси гарчи академия тарбияланувчиларидан иборат бўлса-да, рақибларидан очко тортиб олмоқда. Табиийки бунда мураббийлар штабининг ўрни катта. Дилшод Андаев ёшлар билан ишлаш ҳадисини олган мураббийлардан эканлигини инкор эта олмаймиз.

Муборакдан етишиб чиқаётган бир қатор чарм тўп усталари айнан Андаевнинг қўли остида футболчиликни бошлашган. Бу йил Дилшод Андаевга мураббийлар штабида истеъдодли мураббий Бахтиёр Сатторовнинг кўмаклашаётгани ҳам қайсидир маънода бош мураббийнинг ишини бироз енгиллаштирмоқда десак муболаға бўлмайди. Футболни чин дилдан севадиган Сатторов билан шахсан ўзимиз суҳбатлашиб, ижобий таассурот туғилганди. Бундай мутахассислар билан Муборак жамоасидан келажакда янада яхшироқ натижа кутсак бўлади.



“Машъал-2” жамоаси “ғарб” минтақасида 5-ўринни эгаллаб, кейинги босқич масаласини ижобий ҳала эта олди. Буни албатта ижобий натижа деб билдик.

Андаев бошқарувидаги жамоа биринчи босқичда жами 26та тўп киритди. Жамоа сафида тўпурарлик қилган футболчи Аслиддин Абдиев бўлди. Истеъдодли футболчи ўз ҳисобига 6та гол ёздириб қўйишга эришди.

Ким қанча гол урди?

Футболчи

Гол

пен.

Аслиддин Абдиев

6

Ҳумоюн Муртазоев

4

Шамсиддин Саъдуллаев

3

Шокир Йўлдошев

3

Бекзод Раҳмонов

1

Жаъфар Исмоилов

1

Миржалол Қосимов

1

Сирожиддин Ғуломов

1

Турсунмурод Ҳамдамов

1

Шохжаҳон Аббосов

1

Элдор Шомуродов

1



Қуйида жамоанинг биринчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.

Ўйинлар

21

Голлар

23

Уйда

13 (56,52%)

Сафарда

10 (43,48%)

Ўтказиб юборилган голлар

30

Уйда

4 (13,33%)

Сафарда

26 (86,67%)

Ўртача урилган голлар

1,1

Ўртача ўтказиб юборилган голлар

1,43

Уйдаги очколар

23/30 (76,67 %)

Сафардаги тўпланган очколар

7/33 (21,21 %)

Энг йирик ғалаба

5:1 - Спартак

Энг йирик мағлубият

0:4 – “Шўртан”, “Зомин”

Гол ўтказмаган ўйинлар

8 (38,1%)

Гол ура олмаган ўйинлар

9 (42,86%)

Иродали ғалаба

0

Иродали дуранг

0

Иродасиз мағлубият

2

Иродасиз дуранг

0

Йирик ғалаба

1

Йирик мағлубият

2

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

0/3

Огоҳлантириш (ўртача)

43 (2,05)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК

9 (0,43) - 4/5

Мухлислар (жами/ўртача)

20132/959


Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика