Latest news

12:44Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим"  0 12:32"Тоттенхэм" "Барселона" футболчисини нишонга олди  0 12:05"Рома" А Сериядаги мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди  2 11:41Иммобиле Италияга қайтиши мумкин?!  2 11:18Нико Уильямс МЮ билан ўйин ҳақида: "Фаворит йўқ, улар АПЛда пастда жойлашишган. Биз "Атлетик Бильбао" нималини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  7 10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  1 10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0 09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  7 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  5 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  13 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  10 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  6 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  26 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. Ўз уйида ютқазмаган “Цементчи” News

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. Ўз уйида ютқазмаган “Цементчи”

Tags :  Цементчи
Жорий мавсумдан бошлаб яна биринчи лигада иштирок этаётган Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси кўпчиликни ҳайратлантира олди.

Абдумалик Ҳакимов ва Илҳом Зайлобиддинов жуфтлиги ўз вақтида футболчи сифатида бирга ушбу жамоада ўйнаганди. Эндиликда улар биргаликда “Цементчи”нинг олдинги қаддини тиклаш учун мураббий сифатида харакат қилмоқда. Очиғини айтганда, илк мавсумидаёқ ёш мураббийлар курашчан жамоа шакллантира олди. Қувасой ахли ҳам катта футболни соғиниб қолганини “Цементчи”нинг уй ўйинларидаги ишқибозлар ташрифидан билиб олиш қийин эмас.

“Цементчи” бош мураббийи Абдумалик Ҳакимов вазиятдан келиб чиқиб, асосан фарғоналик футболчилар эвазига таркибни шакллантирди. Унинг бу қарори якунда тўғри бўлиб чиқди. Дебют мавсумда 4-ўрин ёмон эмас. Айтишларича яқин орада “Цементчи” ҳам кучлилар сафига чиқиш учун жиддий кураш олиб боради.

Албатта буни вақт кўрсатади. Энг муҳими Қувасойга катта футбол қайтди. Қувасой цемент ва шифер заводи жамоа учун моддий томондан қараб турибди. “Цементчи” аъзоларининг йил бошида “Joma” фирмасининг спорт кийимлари билан тўлиқ таъминлагани ҳам жамоага бўлган эътибор ижобий томонга ўзгариб бораётганидан далолатдир.

Дарвоқе, қувасойликлар иккинчи босқичдаги уй ўйинларининг барчасида ғалаба қозонган ягона жамоа бўлди!

Қуйида жамоанинг иккинчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.

Ўйинлар

16

Умумий голлар

44

Уйда

29 (65,91%)

Сафарда

15 (34,09%)

Ўтказиб юборилган голлар

15

Уйда

4 (26,67%)

Сафарда

11 (73,33%)

Урилган ўртача голлар

2,75

Ўтказиб юборилган ўртача голлар

0,94

Уйдаги очколар

24/24 (100 %)

Сафардаги очколар

12/24 (50 %)

Энг йирик ғалаба

6:1 – “Орол”

Энг йирик мағлубият

3:6 – “Обод”

Гол ўтказиб юборилган ўйинлар

6 (37,5%)

Голсиз ўйинлар

2 (12,5%)

Иродали ғалаба

1

Иродали дуранг

2

Иродасиз мағлубият

1

Иродасиз дуранг

0

Йирик ғалаба

7

Йирик мағлубият

1

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

0/0

Огоҳлантириш (ўртача)

35 (2,19)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан тўғри/2-СК  

1 (0,06) - 1/0

Мухлислар ташрифи (жами/ўртача)

19647/1228

 

“Цементчи” футболчилари иккинчи босқич ўйинларида жами 44та тўп киритди. Бу эса ҳар бир учрашувда ўртача 2тадан гол демакдир. Жамоа сафида Элёр Акбаров тўпурарлик маҳоратини намойиш этди. Иқтидорли ҳужумчининг иккинчи босқичдаги голлари сони 12тани ташкил этди. Умумий мавсумдаги голлари сони эса 23та.

Ким қанча гол урди?
 

Футболчи

Гол   

Пен.

Элёр Акбаров

12


Раҳматилло Мелибоев     

6

(3)

Алишер Файзуллаев

4


Жаҳонгир Дадабоев

4


Нодирхон Камолов

4

(1)

Азиз Ибрагимов

3


Элёр Мамасолиев

3


Давлатбек Ёрбеков

2


Дилшод Эминов

2


Баходир Қодиров

1


Даврон Маматов

1


Жўрабек Ёқубов

1


Абдухолиқ Курбонов

1

(1)

Исломбек Рустамбеков

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика