Latest news

18:43"Қизилқум" — "Насаф". Таркиблар маълум  0 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  1 18:00"Андижон" — "Сўғдиёна" 1:2 (Матнли трансляция)  16 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  4 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  1 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  5 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  3 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  10

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. Бу йил ҳам 6-ўринни олган “НБУ-Осиё” News

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. Бу йил ҳам 6-ўринни олган “НБУ-Осиё”

Tags :  НБУ-Осиё
“Банкирлар” ўтган мавсумни 6-ўринда тугатганди. Эътиборлиси бу йил ҳам яна 6-ўриндан жой олди.

Руфат Акрамхўжаев бошқарувни ўз қўлига олгач, чўчимасдан бир қатор ёшларни асосий таркибга жалб этди. Натижада янги номлар чиқа бошлади. Аббос Пўлатов, Миршоҳид Олимов, Аҳмадилло Назаров, Ориф Абдуғаниев, Сарвар Сафаров ҳамда Муҳаммаджон Султонов каби иқтидорли футболчиларнинг айримлари бу йил ОТЖ мураббийларини  назарига тушди.
Бош мураббийга яқиндан ёрдам бериб келаётган Рустам Орипов ҳам ёшлар билан ишлаш ҳадисини олганлардан эканлигини айтиш лозим. Кези келганда шуни айтиш керакки, бугунги кунда олий лигада ўйнаётган Икром Алибоев, Қувондиқ Рўзиев ва Хуршид Мухторовнинг миллионлар ўйинидаги илк устози айнан Орипов саналади.

“НБУ-Осиё”нинг бу йилги иштирокини ижобий баҳолаш мумкин. Жамоанинг олдига элитага чиқиш вазифаси қўйилмасада, лекин кўплаб футболчилар учун олий лигага ўтиш учун ўзига хос кўприк вазифасини ўтаб бериб келмоқда. 



Қуйида жамоанинг иккинчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.

Ўйинлар

16

Умумий голлар

33

Уйда

22 (66,67%)

Сафарда

11 (33,33%)

Ўтказиб юборилган голлар

17

Уйда

10 (58,82%)

Сафарда

7 (41,18%)

Урилган ўртача голлар

2,06

Ўтказиб юборилган ўртача голлар

1,06

Уйдаги очколар

19/24 (79,17 %)

Сафардаги очколар

12/24 (50 %)

Энг йирик ғалаба

6:2 – “Ғиждувон”

Энг йирик мағлубият

1:3 – “Зомин”

Гол ўтказиб юборилган ўйинлар

4 (25%)

Голсиз ўйинлар

3 (18,75%)

Иродали ғалаба

2

Иродали дуранг

1

Иродасиз мағлубият

1

Иродасиз дуранг

0

Йирик ғалаба

3

Йирик мағлубият

0

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

0/0

Огоҳлантириш (ўртача)

42 (2,62)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан тўғри/2-СК   

2 (0,12) - 1/1

Мухлислар ташрифи (жами/ўртача)

5929/371

“НБУ-Осиё” футболчилари иккинчи босқичда рақиблари дарвозасига жами 16та тўп киритди. Ҳар бир ўйинга ўртача 2тадан гол демакдир. Жамоа сафида мавсум тўпурари Олим Навкаров бўлди. Таниқли футболчи оғир жарохатларни бошидан ўтказган бўлишига қарамай, ҳамон бутсаларини михга илишга шошилаётгани йўқ. Навкаров иккинчи босқичда 12та тўп киритган бўлса, унинг мавсум давомидаги умумий голлари сони 18тани ташкил этди. Ажаб эмас Олимни келаси йил яна олий лигада кўрсак.


 
Ким қанча гол урди?
 

Футболчи

Гол   

Пен.

Олим Навкаров

12

(1)

Музаффар Умурзоқов

6

(4)

Муҳаммаджон Султонов   

4


Леонид Кошелев

3


Улуғбек Боқиев

3


Аҳмадилло Назаров

2


Саидислом Сотволдиев

2


Элдор Чориев

1


 

Исломбек Рустамбеков

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика