Latest news

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  2 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

Биринчи Лига ҳакамлари учун ФИФАнинг янги қоидалари бўйича семинар бўлиб ўтади News

Биринчи Лига ҳакамлари учун ФИФАнинг янги қоидалари бўйича семинар бўлиб ўтади

Биринчи Лигада фаолият олиб бораётган ҳакамлар ва назоратчилар учун ФИФАнинг янги қоидалари бўйича семинар бўлиб ўтади.

Семинар 14 ноябрь куни ЎФФ мажлислар залида соат 9:00да бошланади.

Футбол қоидаларини ишлаб чиқувчи ва тартибга солувчи Футбол ассоциациялари халқаро кенгаши 2016-йилда футбол қоидаларига бир қатор ўзгаришлар киритди. Жумладан, футбол ўйини қоидаларига эркин тўп, қўл билан ўйин, захира ўриндиғидаги ўйинчиларнинг хатти-ҳаракатлари, шунингдек, ўйинчиларнинг агрессив ҳаракатларини тартибга солишга қаратилган бир қатор ўзгаришлар киритилди.

Биринчи Лига ҳакамлари учун мўлжалланган бўлажак семинарда айнан шу ўзгаришлар ҳақида маълумот бериш мақсад қилинган. Мазкур семинарни ФИФА ҳакамлар назоратчиси Фарҳод Абдуллаев, ФИФА рефериси Владислав Цейтлин ҳамда ФИФА назоратчиси Александр Попов олиб боришади. Бунгача Олий Лига ҳакамлари ва назоратчилари учун айнан шундай семинар ташкил этилган эди.

Маълумот ўрнида, семинарда ОАВ вакиллари, спорт журналистлари ва футбол шарҳловчилари ҳам иштирок этишлари ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика