Latest news

18:58Осиё кубоги-2025 саралаши. Ўзбекистон - Кувайт 4:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:42"Бразилия ЖЧ-2026да Неймар учун ўйнамаса, чемпион бўла олмайди"  1 17:59Романо: "Манчестер Сити"нинг янги хариди бугун Англияга учиб боради  4 17:16Отабек Умаров ва Равшан Эрматов Миллий футбол марказидаги қурилиш жараёнини кўздан кечирди  5 16:55Суперлигага қайтган "Қўқон-1912" назорат баҳсида кумуш медал соҳиби ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди  7 16:28"Динамо" БААга учиб кетди. Абрамов шогирдлари ЖАР, БАА, Россия ва Хитой клубларига қарши ўйнайди  1 16:05"Африкада бир бўлак нон учун ҳар куни эрталаб 20 миль масофани босиб ўтадиган инсонлар бор"  3 15:22"Пахтакор" Туркия йиғини доирасида Чехия клубига мағлуб бўлди  14 15:00Ўзбекистон МТЖнинг Иорданияга қарши ўйини бошланиш вақти маълум  3 14:33Тен Хаг Топ-5га қайтиши мумкин  4 13:48"Манчестер Сити"нинг аҳволи яхши эмас  22 13:15"Пахтакор"нинг навбатдаги трансфери европалик футболчи бўлиши мумкин  13 12:43Салаҳ: "Фойдасиз эмаслигимни исботлаш учун "Ливерпул"ни танлаганман"  5 11:53Breaking! Ҳусановнинг агенти учиб кетди, Абдуқодир "Манчестер Сити"да қачон тиббий кўрикдан ўтиши маълум  30 11:35"ЖЧдаги чемпионлик Роналдунинг фаолияти учун ажойиб якун бўларди"  12

Биринчи лига. “Ғарб” минтақаси, 10-тур статистикаси News

Биринчи лига. “Ғарб” минтақаси, 10-тур статистикаси

Биринчи лиганинг “ғарб” минтақасида ҳам 17-19 май кунлари навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда бир қатор эътиборга молик жиҳатлар юз берди.
“ШЎРТАН” ЮТҚАЗМАЯПТИ
“Ғарб” минтақасида бўлиб ўтган олтита учрашувнинг 3таси мезбонлар муваффақият қозонган бўлса, бир учрашувда дуранг қайд эитлди. Қолган 2та ўйинда эса меҳмонлар зафар қучган.
Эътиборлиси турнир пешқадами “Шўртан” бу сафар ҳам ғалаба қозонди. Мухтор Қурбонов бошқарувидаги жамоа 28 очко билан якка пешқадамлик қилмоқда.
“Машъал-2” сафарда ўйнашига қарамай, “Спартак”ни мағлуб эта олди.
“Хоразм” эса бу турда жиддий қаршиликка дуч келди. Спартак Муртазоев бошчилигидаги “Зомин” ўз уйида осонликча очко улашмайдиган жамоа эканлигини амалда исботлади ва урганчликларни мағлубиятга учратишни уддасидан чиқди.

 
ГОЛЛАР
* Бўлиб ўтган олтита ўйинда мухлислар жами 26та голга гувоҳ бўлди.
* Ҳар бир ўйинга ўртача 4,33тадан гол демакдир.
* Умумий киритилган голлардан 16таси мезбон жамоалар ҳисобига ёзилди.
* Қолган 10та тўпни эса меҳмонлар киритишган.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида томошабинлар 16та гол кўришган.
* Иккинчи таймда эса яна 10та гол қай этилган.
* Турнинг энг тезкор голи муаллифи Севдиёр Ҳамроқулов бўлди. “Регистон” ўйинчиси сафарда “Ғаллакор-Автомобильчи”га қарши ўйиннинг  9-дақиқасида рақиб посбонини ранжитган!  
* Аксинча ушбу турда энг сўнгги бўлиб гол урган футболчи Мирислом Ҳасанов бўлди. “Спартак” сардори “Машъал-2”га қарши баҳснинг 90+4-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол этди. Аммо унинг голи якунда жамоасига дуранг ҳам келтирмади.
* 10-турда атига битта 1та пенальти белгиланди. “Аланга” ўйинчиси Жавоҳир Ашуров ундан унумли фойдаланиб, жамоасига фойда келтира олди.
* Шунингдек ушбу турда 3та футболчи дубл қайд этди. Шамсиддин Саъдуллаев (“Машъал-2”), Суҳроб Исматов (“Аланга”) ҳамда Солижон Хайруллаев (“Ғаллакор-Автомобильчи”) иккитадан гол уришга муваффақ бўлди!
* Кутилмаганда ўз даровзасига тўп киритиб юборган футболчи ҳам учради. “Ғиждувон”нинг 17 ёшли ўйинчиси Улуғбек Раҳмонов жамоасининг “Аланга”га қарши ўтказган баҳсида автогол муаллифига айланди.   

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* 10-турнинг жами 6та баҳсида 26 нафар ўйинчи сариқ карточка билан огоҳлантирилган.
* Шундан 14таси мезбон жамоа вакиллари ҳисобланишади.
* Меҳмонлардан эса 12та ўйинчига сариқ карточка кўрсатилган.
* Ўйинларнинг биринчи бўлимида 8та футболчи сариқ билан “сийланган” бўлса, иккинчи таймда яна 18 ўйинчи огоҳлантирилган!
* “Зомин” – “Хоразм” (2:1) ва “Ғаллакор-Автомобильчи” – “Регистон” (2:2) баҳсида бошқаларга нисбатан энг кўп сариқ карточка кўрсатилган. 6та!
Косоннинг “Аланга”си турнинг энг интизомли жамоаси бўлди.
* Ушбу турда бош ҳакам томонидан қизил карточка лойиқ кўрилган футболчи биргина Озод Турсунов бўлди. “Шердор” футболчиси “Шўртан”га қарши баҳснинг биринчи бўлимидааёқ бош ҳакам Даулетбой Жалимов томонидан тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди ва жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди.

МУХЛИСЛАР
* 10-турнинг 6та ўйинига ҳаммаси бўлиб 8058та мухлис ташриф буюрган.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 1343тадан томошабин демакдир.
* Энг кўп мухлис ташриф буюрган ўйин “Ғаллакор-Автомобильчи” – “Регистон” баҳси бўлди. 3811та томошабин!
* Аксинча энг кам мухлис кирган учрашув “Спартак” – “Машъал-2” бўлди. 83та ишқибоз!  

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Зомин» – «Хоразм» – 2:1. 3355 томошабин.
«Гулистон» – «Орол» – 4:0. 254 томошабин.
«Шердор» – «Шўртан» – 0:1. 253 томошабин.
«Ғаллакор-Автомобильчи» – «Регистон» – 2:2. 3811 томошабин.
«Аланга» – «Ғиждувон» – 6:3. 302 томошабин.
«Спартак» – «Машъал-2» – 2:3. 83 томошабин.


10-ТУРДАН КЕЙИНГИ ВАЗИЯТ

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

УГ - ЎГ

Т-Н

О

1

Шўртан

10

9

1

0

30 - 4

26

28

2

Хоразм

10

7

1

2

21 - 11

10

22

3

Зомин

10

6

1

3

13 - 9

4

19

4

Орол

10

5

1

4

15 - 13

2

16

5

Аланга

10

4

3

3

17 - 14

3

15

6

Шердор

10

4

2

4

11 - 11

0

14

7

Машъал-2

10

4

1

5

8 - 14

-6

13

8

Ғаллакор Автомобилчи

10

3

2

5

11 - 13

-2

11

9

Гулистон

10

3

2

5

13 - 18

-5

11

10

Спартак

10

3

0

7

12 - 21

-9

9

11

Регистон

10

2

2

6

8 - 20

-12

8

12

Ғиждувон

10

1

2

7

9 - 20

-11

5



Тўпурарлар:
Виктор Клишин (“Шўртан”) – 11та.
Низом Норов (“Хоразм”) – 7та.
Солижон Хайруллаев (“Ғаллакор-Автомбильчи”) – 7та.
Наврўзбек Хаипов (“Орол”) – 6та.

ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
11-тур. 22 май (пайшанба)
“Регистон” – “Шўртан”
23 май (жума)
“Орол” – “Хоразм”
“Аланга” – “Спартак”
“Зомин” – “Гулистон”
“Шердор” – “Ғаллакор-Автомобилчи”
“Машаъл-2” – “Ғиждувон”
 
Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика