Latest news

13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  11 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  16 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  5

Биринчи лига. Битта ўйинда 9та (!) гол ўтказиб юборган “Ғаллакор-Автомобилчи” ҳақида News

Биринчи лига. Битта ўйинда 9та (!) гол ўтказиб юборган “Ғаллакор-Автомобилчи” ҳақида

Лиганинг доимий иштирокчиларидан бири бўлган “Ғаллакор-Автомобилчи”ни барқарорликка эришиши қийин бўлмоқда.
Ғаллаорол туман жамоаси гарчи ҳар йили мусобақада иштирок этиб келаётган бўлсада, мукаммал таркибга эга эмас. Турли сабабларга кўра, жамоа сафидаги ўйинчилар деярли ҳар мавсум бошида янгиланади. Табиийки шундай бўлавергач, жамоа мавсумни бир текис ўтказа олмайди. Хаттоки ўтган йили биринчи босқичдаёқ иштирокини тўхтатишга мажбур бўлиб, кейинчалик пулькада қатнашганди.

Бу йил жамоа бошқарув постига яна маҳаллий мураббий Фурқат Ўролов келиб, тажриба ва ёшлар иштирокида жамоа тузишга уринди. Гарчи ғаллаоролликлар кейинги босқичга чиқиш масаласини ижобий ҳал эта олган бўлсада, лекин бу билан уларни осмонларга кўтариш керак эмас бизнингча.
“Ғаллакор-Автомобильчи” биринчи босқичда бир ўйинда ўз дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоа сифатида тарихда қолди. 14-турда “Шўртан” майдонига сафар уюштирган ғаллаоролликлар шу куни ўз дарвозасидан жавобсиз 9 (!)та тўп ўтказиб юборди. Бу нафақат “Ғаллакор-Автомобильчи”ни балки биринчи босқичнинг энг йирик мағлубияти бўлди.

Лекин бу жамоа мухлис йиғиш борасида етакчилар сафидан ўрин олади. Ғаллаорол туманида маҳаллий аҳоли футболни жуда севади. Чунки жамоанинг ҳар бир уй ўйинига ўртача 2000дан зиёд мухлис ташриф буюрди. Бу биринчи лига доирасида ижобий натижадир.

Жамоада ёши катта футболчи Баҳриддин Раҳмонқулов бўлди. Кўп йиллар давомида жамоа учун ўйнаб келаётган 33 ёшли футболчи шу билан бирга жамоада ўйновчи мураббий вазифасини ҳам бажаради.

Аксинча энг ёш футболчи Иззатулла Шавкатов бўлди. 1997 йили туғилган футболчидан мураббйиларнинг умиди катта.
“Ғаллакор-Автомобильчи” сафида биринчи босқичда тўпурарлик маҳоратини кўрсатган футболчи Солижон Хайруллаев бўлди. 23 ёшли ҳужумчи ўз ҳисобига 11та гол ёздириб қўйди. Шундан 2тасини пенальтидан киритган.   

Ким қанча гол урди? 

Футболчи

Гол

Пен.

Соли Хайруллаев

11

(2)

Фарҳод Усмонов

4

Абдурасул Абдуғаниев

4

(2)

Азизбек Маликов

3

Искандар Алимбоев

2

Рашид Ғофуров

2

Зафар Нарзиқулов

1

Иброҳимжон Негматов

1

МадаминХожибоев

1

Қуйида жамоанинг биринчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.

Ўйинлар

22

Голлар

30

Уйда

21 (70%)

Сафарда

9 (30%)

Ўтказиб юборилган голлар

39

Уйда

14 (35,9%)

Сафарда

25 (64,1%)

Ўртача урилган голлар

1,36

Ўртача ўтказиб юборилган голлар

1,77

Уйдаги очколар

15/33 (45,45 %)

Сафардаги тўпланган очколар

10/33 (30,3 %)

Энг йирик ғалаба

6:1 – “Ғиждувон”

Энг йирик мағлубият

0:9 – “Шўртан”

Гол ўтказмаган ўйинлар

5 (22,73%)

Гол ура олмаган ўйинлар

9 (40,91%)

Иродали ғалаба

1

Иродали дуранг

2

Иродасиз мағлубият

1

Иродасиз дуранг

0

Йирик ғалаба

3

Йирик мағлубият

2

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

1/1

Огоҳлантириш (ўртача)

43 (1,95)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК

0 (0) – 0/0

Мухлислар (жами/ўртача)

47468/2158


Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика