Биринчи давранинг якуний статистикаси
07 jul 2016 11:36
News
Биринчи давранинг якуний статистикаси
Биринчи даврада 119та ўйин ўтказилди ("Локомотив" - "Қизилқум" учрашуви маълум сабабларга кўра 29 июлга қолдирилган). Дарвозаларга 325та тўп киритилди (ўртача ҳар бир ўйинга 2,73 тадан тўп тўғри келади).
«Бунёдкор» ва «Локомотив» дастлабки даврада мағлуб бўлишмади. «Обод» энг кам ғалабага эришди - 2та.
«Бунёдкор», «Локомотив» ва «Металлург» ўз майдонда мағлуб бўлишмади. «Навбаҳор», «Қўқон-1912» ва «Андижон» сафарда умуман ғалабага эришмади.
«Бунёдкор» дарвозасидан энг кам тўп ўтказиб юборган – 5та. «Қўқон-1912» эса ўз дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборди – 33та.
«Бунёдкор» ва «Локомотив» ўз майдонида дарвозасидан энг кам тўп ўтказиб юборган – 2тадан. «Обод» эса ўз майдонида дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган – 16та.
«Бунёдкор» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кам – 3та тўп ўтказиб юборган. «Қўқон-1912» ва «Андижон» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кўп – 20тадан тўп олиб чиққан.
«Локомотив» биринчи даврада энг кўп тўп киритган – 34та. «Обод» энг кам 11та тўп киритган.
«Пахтакор» ва «Металлург» ўз майдонида энг кўп тўп киритган – 18та. «Сўғдиёна» ўз уйида энг кам 4та гол урган.
«Локомотив» сафар учрашувларида энг кўп тўп киритган – 19та. «Обод», «Машъал» ва «Навбаҳор» эса сафар учрашувларида энг кам тўп киритган – 4тадан.
«Бунёдкор» биринчи даврада энг кўп очкони қўлга киритган – 37 та. «Обод» энг кам очко йиққан – 8та.
«Металлург» ўз майдонида энг кўп очкони қўлга киритган – 20та. «Обод» ўз майдонида энг кам очко йиққан – 5та.
Сафар учрашувларида «темирйўлчилар» энг кўп очкони қўлга киритишган – 20та. «Навбаҳор», «Қўқон-1912» ва «Андижон» сафар учрашувларида энг кам очкони қўлга киритган – 0та.
Биринчи даврада урилган 325та голдан 198таси (60,92%) мезбонлар, 127таси (39,08%) меҳмонлар ҳисобига ёзилди.
Бўлиб ўтган 119 учрашувнинг 68тасида (57,14%) майдон эгалари, 30тасида (25,21%) меҳмонлар зафар қучишган. 21 ўйинда (17,65%) эса томонлар муроса кўчасини танлаганлар.
15та тур давомида футболчилар жами 463 бор сариқ карточка билан жазоландилар (ўртача ҳар бир ўйинга 3,89тадан карточка тўғри келади). 23 марта футболчиларга қизил карточка кўрсатилди (ўртача ҳар бир ўйинга 0,19 тадан четлатиш тўғри келади).
Учрашув ҳакамлари 41 марта 11 метрлик белгини кўрсатишди. 31 ҳолатда (75,61%) тўп дарвозага киритилди. 10 вазиятда эса тўп дарвозага “киришни” хоҳламаган.
Мавсумнинг дастлабки даврасида 9та автогол қайд этилди. Шерзод Аъзамов («Насаф»), Ҳасанбой Эргашев («Шўртан»), Акмал Рустамов («Қизилқум»), Игорь Голбан («Навбаҳор»), Умид Хонимқулов («Олмалиқ»), Георгий Квесиешвили («Қизилқум»), Муҳиддин Худоёров («Бухоро»), Дилшод Ҳамроев («Обод») ва Олександр Пишур («Навбаҳор») ўз дарвозаларига тўп киритиб қўйишди.
Дастлабки 15та турда 25та дубль қайд этилди. 17 футболчи бир учрашувда икки марта гол киритишди. Игорь Сергеев («Пахтакор») биринчи даврада уч марта дубль қайд этган ягона футболчи бўлди. Зоҳид Абдуллаев («Металлург»), Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»), Марат Бикмаев («Локомотив»), Азиз Ибрагимов («Бухоро»), Шохруз Норхонов («Обод»), Шахбоз Эркинов («Машъал») икки мартадан дублга эришишди.
Уч футболчи эса бир учрашувда уч марта гол киритишган. Олександр Пишур («Навбаҳор»), Игорь Таран («Шўртан») ва Зафар Полвонов («Шўртан») хет-трик қайд этишди.
Беллашувларини жами 655718 мухлис бевосита ўйингоҳларда томоша қилди. (Ўртача ҳар бир ўйинга 5510 тўғри келади).
Энг кўп томошабин «Бухоро» – «Насаф» учрашувига ташриф буюрди – 24104. Энг кам томошабин эса «Локомотив» – «Нефтчи» учрашувига ташриф буюрган – 523 нафар.
Мухлислар тўплаш борасида «Бухоро» жамоаси пешқадамликни қўлга киритди – 201785. «Қизилқум» 109687 кўрсаткич билан иккинчи бўлди. «Навбаҳор» эса 106495 натижа билан учинчи ўринни банд этди. «Обод» ўйинларига эса энг кам томошабин келган – 41723.
«Бухоро» жамоаси ўз майдонида ҳам энг кўп ишқибоз тўплаган – 160854та. «Локомотив» бу борада энг паст кўрсаткичга эга бўлди – 8045.
Сафар ўйинларида «Локомотив» жамоасининг (66193) мухлиси кўп. Сафарда «Қўқон-1912»нинг мухлислари энг оз – 16591.
Биринчи давранинг 119та учрашувидан 16тасида йирик ҳисоб қайд этилди. «Пахтакор» энг кўп 4та йирик ҳисобдаги ғалаба бор. Дастлабки давранинг йирик ҳисоби «Машъал» – «Обод» (ҳисоб – 5:0, 11-тур) учрашувида қайд этилди.
Бўлиб ўтган 119 учрашув 17 хил натижа билан якунланди. 1:0 ҳисоби энг кўп – 24 марта, 2:1 – 21 марта, 2:0 – 14 марта, 3:1 – 13 марта, 0:0 ва 3:0 – 8 марта, 1:1 – 7 марта, 3:2 – 6 марта, 2:2 – 5 марта, 4:0 – 4 марта, 4:2 – 3 марта, 5:2, 5:1, 5:0,4:3, 3:3 ва 4:1 – 1 мартадан учради.
Олий лига-2016 сериялари
Энг узун сериялар – Жамоалар
Ғалабали серия – «Локомотив» (15 апрелдан – 16 июнгача) 8 учрашув
Мағлубиятсиз серия – «Бунёдкор» (5 мартдан – ...) 15 учрашув, «Локомотив» (6 мартдан - ...) 14 учрашув
Дурангли серия – «Пахтакор» (1 апрелдан – 15 апрелгача) - 3та учрашув
Дурангсиз серия – «Олмалиқ», «Қўқон-1912» ва «Андижон» - 15тадан учрашув
Ғалабасиз серия – «Қўқон-1912» (9 апрелдан – 21 апрелгача) - 10 учрашув
Мағлубиятли серия – «Қўқон-1912» (9 апрелдан – 21 апрелгача) 10 учрашув
Голли серия – «Локомотив» (6 мартдан – 25 июнгача) 13 учрашув
Голсиз серия – «Андижон» (16 июндан – ...) 4та учрашув
Гол ўтказиб юбориш бўйича серия – «Шўртан» (6 мартдан - ...) 15та учрашув
«Қуруқ» серия – «Бунёдкор», «Бухоро», «Локомотив» ва «Насаф» - 4тадан учрашув
Йирик ғалабали серия – «Бунёдкор» - 2та
Йирик мағлубиятли серия – йўқ
Йирик ғалабасиз серия – «Нефтчи», «Металлург», «Сўғдиёна», «Обод», «Шўртан» ва «Қўқон-1912» - 15тадан учрашув
Йирик мағлубиятсиз серия – «Бунёдкор», «Металлург», «Шўртан» ва «Насаф» - 15тадан учрашув
Четлатишли серия – «Шўртан» ва «Олмалиқ» - 2тадан учрашув
Четлатишсиз серия – «Машъал» ва «Бухоро» - 15та учрашув
Нарзулла Сайдуллаев
Comments