Latest news

08:00Гвардиола кечаги дурангдан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  0 07:32Суперлига. Бугун 2-тур учрашувлари якунланади  1 02:18Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Фейха" меҳмонда "Ал Иттифоқ"ни мағлуб этди, Шукуров танаффусда алмаштирилди  1 01:25"Тоттенхем" Тимо Вернерга қизиқиш билдирмаяпти. Футболчи МЛСга йўл олиши мумкин  0 00:54"Ливерпуль" Хулиан Альваресни қандай қўлга киритиш режасини ўйлаб топди  5 00:27Бундеслига. "Лейпциг" ўз уйида "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этди ва ЕЧЛ ҳудудига максимал яқинлашиб олди  0 00:23Ла Лига. Мбаппенинг дубли "Реал"га меҳмонда "Вильярреал"да қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  24 00:05А Серия. "Милан" ўз уйида "Комо"га қарши иродали ғалабага эришди  3 23:35Суперлига. "Бунёдкор" ва "Динамо" ғалаба қозонди, "Насаф" Андижонда дуранг ўйнади  5 23:30АПЛ. Ҳусанов автогол урган ўйинда "Манчестер Сити" "Брайтон" билан дуранг ўйнади  20 23:23"Арсенал" Нико Уильямс билан мулоқот қилмоқда. "Атлетик" вингерига "Бавария" ҳам бефарқ эмас  0 23:01Асрор Алиқулов: "Биз Суперлигада энг кам сметага эга бўлган клубмиз, бироқ..."  3 22:40Александр Хомяков: "Бугун жангвор дуранг бўлди деб ҳисоблайман"  6 22:22Рўзиқул Бердиев: "Бундай муҳитда ўйнаш ҳар бир жамоа учун ёқимли"  11 22:15"Динамо" "Машъал"ни минимал ҳисобда мағлуб этди  9

Биринчи давра якунлари. "Навбаҳор"нинг статистикаси News

Биринчи давра якунлари. "Навбаҳор"нинг статистикаси

"Навбаҳор" биринчи давра якунига кўра 15 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 8-ўринни банд этди.
Давра давомида мураббийларимиз чемпионат бошида “Навбаҳор” сафида рўйхатдан ўтган футболчиларнинг 24 нафарининг хизматларидан фойдаланишди. Ҳимоячи Тимур Султонов давранинг барча ўйинларида тўлиқ иштирок этиш орқали майдонга тушиш борасида бошқа жамоадошларидан устунлик қилди. Ғайрат Жўраев ва Илҳом Бойдедаевлар ҳисобида ҳам 13 тадан ўйин бор. Лекин, ушбу футболчилар учрашувлар давомида ўз ўринларини бошқа жамоадошларига бўшатиб беришган. Даврани тўлиқ ўтказган Тимур Султонов мавсумнинг барча ўйинларида майдонга тушиш борасида етакчилик қилиш имконига эга эди. Аммо, “Металлург” билан 13-тур баҳсида олинган тўртинчи сариқ карточка Султоновга бундай имкониятни бермайди. Хуллас 2013 йилги чемпионатда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган ҳеч бир футболчига чемпионатни тўлиқ (дақиқаларни ҳисоблаганда) ўтказиш насиб этмайдиган бўлди.

Футболчиларимиз биринчи даврада рақиблар дарвозасига 14 та тўп киритишган. Голларнинг бештаси биринчи таймларда урилган. Танаффусдан кейин эса жамоамиз аъзолари рақиблар посбонларини тўққиз бор ранжитишган. Ўтказиб юборилган голларни бўлимларга ажратадиган бўлсак, танаффусга қадар рақибларни етти бор гол уришганига гувоҳ бўламиз. Иккинчи бўлимда эса посбонларимиз ўз дарвозаларидан 12 марта тўп олиб чиқишган.

Биринчи давра якунига кўра Рўзим Аҳмедов жамоамиз тўпурари бўлиб турибди. Саккизта учрашувда майдонга тушган Аҳмедов рақиблар дарвозасини беш бор нишонга олган. Агарда Аҳмедов аввалига жароҳат туфайли кейин эса қизил карточка туфайли ўйинларни ўтказиб юбормаганида голлари сони бунданда кўпроқ бўлиш билан бир қаторда “Навбаҳор”нинг очколари сони ҳам салмоқли бўлиши мумкин эди.

Биринчи давра давомида ҳакамлар жамоамиз аъзоларига 22 та сариқ карточка кўрсатишди. Икки футболчимиз эса муддатидан олдин майдонни тарк этишга мажбур бўлишган. Дастлаб Жаҳонгир Меҳмонов Зоминда “Сўғдиёна”га қарши ўйинда иккинчи бор огоҳлантирилаб майдонни тарк этганди. “Шўртан”га қарши Косонсойда кечган баҳсда эса Рўзим Аҳмедов рақибига қўполлик қилганлиги учун 14-дақиқада томошабинлар сафига қўшилишга мажбур бўлганди. Сариқ карточка тўплаш борасида Тимур Султонов ва Қаҳрамон Маҳаммаджоновлар етакчликни қўлга киритишди. Ҳар икки футболчи ҳисобида тўрттадан огоҳлантириш мавжуд.

Қуйида биринчи даврада “Навбаҳор” таркибида майдонга тушган футболчиларнинг кўрсаткичлари билан танишиш имконига эга бўласиз:

Футболчи Ўйин Дақ. Гол. Огоҳ. Чет.
1 Тимур Султонов 13 1170 0 4 0
2 Ғайрат Жўраев 13 1153 2 2 0
3 Илҳом Бойдедаев 13 1068 0 1 0
4 Абдумажид Тоиров 12 1065 0 2 0
5 Жаҳонгир Меҳмонов 12 1040 0 1 1
6 Леонид Кошелев 12 986 1 0 0
7 Қаҳрамон Маҳаммаджонов 12 981 0 4 0
8 Акрам Бахриддинов 12 965 3 2 0
9 Денис Романенко 11 963 -16 3 0
10 Собир Ҳамидов 11 663 1 0 0
11 Рўзим Аҳмедов 8 632 5 1 1
12 Азим Аҳмедов 10 484 0 0 0
13 Абдураззоқ Жўраев 5 290 2 0 0
14 Соҳиб Абдуллаев 9 250 0 2 0
15 Виталий Почуев 3 225 0 0 0
16 Ислом Жўраев 3 207 -3 0 0
17 Ботир Тўрабоев 2 105 0 0 0
18 Абдулазиз Султонов 6 104 0 0 0
19 Аъзам Алиев 2 101 0 0 0
20 Маҳсуд Ҳайитов 1 90 0 0 0
21 Абдумалик Абдуллаев 3 80 0 0 0
22 Расул Шуҳратов 2 60 0 0 0
23 Обид Ҳакимов 1 45 0 0 0
24 Муҳаммад Расулов 2 34 0 0 0


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика