Latest news

11:42"Ювентус" ўз сардорини трансферга қўйди  1 11:11Расман: "Насаф"ни тарк этган Станоевич "Динамо"га ўтди  0 10:42«Олимпик»да порлаган футболчи «Қўқон-1912»га ўтиши мумкин  1 10:07LʼEquipe. Ҳусанов рамзий терма жамоадан жой олди  9 09:33«Пахтакор» футболчиси легионерга айланиши мумкин  3 08:58«Арсенал» етакчиси узоқ муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 08:22«Сўғдиёна» футболчиси «Қўқон-1912»га ўтишга яқин  1 07:49Роналду: «Винисиус «Олтин тўп»ни ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик қилишди»  25 03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  2 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  10 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  20 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  3

Биринчи давра якунлари. “Машъал” News

Биринчи давра якунлари. “Машъал”

Олий лигамизда биринчи давра якунига етиб, жамоалар мавсумнинг иккинчи ярмига ҳозирлик кўришмоқда.
Биз юзага келган танаффусдан фойдаланиб, олий лига клубларининг биринчи даврадаги иштироки ҳақида фикр билдиришда давом этамиз. Қуйида “Олмалиқ” билан бир хил очко тўплаб, фақат тўплар нисбатига бир поғона пастки ўринни олган “Машъал” борасида фикр юритамиз. Бир йиллик танаффусдан сўнг яна олий лигага қайтган муборакликлар 6-ўринни эгаллаган ҳолда танаффусга йўл олишди.



НИМАНИ КУТГАНДИК?
“Машъал” ўтган мавсумни биринчи лигада ўтказди. Жамоа бир йил ичида “Андижон” билан биргаликда олий лигага қайтишни уддалади. “Андижон”да фарқли ўлароқ муборакликлар чемпионатга пухта ҳозирлик кўришди. Селекция ҳам яхши олиб борилди. Таркибнинг асосий ўзаги сақлаб қолинган ҳолда Мўйдин Мамазулумов, Ғиёс Комилов, Зафар Тўраев, Ботир Носиров каби футболчилар таркибга келиб қўшилди. Шунингдек, бир пайтлар “Машъал”да тўп сурган Отабек Нарзуллаев билан Сирож Ҳамроев ҳам жамоага қайтди. Мухлислар “Машъал”дан саккизталик ичида юришини кутганди, жамоа буни уддалаб ҳатто олтинчи ўринга кўтарилиб олди. Бу эса клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчиларнинг ҳамжиҳатликда ишлаётганидан дарак беради. Умуман олганда, “Машъал” футбол клубида ҳамма нарса тўғри йўлга қўйилган. Шу боис жамоанинг юқори ўринларда юриши кишини ҳайрон қолдирадиган воқеа эмас.



НИМАГА ЭРИШИЛДИ?
Айтиб ўтганимиздек, “Машъал” биринчи даврани 6-ўринда тугатди. Жамоа “Олмалиқ” билан бир хил очко жамғарди - 19. Муборакликлар бешта ўйинда ғалаба қозонган бўлишса, 4 марта дуранг ўйнаб, тўртта учрашувда имкониятни бой беришди. 16та гол уриб, шунча ўтказиб юборишди. Ўтган йил жамоа биринчи лигада иштирок этгани боис жамоанинг 2012 йилдаги натижаси билан таққослаб кўрамиз. “Машъал” ўша йили биринчи даврани охирги ўринда якунлаган, сўнгра мавсум якунларига кўра биринчи лигага тушиб кетганди. “Газчилар” 2012 йилги чемпионатнинг биринчи даврасида 11 очко тўплашганди. Рақиблар дарвозасига 7та гол уриб, ўз дарвозаларидан 20та тўп ўтказиб юборишганди. Ҳозир эса жамоанинг ишлари жойида. “Машъал” қисқа вақт ичида ўз ўрнини топа олди.

КУЧЛИ ТОМОНИ
Жамоанинг кучли томони асосан ярим ҳимоясида эканлиги кўзга ташланди. Умуман олганда, “Машъал”нинг ҳар бир чизиғи кучли, шу билан бирга кучсиз ҳам. Клуб бош мураббийи Александр Хомяков биринчи даврада 22 футболчини майдонга туширди. Бу эса асосий таркиб тез-тез ўзгариб турганидан дарак беради. Биринчи давранинг ҳамма ўйинида тўрт нафар футболчи майдонга тушди: Сирож Ҳамроев, Зафар Тўраев, Шерзод Файзиев ва Зоҳир Қўзибоев. “Машъал” уйдаги ўйинлардан кўра сафар беллашувларида кўпроқ ижобий натижага эришди. Бу эса жамоанинг сафарда бемалол ўйнаганидан далолат беради. Муборакдаги баҳсларда эса жамоа 11-турга келибгина илк ғалабасини нишонлади.



КУЧСИЗ ТОМОНИ
“Машъал”нинг кучсиз томони уй учрашувларига руҳан тайёрлана олмаганликда намоён бўлди. Жамоа ўз майдонида “Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Локомотив” ва “Олмалиқ”ни қабул қилиб, дастлабки учтасига мағлуб бўлди ва “Олмалиқ” билан дуранг ўйнади. Эътиборлиси, муборакликлар ман шу тўрт ўйинда биттаям гол ура олишмади. Бу эса етакчиларга қарши яхши тайёрлана олмаганини айтиб турибди. Иккинчи даврада жамоа кучлиларга қарши сафарда тўп тепади, ўйинлар янада қийин кечиши турган гап.

КИМЛАР ЎЗИНИ КЎРСАТДИ?
Жамоада ўзини кўрсатган футболчилар - Зафар Тўраев, Зоҳир Қўзибоев, Мирзоҳид Ғофуров, Ғиёс Комиилов, Мўйдин Мамазулумов, Жамшид Ҳасанов кабилар бўлди. Зафар Тўраев мавсум бошида клуб таркибига келиб қўшилган бўлишига қарамай, тезда жамоа ўйинига киришиб кетди. У биринчи даврада учта гол урди. Бунгача фаолиятини фақат биринчи лигада ўтказган Зоҳир Қўзибоев олий лигада ўзини йўқотиб қўймади ва 6та гол билан жамоасининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Шунингдек, “Андижон”дан ўтган Ғиёс Комилов ҳам ўзини кўрсата олди. Тажрибали футболчилардан Мирзоҳид Ғофуров билан Мўйдин Мамазулумов муҳим ўйинларда ўзларини намоён этишди.



КИМЛАР ЎЗИНИ КЎРСАТА ОЛМАДИ?
Мухлислар Жаҳонгир Абдумўминовдан кўп нарса кутишганди, бироқ у кам ўйин амалиётига эга бўлди. Жаҳонгир ўзини кўрсатса, терма жамоа таркибида Осиё ўйинларига бориш учун яхши имкониятга эга, бироқ унга нимадир етишмаяпти. Фақат ва фақат ишлаш керак. “Шўртан”дан келиб қўшилган Аббос Омонов ҳам 9та ўйинда майдонга тушгани билан ўзини тўлиқ кўрсата олмади. У “Машъал”да оддий ўйинчига айланиб қолди. Кўпчилик томондан мақталаётган Отабек Шукуров атиги бир марта майдонда кўриниш берди, холос. У ҳамон ўринбосарлар таркибида тўп тепяпти. Шунингдек, Саламат Қутибоев билан Баҳодир Муртазоев кўп учрашувларда иштирок этишмади. “Бухоро”дан таклиф этилган Отабек Нарзуллаев ҳам ўзини кўрсата олмади, натижада олдинги жамоасига қайтиб кетди.
 
ХУЛОСА ЎРНИДА
Жамоанинг биринчи даврадаги иштирокига кўра шуни айтишимиз мумкин, агар “Машъал” ҳозирги эгаллаб турган ўрнини сақлаб қола олса бу жамоа учун яхши натижа ҳисобланади. Аммо олдинда бутун бир иккинчи давра турибди ва ҳозирча бу хусусда тайинли гап айтиш қийин. Аммо “Машъал” ўйинчи борасида муаммога дуч келмаса керак. Чунки таркибда яхши футболчилар жамланган. Яқинда Санжар Қувватов “Локомотив”га ўтармиш деган гап чиқди. Агар шундай бўладиган бўлса, бу “Машъал” учун катта йўқотиш ҳисобланади. “Газчилар” биринчи давранинг охирги беш ўйинида учта ғалаба қозониб, икки бор ютқазиб қўйишди. Жамоага молиявий ҳолатлар панд бермаса, иккинчи даврада натижалар янада яхшиланиши мумкин. Чунки ҳам ўйинчи тарбиялаш, ҳам натижа кўрсатиш бош мураббий Александр Хомяковнинг қўлидан келади.



СТАТИСТИКА
Ўйинлар сони – 13
Урилган голлар – 16
Уйда урилган голлар – 6
Сафарда урилган голлар – 10
Ўтказиб юборилган голлар – 16
Уйда ўтказиб юборилган голлар – 7
Сафарда ўтказиб юборилган голлар – 9
Уйдаги очколар – 7
Сафардаги очколар – 12
Энг йирик ғалабаси - 3:1 (“Навбаҳор”, “Металлург”)
Энг аламли мағлубияти – 2:4 (“Насаф”)
Сариқ карточкалар – 29
Қизил карточка – 0
Нечта футболчи ўйнади – 22



КИМ ҚАНЧА ЎЙНАДИ?
Дарвозабонлар
Санжар Қувватов - 7 ўйин
Ботир Носиров - 6 ўйин

Ҳимоячилар
Сирож Ҳамроев - 13 ўйин, 0 гол
Шерзод Файзиев - 13 ўйин, 0 гол
Ғиёс Комилов - 12 ўйин, 0 гол
Аббос Шодмонов - 9 ўйин, 0 гол
Саламат Қутибоев - 5 ўйин, 0 гол
Дилявер Ваниев - 1 ўйин, 0 гол

Ярим ҳимоячилар
Зафар Тўраев - 13 ўйин, 3 гол
Мирзоҳид Ғофуров - 12 ўйин, 0 гол
Жамшид Ҳасанов - 12 ўйин, 1 гол
Андрей Деркач - 11 ўйин, 0 гол
Жаҳонгир Абдумўминов - 9 ўйин, 1 гол
Аббос Омонов - 9 ўйин, 0 гол
Отабек Нарзуллаев - 4 ўйин, 0 гол
Қаҳрамон Баҳодиров - 2 ўйин, 0 гол
Отабек Шукуров - 1 ўйин, 0 гол

Ҳужумчилар
Зоҳир Қўзибоев - 13 ўйин, 6 гол
Мўйдин Мамазулумов - 11 ўйин, 5 гол
Ихтиёр Тошпўлатов - 8 ўйин, 0 гол
Баҳодир Муртазоев - 5 ўйин, 0 гол
Элдор Шомуродов - 5 ўйин, 0 гол
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика