Latest news

18:00Париж-2024. Ўзбекистон - Испания (матнли трансляция)  16 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  41 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  2 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  11 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  21 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  10 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  3 14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1 13:38ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз  7 13:03Месси кесма паслар бўйича Топ-5 нинг охирги 2 мавсумида етакчи. Лео ПСЖни бир йил олдин тарк этган  16 12:25Гвардиола: "У қарор қабул қилиши керак"  3

Биринчи давра статистикаси. Томошабин тўплаш бўйича пешқадам бўлган "Гулистон" ҳақида News

Биринчи давра статистикаси. Томошабин тўплаш бўйича пешқадам бўлган "Гулистон" ҳақида

Олий лига клубларининг дастлабки давра статистикаси билан таништиришда давом этамиз. Навбат 10 йиллик танаффусдан сўнг элитага қайтган “Гулистон” клубига етиб келди.
“Гулистон” дастлабки даврада 4та ғалаба, 2та дуранг ва 7та мағлубият натижасини қайд этди. Жамоа 13та ўйинда жами 9та тўп киритди ва 22 марта тўп ўтказиб юборди. “Гулистон” биринчи даврани 14очко билан 9-ўринда якунлади. 

Гулистонликлар ўз майдонида ҳам сафарда ҳам 11тадан гол ўтказиб юборди. Ўз майдонидаги ўйинларда 10 очко қўлга киритилган бўлса, сафарда 4 очкога эга бўлди. “Гулистон” биринчи давра давомида 4та ўйинда йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. Жамоа 7та ўйинда рақиб дарвозасига йўл топа олмаган ва 4та учрашувда рақиблар “Гулистон” дарвозасига гол ура олишмади. Ҳакамлар футболчиларга жами 22та сариқ кўрсатишди. Бахтиёр Ашурматов биринчи даврада 21 нафар футболчининг хизматидан фойдаланишга қарор қилди. “Гулистон” клуби ўйинларига биринчи даврада энг кўп (90922 нафар) томошабин келди. Бошқа ҳеч бир жамоа иштирокидаги ўйинларга 90 мингдан ортиқ томошабин келмаган.

Учта футболчи, Сарвар Жўраев, Иброҳим Раҳимов ва Акбар Саттаев барча 13та ўйинда ўзгаришларсиз майдонда ҳаракат қилишди. Жамоа сафида 3та футболчи 2тадан гол уриб клуб тўпурари бўлишди – Носир Отақўзиев, Элёр Жаҳонов ва Алишер Шоғуломов. “Гулистон” сафида Роббим Ҳасанова Бобиржон Акбаров энг кўп, тўрттадан сариқ карточка олишди. Биринчи даврада жамоа таркибида ҳеч ким қизил карточка олгани йўқ.

Кечроқ “Олмалиқ” клубининг статистикаси берилади.

 


Футболчи Амплуа Ўйин Дақ Гол СК ҚК
Жўраев Сарвар Ҳим 13 1170 0 1 0
Раҳимов Иброҳим Ҳим 13 1170 0 1 0
Саттаев Акбар Ҳим 13 1170 0 2 0
Ҳасанов Роббим Яҳм 12 1014 1 4 0
Отақўзиев Носир Ҳуж 12 1009 2 1 0
Жаҳонов Элёр Ҳим 12 928 2 2 0
Акбаров Бобиржон Ҳим 11 884 1 4 0
Усмонхўжаев Собир Яҳм 11 831 0 1 0
Йўлдошев Хуршид Яҳм 11 559 1 0 0
Қорақулов Зафаржон Яҳм 11 526 0 0 0
Шоғуломов Алишер Ҳуж 10 459 2 1 0
Хайров Илёс Ҳуж 9 694 0 1 0
Боев Константин Ҳуж 8 335 0 0 0
Шамсиддинов Тохиржон Ҳим 7 416 0 1 0
Усмонов Дониёржон Дар 6 540 0 1 0
Отажонов Жасурбек Ҳим 5 237 0 1 0
Джуманов Илҳом Дар 4 315 0 0 0
Чилматов Ҳислат Дар 4 315 0 0 0
Қурбонов Миржалол Ҳим 4 175 0 1 0
Қодиров Рустам Яҳм 3 65 0 0 0
Эргашев Алишер Ҳуж 3 58 0 0 0
Ўйинлар 13
Голлар 9
Ўз уйидаги голлар 6 (66,67%)
Меҳмондаги голлар 3 (33,33%)
Ўтказиб юборилган голлар 22
Ўз уйида ўтказилган голлар 11 (50%)
Меҳмонда ўтказилган голлар 11 (50%)
Ўртача урилган гол 0,69
Ўтача ўтказилган гол 1,69
Уйда жамғарилган очколар 10/18 (55,56 %)
Сафарда жамғарилган очколар 4/21 (19,05 %)
Энг йирик ғалабаси 2:0 - Қизилқум
Энг йирик мағлубияти 1:5 - Локомотив
Гол ўтказилмаган ўйинлар сони 4 (30,77%)
Гол урилмаган ўйинлар сони 7 (53,85%)
Иродали ғалабалар 0
Иродали дуранглар 0
Йирик ғалабалар 0
Йирик мағлубиятлар 4
Автоголлар (урилган/ўтказилган) 0/1
Огоҳлантиришлар (ўртача) 22 (1,69)
Четлатиш (ўртача) 0 (0)
Майдонга тушганлар (чет эллик) 21 (0)
Томошабинлар сони (жами/ўртача) 90922 / 6994
 

Нарзулла Сайдуллаев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика