Latest news

17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  0 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  1 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  1 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  8 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  5 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  49 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

"Бир ўйиннинг баҳоси". Суперлигада қайси ҳакам қанча ишлади? News

"Бир ўйиннинг баҳоси". Суперлигада қайси ҳакам қанча ишлади?

Футбол баҳори қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Айниқса, ҳакамлик мавзуси...

Футболдаги коррупцияда ҳакамларнинг иштироки ҳақида гап кетса, кўпинча уларнинг маоши камлиги рўкач қилиб кўрсатилади. Хўш, аслида ҳам шундайми?

Хайрулла Холиқов 24 февраль куни “Янги регламентдаги янгиликлар” ҳақида ёза туриб, 2021 йилги мусобақалар учун рефериларнинг иш ҳақи қанчалиги тўғрисида маълумот кўрсатилмаганини айтганди. Бугун шунга ойдинлик киритишга қарор қилдик.

“Championat.asia” маълумотларига кўра, ҳакамларга 1 ўйин учун тўланадиган меҳнат ҳақи миқдори жорий йилда ўтган мавсумга нисбатан кўтарилган. 2020 йилги ҳолат бўйича бош ҳакамларга битта ўйин учун 3 млн сўм тўланар эди (Суперлига ўйинларига). 2021 йилда бу кўрсаткич 3,5 млн.га баландлаган.

Лекин, ҳакамлар ҳар доим ҳам учрашувларга тайинланаверишмайди. Масалан, Суперлиганинг жорий мавсумига тўхталамиз. Чемпионатнинг 3 та тури ортда қолди. Бу ҳар турда 7 тадан, умумий 21 та ўйин дегани. Мазкур баҳсларда ўзбек ҳакамларидан 11 нафари бош ҳакам сифатида ишлади. Фақатгина Илгиз Танташев уччала турнинг барчасида ишлашга муваффақ бўлган. Демак, бухоролик 36 ёшли ҳакам 10-18 март оралиғида бошқарган 3 ўйини орқали 10 миллион 500 минг сўм ишлаб топган.

Баъзилар иккитадан, баъзилар эса фақат бир ўйинни бошқариб борган бўлса, айрим ҳакамлар янги мавсумда ҳозирча дебют қилишгани йўқ. Суперлиганинг дастлабки турларида ишлаган бош ҳакамлар рўйхати билан қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин.

Ҳакам
ўйин
Илгиз Танташев
3
Ахрол Рисқуллаев
2
Зокир Қодиров
2
Вадим Агишев
2
Акобир Шукруллаев
2
Фирдавс Норсафаров
2
Рустам Лутфулин
2
Шавкат Насибуллаев
2
Рахимбек Каримов
2
Виктор Серазитдинов
1
Элёр Турсунов
1


Шунингдек, лайнсменлар, заҳира ҳамда ВАРда ишлайдиган ҳакамларнинг иш ҳақи бош ҳакамникига нисбатан камроқ бўлади...

Қадрли мухлис, юқорида маълумотлар билан танишдингиз. Нима деб ўйлайсиз, рефериларга тўланаётган сумма уларнинг қарор чиқаришда беғараз бўлишлари, ташқи таъсирларга берилмасликлари учун етарлими?

Author :
Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика