Latest news

22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  0 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  52 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  3 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  7 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  4 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  18 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  16 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  5

Бир ўйин тарихи. Сардор Рашидовни Осиёга танитган баҳс: Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1 News

Бир ўйин тарихи. Сардор Рашидовни Осиёга танитган баҳс: Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1

Юртимизда ички чемпионат баҳслари маълум муддатга тўхтатилгани сабабли терма жамоамизнинг тарихдаги энг ёрқин ўйинларини ёдга олишда давом этамиз.

 Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2015 йил Австралия мезбонлик қилган Осиё кубогидаги иштирокини чорак финалдаёқ якунлашга мажбур бўлганди. Аммо, ундан олдин гуруҳдаги сўнги учрашувда Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалаба чорак финал эшикларини очганди.

Бугун ушбу баҳс тафсилотлари ҳақида батафсил фикрлашамиз ва эсда қолган ёрқин лаҳзаларни яна бир бор кўриб чиқамиз.

Гуруҳдаги олдинги иккита беллашувда уч очко ишлаган футболчиларимизни учинчи турда фақат ғалабагина кейинга босқичга олиб чиқарди. Чунончи, рақиб саудияликлар ҳам ҳудди шундай ҳолатга тушиб қолганди. Биз биринчи турда КХДРни 1:0 ҳисобида таслим қилган бўлсак, Космин Аларио шогирдлари 5:1 ҳисобида кореяликлардан устун келганди. Баҳс шу томонлама ҳам аҳамияти ва даражаси юқори эди. Хитойга 1:2 ҳисобида имкониятдан бой бериб қўйиб аҳволимизни ўзимиз оғирлаштиргандик. Натижада мураббий таркибда катта ротатцияларни амалга оширди. Санжар Турсунов, Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Игорь Сергеев, Акмал Шораҳмедовлар бу гал захирада қолдирилди. Уларнинг ўрнига эса нисбатан ёшроқ таркиб майдонга тушди. Шуҳрат Муҳаммадиев, Сардор Рашидов, Жасур Ҳасанов, Баҳодир Насимов асосий таркибда ўйинни бошлади.
Сардорлик боғичи эса Одил Аҳмедовга топширилди. Рақиб сафида жисмонан бақувват футболчилар, хорижлик мураббийлар штаби ва махоратли ижрочилар йиғилганди. Салим Ал Довсарий, Муҳаммад Ал Шаҳлавий, Ёсир Ал Шаҳрони, Фаҳад Ал Муваллад ва бошқалар. Ўйиндаги илк гол мухлисларни узоқ куттирмади. Мусобақада давомида кашфиёт бўлиши куилаётган Сардор Рашидов олдинги ўйинларда ўзининг имкониятларини тўлиқ кўрсата олмаганди.

Ажойиб дриблинг ва тезликка эга Рашидов 2-дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Қанотда тўп ўз услубида бўйсиндирган ҳолда катта тезлик билан рақибнинг уч нафар футболчисини ортда қолдиради ва зарба беради. Тўп посбон Волид Абдулланинг оёқлари остидан ўтиб дарвоза тўридан жой олади. Одатда кучли жамоалар билан иккинчи рақам остида ўйнайдиган миллий жамоамиз шу куни биринчи рақам остида тўп тепади.

Қосимовнинг янги топилмаси “Насаф”даги ўйинлари билан танилган Шуҳрат Муҳаммадиев дебют учрашувини ўтказганига қарамасдан жуда илиқ таассурот қолдирганди. Ўз позициясида деярли ҳато қилмаганди. Биринчи бўлимда устунлик барча жабҳаларда футболчиларимиз томонида бўлди. Буни қуйидаги статистикадан ҳам билиб олиш қийин эмас.

Голлар: 1-0
Дарвоза томон зарбалар: 4-2
Дарвоза томон аниқ зарбалар: 2-0
Бурчак тўплари: 2-1
Аниқ тўп узатишлар: 71%-82%
Тўп билан муомала қилиш: 39%-61%
Тўп узатишлар сони: 201-303

Иккинчи бўлимда ҳотиржамликка берилган футболчилар саудияликлар томонидан жазоланади. Жарима майдончамиз ичида Виталий Денисов рақиб ўйинчисини қўполлик билан тўхтатиб қолади. Бош ҳакам барчамизга таниш Бенжамин Уильямс Нестеров дарвозаси томон пенальти белгилайди. Нуқатага яқинлашган Муҳаммад Ал Шаҳлавий зарбани аниқ ижро қилади ва ҳисобни тенглаштиради - 1:1.

Голдан сўнг тушкунликка тушиб қолмаган жамоамиз дарҳол босимни оширади ва ҳавфли ҳужумлар сонини оширади. Заҳирадан майдонга иккинчи ҳужумчи сифатида бўйдор ва гол ҳидини сеза оладиган Воҳид Шодиев майдонга тушгач ярим ҳимоячилар тўпни асосан Шодиев томон етакзишга ҳаракат қилишди. 70-дақиқада марказий ҳимоячи Шавкат Муллажонов қанотдан тўпни юқорилатиб олдинга узатади. Қулай вазиятни Воҳид Шодиев голга айлантиради - 2:1.

Бу ҳисоб қалтислигини билган футболчиларимиз ўйинни шу руҳда давом эттиришади. 79-дақиқа ўтиб бораётган пайтда Жасур Ҳасанов тезлик билан қанотдан ҳужумга ўтади ва марказдан ўзини таклиф қилган Рашидовга оширади. Дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борган Рашидов гол уриб барчасига нуқта қўяди - 3:1.

Аслида ундан олдин ҳам ҳисобни ошириш имконияти юзага келганди. Жарима майдончаси чизиғи устидан стандарт вазиятни амалга оширишга уриниб кўради. Бироқ, дарвоза тўрига бориб тушган тўпни ҳакам Уилямс ҳисобга олмайди.

Якунда Сардор Рашидов беллашувнинг энг яхши футболчиси деб эълон қилинади. Жанубий Кореяга қарши кечган баҳсда ҳам у жуда яхши ҳаракат қилганди. Шундан сўнг ўзбекистонлик иқтидорнинг ҳаридорлари кўпаяди. Унга Испания, БАА, Саудия Арабистони ва бошқа бир қатор кучли клублардан таклифлар олади. Ишонч билан айтишимиз мумкинки айнан Саудия Арабистонига қарши кечган ўйин уни оммага ва бутун қитъага танитди.


Саудия Арабистони – Ўзбекистон 1:3
Бош ҳакам
: Бенжамин Уилямс (Австралия)
Мельбурн. “Ректангулар" стадиони. 10872 томошабин.
Голлар: Ал Саҳлави 60 пенальти - Сардор Рашидов 2, 79, Воҳид Шодиев 71.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Шуҳрат Муҳаммадиев (Акмал Шораҳмедов, 86), Анзур Исмоилов, Шавкат Муллажонов, Виталий Денисов, Азизбек Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Жамшид Искандеров (Воҳид Шодиев, 66), Жасур Ҳасанов, Сардор Рашидов (Санжар Турсунов, 90), Баҳодир Насимов.





Видео. Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - КХДР 1:0 (тўлиқ томоша қилинг)         

Видео. Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 2:1 (тўлиқ томоша қилинг)         

Видео. Бир ўйин тарихи. Бақоевнинг бенефисига айланган баҳс ёхуд Ўзбекистон - Иордания 2:1

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика