Latest news

11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  0 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  0 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  4 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  1 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  25 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  20 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  6 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1

Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Саудия Арабистони. Анвар Солиев яна "қутқарувчи" News

Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Саудия Арабистони. Анвар Солиев яна "қутқарувчи"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичининг ҳал қилувчи палласида Саудия Арабистонига қарши майдонга чиқади.

Ушбу юрт вакиллари билан бундан олдинги саралашларда ҳам тўқнаш келганмиз. Мазкур учрашувлар орасида 2005 йил февраль ойида Тошкентда "Пахтакор" марказий стадионида ўтказилган ўйинни мухлислар ўзгача иштиёқ ва завқ билан хотирлашади. Бир ўйин тарихи орқали мана шу қизиқарли баҳсни ёдга оламиз. 

Бугунги кунда иккинчи босқичда муаммога йўлиқаётган термамиз ўша пайтларда кейинги раундга муаммосиз ўтган. Ҳал қилувчи яъни мундиалга йўлланма берувчи босқичда эса доимгидек қийинчиликларга дуч келганмиз. 

Аввалги раундда вакилларимизга Ироқ, Фаластин, Хитой Тайпейи рақиблик қилган бўлса, эндиликда гуруҳимиздан қитъанинг номдор ва гранд жамоалари ўрин олганди. Демак биз жойлашган квартетда ҳар бир даврда кучли ҳисобланган Саудия Арабистони, Пим Вирбеек бошчилигидаги Жанубий Корея ва кучсиз бўлмаган Қувай терма жамоалари мундиал йўлланмаси учун кураш олиб бориши кўзда тутилди. Қайсидир маънода нариги гуруҳга қараганда рақобат кучли эди дейишимиз мумкин.

Режага кўра биринчи турни ўз майдоимизда Саудия Арабистонига қарши ўйин билан бошладик. Биласиз, мазкур юрт вакилларига қарши баҳслар доим кескин ва муросасиз руҳда ўтади, аксарият ҳолларда улар муҳим паллаларда улоқни илиб кетишган. Баҳс 9-февраль белгиланган, қишнинг энг совуқ даври юртимизда кезиб юрган пайтлар эди. Гарчи, ҳаво ҳарорати анча ноқулай бўлишига қарамасдан “Пахтакор” марказий стадионига 50 мингдан зиёд мухлис футболчиларни олқишлаб туриш учун ташриф буюрганди. Уларнинг кўзидан терма жамоа иштирокидаги ўйинларни ва катта футболни соғинишганларини сезиб олиш қийин эмасди. Бир томондан гуруҳимиздаги рақиблардан бизнинг кам жойимиз йўқ, бемалол ўйнаса бўларди. Бизда ҳам мураббий сифатида тажрибали германиялик Юрген Гёде фаолият олиб борарди. Таркибимиз ниҳоятда кучли ва махоратли футболчилар етарли топилард. 

Январь ойида БААда олиб борилган йиғиндан сўнг жамоа ихтиёрига Владимир Маминов, Олег Пашинин, Алексей Поляков, Андрей Фёдров, Владимир Шишелов, Максим Шацких каби легионерлар ҳам етиб келишди. Бу томондан муаммо йўқ эди ҳисоб. Фақат, жамоанинг юраги Миржалол Қосимов саудияликларга қарши майдонга туша олмасди. 

Беллашувдан олдинги матбуот анжуманида журналистлар бош мураббийга Қосимов ҳақидаги саволни беришганида ачиниш билан жавоб қайтарганди. 

“Очиғини айтишим лозим – Миржалол менинг ўнг қўлим ҳисобланади. У ўз услубига эга иқтидор соҳиби. У билан ҳар куни мулоқотдаман. Унинг бугун иштирок этмаслиги биз учун катта йўқотиш”,- деганди Гёде. 

Унинг ўрни Шишелов билан тўлдирилди. Минглаб мухлисларнинг тинимсиз ҳайқириқларига қарамасдан биринчи бўлимда ҳисоб очилмайди ва жамоалар танаффусга нурсиз 0:0 ҳисобидаги дуранг билан чиқиб кетишди. Саудия шу куни Тошкентга ўзининг энг кучли ижрочилари билан етиб келганди. Сами Ал Жабер, Муҳаммад Ал Шлҳуб, Согид Ал Харти ва бошқалар. Афсуски, 76-дақиқада ўша биз кутган Жабрдан футболчиларимиз ҳақиқий жабр кўришди. Футболчи ҳимоямиздаги палапартишликдан унумли фойдаланиб Поляков дарвозасини ишғол қилди. 

Ушбу ўйинчи фаолиятининг катта қисмини “Ал Ҳилол”да ўтказган бўлиб, терма жамоа либосида 163та баҳсда қатнашган ва 45та гол урган. Стартни мағлубият билан бошлаш ёқимсиз албатта. Шунинг учун беллашувнинг қолган дақиқаларида фаолликни оширган вакилларимиз қатор вазиятлардан унумли фойдалана олишмайди. 82-дақиқада ҳимоячи Андрей Фёдровнинг ўрнига ҳужумчи Марат Бикмаев туширилади ва ўйин схемаси ўзгартирилади. Эндиликда терма жамоамиз 5-4-1дан, 4-4-2 тактик схемасига ўтди. Ўйин бошидан Гёде шогирдлари бешта ҳимоячи билан ҳаракат қилиб келаётганди. Ёш Маратнинг тушиши орқали иккита марказий ҳужумчи билан ўйнаш ҳам наф бермади. Бош ҳакам Тору Комикованинг ҳуштаги янграшига оз қолганда ярим ҳимоячи Шишелов ўрнини Анвар Солиевга бўшатиб беради ва оҳирги дақиқаларни футболчиларимиз учта ҳужумчи билан босимни оширишга яъни штурм уюштиришади. Якунда 90+3 дақиқада Солиев гол уриб мағлубиятдан қутқариб қолади. Ҳужумчи азалдан “сеҳрли таёқча” номи билан эътироф этилиб келинади. Унинг бу лақабни олишига яна бир мисолни кўриб чиқдик.

Ёдингизда бўлса иккинчи босқич биринчи турида Ироқ билан ўйинда Солиев гол уриб дурангни таъминлаганди. Ар-Риёддаги жавоб учрашувида Сами Ал Жабер ва Ал Хартиининг голлари Саудия Арабистонига 3:0 ҳисобидаги ғалабани олиб берганди. Дарвоқе, ушбу учрашувлардан сўнг Жабернинг “Ўзбеклар 70-дақиқадан сўнг футбол ўйнамайди”,-деган кинояси машҳур бўлиб кетди. "Саҳро лочинлари" ютиб бўлмайдиган рақиб ёки "чақилмас ёнғоқ" эмас. Улардан олдин ҳам очко олишни уддасидан чиққанмиз. Демак буни яна бир бор майдонда исботлаш қолди, холос.


ЖЧ-2006. Саралаш босқичи.
Ўзбекистон - Саудия Арабистони – 1:1
09.02.2005. Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони. 52000 томошабин.
Бош ҳакам
: Тору Комикова (Япония).
Голлар: Анвар Солиев (90+3) – Сами Ал Жабер (76).
Ўзбекистон: Алексей Поляков, Бахтиёр Ашурматов, Олег Пашинин, Алексей Николаев, Асрор Алиқулов, Андрей Фёдоров (Марат Бикмаев, 82), Андрей Акопянц, Сервер Жепаров, Владимир Маминов, Владимир Шишелов (Анвар Солиев, 89), Максим Шацких.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика