Latest news

17:29ОКМК 2025 йилги мавсумда ҳам ўз майдонида ўйнайди  0 17:01"Реал" АПЛда шу ойнинг ўзида МЮ ва "Тоттенхэм"га гол урган 19 ёшли футболчига қизиқмоқда  0 16:36Расман: "Насаф" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  5 16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  1 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  5 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  4 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  4 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  3 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  10 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   24 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  17

Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон – Уммон. Олмалиқдаги футбол байрами News

Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон – Уммон. Олмалиқдаги футбол байрами

Ўзбекистон миллий терма жамоаси расмий ва ўртоқлик мақомидаги учрашувларни асосан пойтахтимизда ўтказади.

Бугун ёдга олмоқчи бўлган учрашувимизга Олмалиқ шаҳри мезбонлик қилган ва ўйин ҳозирги ОКМК стадионида бўлиб ўтган. Унда Миржалол Қосимов шогирдлари ўртоқлик учрашуви доирасида франциялик Пол Ле Гуен бошчилигидаги Уммон терма жамоасини қабул қилган. Тажрибали мутахассис бунга қадар Камерун терма жамоаси, ПСЖ, “Лион” клубларидаги фаолияти билан танилганини катта ёшли ишқибозлар яхши билишади деб ўйлаймиз.

Осиё кубоги-2015 тайёргарлик жараёнини олиб бораётган терма жамоамизга Уммон спарринг рақиб вазифасини ўтайди. Биласиз, бу терма жамоа билан илгарлари кўп бор йўлларимиз кесишган. ЖЧ-2002 саралаш босқичида 2:4 ҳисобида мағлубиятга учраганмиз, биринчи ўйинда 5:0 ҳисобида вакилларимизнинг қўли баланд келган. Шундай экан уларга жиддий муносабатда бўлиш талаб этиларди. Гарчи, ўртоқлик ўйини бўлса ҳам. 

Мураббий ушбу беллашувга умуман бошқа ва ҳеч ким кутмаган футболчиларни таркибга жалб қилди. Чақирилганлар орасида янги номларни учратшимиз мумкин эди. Азим Аҳмедов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Бобур Йўлдошев, Санжар Шоаҳмедов, Наврўзбек Алимов ва ҳоказо. Шунингдек, ўша вақтда Сербиянинг “Явор” клубида тўп тепаётган ёш футболчи Ҳусниддин Ғофуровга имконият беради. Тажрибали ярим ҳимоячи шундан сўнг Эктор Купер давридагина чақирув олади. Баҳсни нисбатан иккинчи таркиб билан бошлаган терма жамоамизни Одил Аҳмедов сардор сифатида олиб тушди. Сервер Жепаров, Азиз Ҳайдаров, Санжар Турсунов, Темур Кападзе сингари етакчилар бу сафар қайдномадан ўрин олишмади. Ўйин расмий мақомга эга бўлмагани учун қолган футболчилар синовдан ўтказишга қарор қилинди. Бу пайтга келиб Бахтиёр Ашурматов ҳам мураббийлар штабига таклиф этилганди. Қосимов ҳам “Бунёдкор”дан кетиб бор эътиборини миллий жамоага қаратишга киришганди. 

Уммон дарвозасини шу куни кўпчилик кутган, Англиянинг “Уиган”, “Вест Бромвич” клубларида ҳаракат қилган Али Ал Ҳабси эмас, Ал Рашиди қўриқлайди. Илк дақиқалардан мазмунли футбол кўрсатишга ҳаракат қилга футболчиларимиз асосан бир тепар усули билан уммонликлар ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қилиб кўришди. Тўп назорати ҳам ҳамюртларимиз томонида бўлди. 

Аммо, 17-дақиқага келиб рақиб ўйиндаги илк ҳужумини ташкил қилди. Ҳимоячиларимиз эса қуполлик билан уларнинг ўйинчисини тўхтатди. Владислав Цейтлин белгилаган нуқтага Ал Хадри яқинлашди ва Элдор Суюнов дарвозаси томон зарба йўллади. Дарвоза устунига тегиб қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Ал Маҳаижри гол уриб ҳисобни очади. Ушбу футболчи Уммон терма жамоасида шу вақтга қадар энг кўп 178та учрашувда қатнашган ўйинчи ҳисобланади. Айнан унинг голи биринчи беллашувда жамоасига ғалабани олиб келганди. 

Бир томондан мағлубиятга оддий қараш керак, бошқа томондан мағлубият ФИФА рейтингимизга салбий таъсир қилиши мумкин эди. Иккинчи бўлимда заҳирадан Фозил Мусаев, Жасур Ҳасанов, Сардор Рашидовлар тушганига қарамасдан барибир якунда мағлубиятга учрадик. Бироқ, мазкур ўйинда айрим ёш футболчилар терма жамоадаги дебютини нишонлашга муваффақ бўлишди. Иккинчи ўйин Тошкентда ЖАР стадионида ўтган ва унда ҳам термамиз мағлубиятни қабул қилиб олганди. Бу ҳақда эса кейинги сонларимизда фикрлашамиз.


Ўртоқлик учрашуви.
Ўзбекистон – Уммон – 0:1
27.05.2014. Олмалиқ. ОКМК стадиони.
Гол:
Аҳмад Ал Маҳаижри 19.
Ўзбекистон: Элдорбек Суюнов, Егор Кримец, Бобурбек Юлдашев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Азимжон Аҳмедов (Сардор Собирхўжаев, 72), Олег Зотеев, Одил Аҳмедов (Фозил Мусаев, 54), Жамшид Искандеров (Жасур Ҳасанов, 67), Санжар Шоаҳмедов (Игорь Сергеев, 54), Иван Нагаев (Наврўзбек Алимов, 67), Ҳусниддин Ғофуров (Сардор Рашидов, 46).





Абдулазиз Искандаров тайёрлади

ФОТО учун Ҳасан Пирмуҳаммедовга, ВИДЕО учун Баҳодир Мирзаевга миннатдорчилик билдирамиз

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика