Latest news

17:26ОКМК — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 17:11"Ризеспор" — "Эюпспор". Алиқулов асосий таркибда  0 16:57"Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  2 16:28"Турон" — "Астана". Абдумажидов, Мухторов ва Асқаров асосий таркибда  0 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  4 15:37"Локомотив" — "Жайхун". Таркиблар маълум  1 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:50"Динамо" — "Рубин". Ашурматов захирада  1 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  2 13:37"Реал" Рауль Асенсио билан шартномани узайтирди  1 13:10"Манчестер Сити" 70 млн евродан ортиқ маблағга португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 12:44Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим"  19 12:32"Тоттенхэм" "Барселона" футболчисини нишонга олди  1 12:05"Рома" А Сериядаги мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди  21

Бир ўйин тарихи. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги стадион ёнган оқшом News

Бир ўйин тарихи. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги стадион ёнган оқшом

"Нефтчи" жамоасининг бугунги кунда қайд этаётган натижалари ҳавас қиларли даражада эмас.

Шу кунларда футбол жамоатчилиги Юрий Саркисян давридаги ажойиб онларни кўп ва хўп ёдга олишаётган бўлишса ажаб .эмас. Ўз вақтида халқаро майдонларда иштирок этган мазкур жамоанинг айни пайтда сўнгги ўринларда юриши ачинарли албатта. Бир ўйин тарихи рукни орқали 2009 йил ОФК кубоги 1/4 финал доирасида Гонгконгнинг "Саут Чайна" жамоасига қарши кечган учрашувга тўхталишни лозим, деб топдик. Умумий ҳисобда 9та гол урилган баҳс якунида Фарғона шаҳри клуби 5:4 ҳисобидаги ғалабани тантана қилганди. Анвар Бердиев шу куни покер қайд этган бўлса, яна бир голга жамоа сардори Мансуржон Саидов муаллифлик қилган. 

 "А" гуруҳида "Бусайтин" (Баҳрайн), "Ал Аҳад" (Ливан) ва "Ал Тилол" (Яман) клублари билан кураш олиб боради. Фарғоналиклар 6та ўйиндан 11 очко тўплаб "Бусайтин" (12 очко) билан бирга кейинги босқичга чиқишади. Нимчорак финал баҳслари ўша пайтда битта ўйиндан иборат бўларди. "Нефтчи" гуруҳда иккинчи бўлгани учун "E" гуруҳида биринчи ўринни олган Суриянинг "Ал Мажид" клуби меҳмони бўлган. 26 май оқшомида бўлиб ўтган баҳснинг асосий ҳамда қўшимча таймларида жамоалар гол ура олишмайди. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланиши керак.

Футбол лотореясида "Нефтчи" посбони Юрий Цой рақибнинг икки зарбасини қайтаришга муваффақ бўлиб қаҳрамонга айланган. Фарғоналиклар пенальтилар сериясида 3:1 ҳисобида зафар қучиб чорак финалга чиқишганди. "Саут Чайна" илк ўйинда таслим қилинганига қарамасдан жавоб баҳсида сафарда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлади. Сафарда урилган гол қоидасига кўра гонконгликлар кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритади.

ОФК кубоги-2009. 1/4 финал

"Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4

Голлар: Мансуржон Саидов 5, Амбасса Герард 32, Анвар Бердиев 33, Рамон 36, Квок Кин Ронг 40, Анвар Бердиев 44, Анвар Бердиев 80, Леандро Каррио 85, Анвар Бердиев (пен) 90

"Нефтчи": 16. Юрий Цой, 4. Максим Усмонов, 7. Мансуржон Саидов, 10. Анвар Бердиев, 11. Азиз Алижонов, 19. Шерзод Ҳакимов, 22. Иқболжон Акрамов, 24. Асқаржон Муҳиддинов, 25. Азизжон Ибрагимов, 26. Алишер Ҳолиқов, 29. Владимир Радкевич

Бош мураббий: Юрий Саркисян



 УЧРАШУВ ВИДЕОСИНИ ҚУЙИДАГИ ҲАВОЛАДА ҲАМ КЎРИШИНГИЗ МУМКИН>>>>>>> РЕТРО ФУТБОЛ

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика