Latest news

12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2

Бир ўйин тарихи. "Ливерпуль" - "Милан" 3:3 ёхуд "Истанбул мўъжизаси" News

Бир ўйин тарихи. "Ливерпуль" - "Милан" 3:3 ёхуд "Истанбул мўъжизаси"

2005 йилги УЕФА Чемпионлар лигаси финали Туркиянинг Истанбул шаҳридаги "Отатурк" стадионида бўлиб ўтган.

Ҳал қилувчи баҳсга Италиянинг "Милан" ҳамда Англиянинг "Ливерпуль" клублари етиб келишади.

"Россонерлар" устози Карло Анчелотти финал қайдномасига ҳужумчи Филиппо Индзаги киритмайди. "Ливерпуль" бош мураббийи Рафаэль Бенитес эса асосий таркибга кутилмаганда Харри Кьюэллни киритади ва Дитмар Хаманн захирада қолдирилади.

Учрашувда жуда тезкор гол урилади. Илк сониялардан олдинга ўтган Кака йиқитилади, жарима тўпини Андреа Пирло амалга оширади ва тажрибали ҳимоячи Паоло Мальдини ҳисобни очади - 1:0.

Кейинги гол 39-дақиқада яна италияликлар томонидан урилади. Андрей Шевченконинг узатган тўпини аргентиналик Эрнан Креспо дарвозага йўллайди - 2:0.

Биринчи тайм сўнггида Креспо бирга-бир вазиятга чиқиб боради ва тўпни Дудекнинг устдан дарвозага ташлаб қўяди - 3:0. "Ливерпуль" нокаутга учради, деб ўйлаганди ҳамма...

Иккинчи тайм бошида "Истанбул мўъжизаси" рўй беради. "Ливерпуль" футболчилари қандайдир 6 дақиқа ичида учта гол уришади! 54-дақиқада Стивен Жеррард чап қанотдан узатилган тўпни боши билан Дида қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўяди - 3:1. Икки дақиқа ўтгач Владимир Шмицер узоқ масофадан ажойиб гол уради - 3:2. 60-дақиқада Женнаро Гаттузо ўз жарима майдони ичида Стивен Жеррардни йиқитгани учун бош ҳакам Мануэль Мехуто Гонсалес пенальти белгилайди. Хаби Алонсо 11 метрли жарима тўпини амалга оширади, Дида тўпни қайтаради, аммо қайтган тўпни Алонсонинг ўзи дарвозага йўллади - 3:3.

Ўйиндан кейин турли нашрларда "Ливерпуль" устози Рафаэль Бенитес танаффус вақтида футболчиларга ҳеч қандай кўрсатма бермаган, шунчаки кийим алмаштириш хонаси ойнасини очиб қўйгани ёзилганди. У ердан стадионга келган "Ливерпуль" мухлисларининг "You'll Never Walk Alone" ("Сен ҳеч қачон ёлғиз қолмайсан") қўшиғи эшитилиб турган...

Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақтларида ҳисоб ўзгармайди. Ғолибни аниқлаш учун пенальтилари сериясига мурожаат қилинади. Унда нималар бўлганини яхшиси қуйидаги видеода томоша қилинг:

"Милан" - "Ливерпуль" 3:3
25 май 2005 йил. Истанбул, "Отатурк" стадиони. 69000 томошабин.
Голлар:
Мальдини 1, Креспо 39, 44 - Жеррард 54, Шмицер 56, Хаби Алонсо 60.
Бош ҳакам: Мануэль Мехуто Гонсалес (Испания).

"Милан": Дида, Кафу, Яп Стам, Алессандро Неста, Паоло Мальдини, Андреа Пирло, Женнаро Гаттузо (Руй Кошта, 112), Кларенс Зеедорф (Сержиньо, 86), Кака, Андрей Шевченко, Эрнан Креспо (Йон Даль Томассон, 85).
Бош мураббий: Карло Анчелотти (Италия).

"Ливерпуль": Еже Дудек, Стив Финнан (Дитмар Хаманн, 46), Жейми Каррагер, Сами Хьюпия, Жими Траоре, Хаби Алонсо, Луис Гарсия, Стивен Жеррард, Йон Арне Риисе, Харри Кьюэлл (Владимир Шмицер, 23), Милан Барош (Жибриль Сиссе, 85).
Бош мураббий: Рафаэль Бенитес (Испания).

Огоҳлантиришлар: Каррагер 75, Барош 81.





Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика