Latest news

10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  0 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  3 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  0 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  3 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  6 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  3 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  0 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  6 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  6 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  43 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2

Бир ўйин тарихи. "Челси" - "Барселона" 4:2 News

Бир ўйин тарихи. "Челси" - "Барселона" 4:2

Европа миллий чемпионатлари тўхтаган пайтда яқин йилларда бўлиб ўтган энг қизиқарли ўйинларни ёдингизга солишда давом этамиз.

Европа чемпионлар лигаси 2004/2005 йилги мавсумида Жозе Моуринью бошчилигидаги "Челси" Франк Райкард бошчилигидаги "Барселона" билан нимчорак финалдаёқ тўқнаш келган. Каталонияда ўтган дастлабки баҳсда "Барселона" 2:1 ҳисобида ғалабага эришган. Жавоб баҳсидан олдин "Челси"даги энг асосий йўқотишлар Дидье Дрогба (биринчи ўйинда қизил карточка олган) ва Арьен Роббен (жароҳат) эди. "Барселона"да йўқотиш ҳимоячи Рафаэль Маркес (жароҳат) эди. Биринчи ўйин қаҳрамони Макси Лопез яна захирада қолдирилганди.

Учрашув мезбонлар учун ажойиб бошланди. 8-дақиқада ўнг қанотдан Матеа Кежман томонидан узатилган тўпни исландиялик ҳужумчи Эйдур Гудьонсен дарвозага жойлаб қўйганди - 1:0.

17-дақиқада Жо Коул ўнг қанотдан олдинга ўтди ва дарвозага зарба беради, Вальдес қийинчилик билан тўпни қайтарди, қайтган тўпни Лэмпард яқин масофадан дарвозага йўллади - 2:0.

Орадан икки дақиқа ўтгач яна Жо Коулнинг ажойиб пасидан кейин Дамьян Дафф бирга бир вазиятда Вальдесни ожиз қолдиради - 3:0. "Стемфорд Бридж" стадионига келган 40 мингдан зиёд мухлислар ва "Барселона" футболчилари ҳам нима бўлаётганига тушунишмаётганди.

27-дақиқада Белетти тўпни ҳаводан рақиб жарима майдонига узатади, бу вазиятда Паулу Феррейра тўпни қўли билан ўйнайди ва Коллина иккиланмай пенальти белгилайди. Петр Чех Роналдиньюнинг зарба йўналишини топди ва тўп унинг қўлларининг учига тегиб бароибир дарвозага бориб тушди - 3:1. Бу ҳисоб ҳам "Челси"ни кейинги босқичга олиб чиқар эди.

Бироқ тайм сўнггида "бразилиялик сеҳргар" сўнгги йилларнинг энг чиройли голларидан бирини уради. Тахминан 20 метр масофадан Роналдинью ҳеч ким кутмаганда тўпни бутсасининг учи билан дарвозага жойлаб қўяди - 3:2. Петр Чех хатто тўпга ташланмайди ҳам. Энди вазият ўзгарганди, мазкур ҳисоб "Барселона"ни чорак финалга олиб чиқарди.

Иккинчи таймда жамоалар эҳтиёткор футбол намойиш этишади. 76-дақиқага келибгина ҳисоб ўзгаради. Бурчакдан узатилган тўпни "аристократлар" сардори Жон Терри боши билан дарвозага йўллайди - 4:2. Қизиғи ТВ операторлар ўша бурчак тўпидан олдин Террини намойиш этишганди, бироқ "Барселона" ҳимоячилари уни ёпишга улгуришмайди. Бу ҳисоб "Челси"ни чорак финалга чиқишига етарли эди.

Қолган вақтда табиийки "Барселона" кўпроқ ҳужум қилди, бироқ ҳисоб ўзгармай қолди ва "Челси" кейинги босқичга чиқди.

Ўша йил "Челси" ярим финалга қадар етиб борган ва "Ливерпуль"га мағлуб бўлиб мусобақани тарк этганди.



"Челси" - "Барселона" 4:2

8 март 2005 йил. Лондон. "Стемфорд Бридж" стадиони. 42450 томошабин.

Бош ҳакам
: Пьерлуджи Коллина (Италия).

Голлар: Гудьонсен 8, Лэмпард 17, Дафф 19, Терри 76 - Рональдиню 27 (пенальти), 38.

"Челси":
Петр Чех, Пауло Феррейра (Глен Жонсон, 51), Рикардо Карвалью, Жон Терри, Уильям Галлас, Клод Макалеле, Фрэнк Лэмпард, Жо Коул, Дамьян Дафф (Роберт Хут, 85), Эйдур Гудьонсен (Тиаго, 78), Матея Кежман.

"Барселона": Виктор Вальдес, Белетти (Людовик Жюли, 84), Карлес Пуйоль, Олегер, Жованни ван Бронхорст (Сильвиньо, 46), Хави, Херард, Деку, Андрес Иньеста (Макси Лопес, 85), Рональдиню, Самуэль Это'О.

Огоҳлантиришлар: Пауло Феррейра 26, Кежман, Жонсон 84 - ван Бронхорст 29, Хави 68.





Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика