Latest news

13:03"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабон топди  1 12:40Федерико Кьеза А Серияга қайтиши мумкин  0 12:04Ямал: "Дембеле ажойиб футболчи, аммо Миллатлар Лигаси финалига Испания чиқди"  16 11:38ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга қандай мукофотлар берилиши маълум  7 11:28"Ювентус" ва "Наполи" Ла Лигадаги футболчига кўз тикди  0 10:56МЮ Брайан Мбемо трансфери бўйича илк таклифини юборди  1 10:28Ангелос Постекоглунинг истеъфоси “Тоттенхэм“га қанчага тушиши маълум  3 10:00“Ал Насср“ “Ливерпуль“ футболчига 85 миллион евро таклиф қилди  0 09:30“Арсенал“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади аниқ  1 08:55Женнаро Гаттузо “Хайдук“ бош мураббийлигидан истеъфога чиқди  0 08:18Ямаль Миллатлар Лигаси Испания — Франция ярим финал учрашувининг энг яхши футболчиси  16 07:38“Интер“нинг янги бош мураббийи маълум  4 06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  10 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  24 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  5

Бир ўйин тарихи. БАА - Ўзбекистон 0:1. Самолётни тўхтатган Шацких ва Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ҳикояси News

Бир ўйин тарихи. БАА - Ўзбекистон 0:1. Самолётни тўхтатган Шацких ва Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ҳикояси

БАА терма жамоаси билан учрашувларни эслар эканмиз бевосита тарихга юзланишимизга тўғри келди.

Маҳмуд Раҳимов билан саралаш сари

Аслида амирликлар билан рақобатимиз 1996 йилда бошланган, ЖЧ-1998 саралашида эса жиддий рақиб вазифасини ўтаганди. Ўшанда Франциядаги мундиал йўлланмасидан қуруқ қолган ва Таиланддаги Осиё ўйинларидаги Эрондан учралган мағлубиятдан сўнг вакилларимиз учун кейинги бекат Ливан-2000 Осиё Кубоги саралаш босқичи эди. Бу пайтга келиб Мирсодиқов, Вега Да Силва бирин кетин бир-бирига ўрнини бўшатиб бераётганди. Терма жамоани саралашга тайёрлаш чеки ўша вақтда ўзининг обрўсига ва номига эга бўлиб улгурган Маҳмуд Раҳимов зиммасига юклатилган. Саралаш қуръасига кўра биз Ҳиндистон, Бангладеш, Шри-Ланка ва мезбон мамлакат БАА билан бир гуруҳдан ўрин олдик. Табиийки, дастлабки 3 та учрашувда даражамиз, футболчиларимизнинг маҳорати устунлигида ғалабани ўзимизники қилдик. Охирги ўйин эса финал мақомида ўтар, ғалаба қозонган жамоа биринчи ўрин билан Ливандаги Осиё Кубогига йўлланмани қўлга киритарди. Айни шу ноаниқ ва ҳассос даврда терма жамоамизнинг масъулиятли вазифаси Маҳмуд Раҳимов бўйнида турарди. Раҳимов футбол муҳитида талабчан, интизомли ва руҳий тайёргарликка катта эътибор қаратадиган мутахассис сифатида танилганди. Уни терма жамоага олиб келишда асосий мақсад — янги авлодни шакллантириш, бир вақтнинг ўзида натижа талаб этиш эди.

Самолётни тўхтатиб турган Шацких (Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ҳикояси)

1999 йил Осиё кубоги саралаш доирасида БААда бўлиб турибмиз. Максим Шацких "Динамо" таркибида бюир ўйинда иштирок этиш учун Украинага жўнаши керак эди. Максим меҳмонхонадан аэропортга кетган, менга Баҳодир домла қўнғироқ қилди. У вақтлари телеграм каби ижтимоий тармоқлар йўқ эди. Домла менга шундай деди: "Мишани хонасини очинг (Миша — хоразмлик администатор), жавонда Макснинг паспорти қолиб кетибди". Максимнинг кузатаётганлар олиб чиққан деб ўлаган, кузатувчилар бу паспортини олган деб ўйлаган. Регестрация қиладиган киши Максимнинг паспортини сўраса, ҳеч кимда йўқ. Шундан сўнг ўша жойдан қўнғироқ қилишди. Ваҳоланки, самолёт учишига бир соатча вақт қолган. Улар Дубайни сайр этиб, сўнгра аэропортга етиб келишган. Делегациямизда таржимон йўқ эди. Мен таржимонлик қилганман. Хуллса, айтилган жойга қарасам, чиндан Шацкихнинг паспорти қолиб кетибди. Баҳодир ака "Бекатга чиқинг-да, такси билан тортишмасдан, қанча деса келаверинг. Биз буёқда самолётни тўхтатиб турибмиз. Иложи борича, жуда тез келиш керак. Кийимингизниям алмаштирманг, илтимос", деди. Таксистларнинг биттаси "йўқ" дейди, иккинчи, учинчисиям "йўқ" дейди, охири битта эронлик "хўп" деди. У Ал-Айн ичида юрадиган такси эди. Диспетчерга телефон қилиб, баъзи важларни айтиб, уч соатга жавоб олди. Мен сабабларини эшитиб, ундан кўра бошқа машинада кетганим яхши десам, "Ташвишланманг, муаммо йўқ" деди. Шундан сўнг, у бошқа машина ижарага олди. Кейин йўлга тушдик. "Тезроқ ҳайда" десам ҳам, белгиланган тезликдан оширмайди. Илтимос қилсам ҳам, 140 дан оширмайди. "Машинанг ҳеч нарсага ярамас экан" дедим. "Нега?" деб сўради. "Қара, сени ҳамма қувиб ўтяпти", дедим. "Шундоқ юриш керакми?" деди-да, тезликни 180 га оширди. "Ғиз" этиб етиб бордик. Машина тўхташ ҳудудининг уч томонида уч киши — Баҳодир ака, Маҳмуд ака, Максим уч тарафдан кутиб турибди. Максимга паспортини бердим, у кетди. Унга оқ йўл тиладим. Кейин билсам, улар 120 км масофага бир соатда етиб келишимни чамалаган ва самолётни тўхтатиб туришган. Хуллас, нималарнидир тушунтириб, самолётни бир соатдан ортиқроқ олиб турган. Мени такси тўхтатишим, таксиничининг ижарага автомобил олиши, хуллас, икки соат вақт кетган. Дубайдаги самолётда кондеционер йўқ, одамлар терлаб-пишиб ўтирибди. Биринчи қаторда бош вазир ўринбосари ҳамроҳлигидаги Украина делегацияси ўтирибди экан. Улар учмаётганининг сабабини сўраган. Самолётдагилар эса юкларни юклаб бўлишмаганини важ қилишган. Кейинроқ яна ҳақоратлироқ сўз айтган, "Ана, юклар қолмаган-ку", деб жиғибийрон бўлаверганидан сўнг, ходимлар "Футболчини кутяпмиз", деб айтишган. "Футболчи?! Марадонаними?!" деса, "Йўқ, ўзбек футболчисини" деб жавоб беришган. Макс кетди, "Реал"га қарши бир тайм ўйнади, ўшанда дуранг натижа қайд этилган. Ўша турнирда "Бангладеш" ва "Шри-Ланка"ни 6:0 ҳисобида енгганмиз, учинчи ўйинда Шацких ва Қосимовсиз "Ҳиндистон"ни 3:2 ҳисобида енгганмиз. Ўша ўйинларни мухлислар менинг жажжи "Panasonic" камерам орқали томоша қилишган. Штатив билан рақиб дарвозаси ортидан тасвирга олганман. Охирги ўйин (БАА 1:0 ҳисобида мағлуб этилган) икки хил шарҳда кетган. Жонли эфирда бошқа шарҳ, эртаси кунги такрорий эфирда ўзим шарҳлаганман. Араб шайхи ўйин куни барча чироқларни ёқишни буюрган, сабаби улар Ўзбекистонни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўл олишига ишонишган. Биз ғалаба қозониб, автобусда қайтганмиз. Ўн кун ичида араб ташкилотчилари барча шароитларни муҳайё қилишган, чўлдаги минерал булоқдан тортиб ҳайвонот боғигича олиб боришган. Бироқ ютқазиб қўйгач, ҳеч ким кузатгани чиқмаган.

БАА билан ўйин 21 000 мухлис қаршисида кечган, якунда Максим Шацкихнинг 71-дақиқада Миржалол Қосимовнинг пасидан сўнг урган голи ғалаба келтирганди. . Мамлакатимизнинг бош жамоаси Раҳимов қўл остида жами 7 та ўйин ўтказган. Олтита учрашувда ғалаба ва бир ўйинда мағлубият қайд этилган. Ягона мағлубият Таиланд (0:1) терма жамоасидан қабул қилинган. Маҳмуд Раҳимов муваффақиятли кечган БААдаги ўйинлардан бир ойча ўтиб, автоҳалокатга учрайди. Осиё Футбол конфедерацияси вафотидан сўнг Маҳмуд Раҳимовни 1999 йилнинг "Энг яхши мураббийи" деб эълон қилади. Бу бизнинг мураббийлар орасида ОФК эътирофига сазовор бўлган илк мутахассис бўлган. 

Осиё Кубоги-2000 саралаши

26.11.1999. "Таҳнун Бин Муҳаммад Стадион", 21 000 томошабин

БАА - Ўзбекистон 0:1

Ҳакам: Селеаражен Субраманиам

Гол: Максим Шацких (Миржалол Қосимов) 71

Ўзбекистон: Павел Бугало, Февзи Давлетов, Даврон Файзиев, Андрей Фёдоров, Александр Хвостунов, Шуҳрат Раҳмонқулов, Отабек Пирматов, Миржалол Қосимов, Николай Ширшов, Сергей Лушчан, Максим Шацких

Rating: +4   

Comments

+3   
04 jun 18:53:27
Рахматилло Исманов
Шацких каби эртага яша бир Ш фамилялик хужумчимиз тарихга киради насиб!
+2   
04 jun 18:57:58
Бахтиёр Ашуров
Ўша шедевр голда Қосимов Шацкихлар ажойиб девор услубидан фрйдаланишганди!
+2   
04 jun 18:56:59
Усмонбек
Эртага умуман гол бумасаям розиман гол булсаям арабларга урилсин фарки йук ким кайси футболчимиз урсаям
+1   
04 jun 21:04:32
Odilbek Abdushukurov
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
У пайтларда термамиз ўртоқлик учрашувларида асосан ички чемпионатдаги футболчилардан фойдаланарди. Шунинг учун ҳам олдинги легионерларимизни термада ўйинлар сони кам!
Ha shuni aytaman-da
+1   
04 jun 20:36:26
BXZ BXZ
Максни фидоий эмас деганларга бир исбот бу́либди . У пайтлар Фифа кунлари бу́лмасди факат жамоаси термага ку́йворса келарди . Баадан Динамо(Киев)ни бир у́йини учун учиб бориб яна Мтжимиз сафига етиб келган ва асосий у́йинда керакли галаба голини урган Шацских.
+1   
04 jun 19:17:47
Гуломжон
Эртага кимдир тарихга кирадиган булса бу сергеев булишиям мумкин захирадан тушиб куткарувчи булиб берсами дахшат булади
   
05 jun 00:57:08
Санжар
Шу уйин хеч эсимдан чикмайди. Махмуд Рахимов зур команда тайерлаган эди Саркисян Осие кубогида усириб куйганди
   
04 jun 21:17:51
Рахматилло Исманов
Reply to comment by Илхом Шомуродов
Шомуродов ????????
Ха!
   
04 jun 21:07:59
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by BXZ BXZ
Максни фидоий эмас деганларга бир исбот бу́либди . У пайтлар Фифа кунлари бу́лмасди факат жамоаси термага ку́йворса келарди . Баадан Динамо(Киев)ни бир у́йини учун учиб бориб яна Мтжимиз сафига етиб келган ва асосий у́йинда керакли галаба голини урган Шацских.
Билишади шунчаки тан олишни исташмайди!
   
04 jun 20:36:17
Илхом Шомуродов
Reply to comment by Рахматилло Исманов
Шацких каби эртага яша бир Ш фамилялик хужумчимиз тарихга киради насиб!
Шомуродов ????????
   
04 jun 20:36:02
Илхом Шомуродов
Reply to comment by Рахматилло Исманов
Шацких каби эртага яша бир Ш фамилялик хужумчимиз тарихга киради насиб!
Шомуродов ????????
   
04 jun 20:35:56
Илхом Шомуродов
Reply to comment by Рахматилло Исманов
Шацких каби эртага яша бир Ш фамилялик хужумчимиз тарихга киради насиб!
Шомуродов ????????
   
04 jun 20:34:47
ERKIN FIKR
Oʻsha gol xotiramda muhrlanib qolgan, arablarga rosa alam qilgandi, ertaga ham BAAni ishonchli hisobda yutamiz inshaolloh
   
04 jun 20:30:48
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Odilbek Abdushukurov
Ha, shuni sababini bilmoqchi edim.
У пайтларда термамиз ўртоқлик учрашувларида асосан ички чемпионатдаги футболчилардан фойдаланарди. Шунинг учун ҳам олдинги легионерларимизни термада ўйинлар сони кам!
   
04 jun 20:26:50
Odilbek Abdushukurov
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Нима бўлганидаям. Ўша ўртоқлик учрашувида мағлубиятимизга термамизнинг иккинчи таркиб билан таиландга боргани сабаб бўлаётган!
Ha, shuni sababini bilmoqchi edim.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика