Latest news

17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  0 16:44Big name, Big team, Big coach...  7 16:19"Футбол олами". Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" ғолиб, водий дербисида "Андижон" ютқазди, "Бунёдкор" - "Насаф" 2:2  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  6 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  11 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  2 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  27 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2

Бир кунда иккита ўйин. Бу қандай бўлади? News

Бир кунда иккита ўйин. Бу қандай бўлади?

Бугун Про-лиганинг 3-туридан ўрин олган ўйинлар ўтказилади.

Про-лиганинг "А" гуруҳида бугун "Динамо" ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилади. Бу учрашув "Динамо" учун мавсумнинг очилиш ўйини бўлади. Шу боис мухлислар учун концерт дастури ташкил этиш режалаштирилмоқда. Аммо битта савол юзага келганки, бу ҳақда гапирмасак бўлмайди. 

Бугун "Динамо" бирданига иккита ўйин ўтказади. Бу ҳақда клуб расмий сайти ёзди. Дастлаб соат 18:00да Тожикистоннинг "Хўжанд" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ташкил этилади ва ундан кейин "Машъал"га қарши Про-лига ўйини бўлиб ўтади. Икакинчи ўйин 20:00да бошланади. Стадионга келган мухлислар биратўла иккита футбол кўриб қайтишади. Қандай яхши, шундай эмасми?

Лекин... Лекини шундаки, футбол қоидаларига кўра, ҳар иккала жамоа ўйиндан бир ярим соат олдин стадионга келиши шарт. Яъни, 18:30да "Динамо" ва "Машъал" ўйин бўладиган стадионда бўлишлари керак. "Динамо" ўртоқлик учрашувида қайси таркиб билан ўйнайди, кейин "Машъал"га қарши кимларни қўяди, буни ҳозирча билмаймиз.

Аммо жамоалар стадионга келганидан сўнг биринчи навбатда шароит қилиб бериш керак бўлади. Айтайлик, "Машъал" стадионга келиб қайси кийим алмаштириш хонасига киради? Бизга маълум бўлишича, стадионнинг ҳар икки томонида иккитадан жами тўртта кийиниш хонаси бор экан. Аммо тўртталасида ҳам шароит бир хилми? Яъни, совуқ сув, иссиқ сув, массаж столи, тиббий муолажа хонаси деганларидек. Агар шароит бир хил кўнгилдагидек бўлса, бу борада эътироз йўқ.

Иккинчи ва энг муҳим масала эса стадионда ўртоқлик ўйини кетаётган пайтда иккала жамоанинг асосий таркиб футболчилари чигалёзди машқларини қаерда ўтказишади? Одатда жамоалар ўйиндан 45 дақиқа олдин машғулотни бошлашади ва ярим соат - 35 дақиқа давом этади. Агар ўйин 20:00да бошланишини ҳисобга олсак, демак 19:15да ҳар икки жамоа футболчилари майдонда бўлишлари шарт. Лекин бу пайтда ўртоқлик учрашуви кетаётган бўлса-чи?

Бугун мана шу масалалар бўйича митинг ўтказилади. Аввалига митинг 11:00да бошланади деб эшитгандик, аммо кейинчалик вақти ўзгарганидан хабар топдик. Митинг 14:00да бошланар экан. Ҳамма муаммо митинг пайтида ҳал қилиб олиниши кутилмоқда.

Умуман олганда, расмий учрашув бор куни ўйин бўладиган стадионда бошқа ўйин ўтказиш жуда ғалати. Бўлиб ҳам иккита баҳснинг бир-бирига жуда яқин вақтда ўтказилиши бир қатор муаммоларни келтириб чиқариши турган гап. Агар "Динамо"нинг бошқа таркиби "Хўжанд" билан умуман бошқа стадионда ўйнаса ҳам майли эди.

Бу мавзуга кейинроқ яна қайтамиз...

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика