Latest news

10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  3 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  0 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  12 07:22Бугун ФИНАЛ  11 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  19 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  9 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2

Бир гуруҳ ўзбек спорти фидойиларига “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони топширилди News

Бир гуруҳ ўзбек спорти фидойиларига “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони топширилди

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

"Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши мунтазам равишда спортимиз ривожига ҳисса қўшган фидойиларга эътибор кўрсатиб келади. Ташкилот яқинлашиб келаётган 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан фахрий аёлларимизга байрам совғаларини улашди. Шунингдек, тадбирнинг иккинчи қисмида бу йил ўзининг 20-йиллигини нишонлаётган ЎзМТРК қошидаги “Спорт” телерадиоканалининг фахрий ижодкорлари ҳамда фаолиятини соғлом турмуш тарзи ва спорт тарғиботига бағишлаган бир гуруҳ соҳа фидойиларига “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони топширилди.

Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида ўтган тадбирда Спорт вазирининг ўринбосари Дурдона Раҳимова, Ўзбекистон Спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, устоз-мураббийлар ҳамда бир гуруҳ Олимпия ҳаракати тарғиботчилари иштирок этишди. Дурдона Шукруллаевна тадбирни очиб берар экан, мамлакатимизда хотин-қизлар спортининг ривожига қаратилаётган эътибор, фахрийларимизнинг ибратли ҳаёт йўли, улар томонидан бугунги ютуқларимиз учун қўйилган пойдевор ҳақида гапириб ўтди. Ўз навбатида, Баҳодир Махситович умрини соғлом турмуш тарзи, жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилишга бағишлаган устоз ижодкорларни эътироф этди. Қолаверса, спорт соҳасида хизмат қилган ва ҳозир ҳам фаолият олиб бораётган барча хотин-қизларни кириб келаётган байрам билан қутлади.

Шундан сўнг, спорт соҳасининг фидойи онахонларига эсдалик совғалари, устоз ижодкорларга эса “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишонлари тақдим этилди. Тадбир қатнашчилари давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликдан мамнун эканликларини билдиришди. Якунда фахрийларимиз халқимиз ва юртимиз фаровонлиги учун қўлларини дуога очишди", -дейилади Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси баёнотида.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика