Latest news

00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11

“Бир футболчи тарихи”. 15 ёшида Ўзбекистонда “энг яхши ёш футболчи” бўлган Ислом Кенжабоев ҳақида News

“Бир футболчи тарихи”. 15 ёшида Ўзбекистонда “энг яхши ёш футболчи” бўлган Ислом Кенжабоев ҳақида

2019 йилнинг март ойида Ўзбекистон Суперлигаси доирасида “Насаф” – “Сўғдиёна” учрашувини томоша қилиб ўзим учун бир футболчини кашф қилгандим.

Ўйиннинг 78-дақиқаси, ҳисоб 2:1 – “Насаф” олдинда. Чап қанотдан ёш иқтидор бир неча футболчиларни алдаб жарима майдончаси ичига кириб борди ва гол урди.


Ўша голдан сўнг уни “ўзбек Мессиси” ҳам дейишди, терма жамоанинг келажагига ҳам чиқариши. 20 ёшли футболчи ўз иқтидорини аввал ҳам яхшигина намойиш эта олганди, бу гол эса уни оммага чинакамига танитди. Ким ҳақида гап кетяпти дейсизми? Бу – Ислом Кенжабоев. 


Ислом Кенжабоев – ким ўзи у?

Қаҳрамонимиз 1999 йилнинг 1 сентябрь куни Навоий вилоятида туғилган. Футболга қандай кириб келгани ҳақида Исломнинг ўзи аввалроқ сайтимизга берган интервюсида шундай деган эди: “Ёшлигимда кўча-кўйда футбол ўйнаб юрар эдим. Бу қизиқишларимни дадам кўриб, Навоийдаги ўша вақтдаги энг яхши мураббийлардан бири Петровичнинг олдига олиб бордилар. Лекин, дастлаб ўша мураббий мени қабул қилмади. Кейин эса Жасур Жалолиддиновнинг уйи олдидаги майдонга олиб боришди. У ерда иккита мураббий бор эди – Ҳасан ака ва Асрор ака. Айнан шу мураббийлар мени қабул қилишди”. 



Клублардаги фаолияти ҳақида

Ислом дастлаб 2012 йилда “Бунёдкор”, “Пахтакор” жамоалари кўригидан ўта олмагач, “Насаф” клубига борган. Қарши жамоасига боргач бир синов ўйинидан сўнг футболчини жамоада олиб қолишган. Бир неча йил “Насаф” жамоаси академиясида футбол сабоқларини олган Кенжабоев кейинчалик U-21 яъни ёшлар жамоаси сафида ўйнай бошлади. 2014 йилда Ўзбекистонда “йилнинг энг яхши ёш футболчиси” сифатида тан олинган. Унинг бу совринни қўлга киритишига 2014 йилда бўлиб ўтган Осиё чемпионати мусобақаси катта рўл ўйнаган. “Тўғрисини айтсам, энг яхши ёш футболчи ғолиблиги менга берилишини кутмагандим. Бунинг учун футболимиз раҳбарларига миннатдорчилигимни билдираман. Лауреатларни тақдирлаш маросимидан ажойиб хотиралар қолди. Менга берилган бундай мукофот учун ўз устимда бундан-да кўпроқ ишлашим керак. Бу унвон бежизга берилмаганлигини исботлаш учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан” – деган эди совринни қўлга киритгандан кейин берган интервюсида.

2017 йили “Насаф”нинг асосий жамоасига ўтказилган футболчи жамоанинг етакчиларидан бирига айланишга улгурди. Статистикаларга назар ташлайдиган бўлсак, 2018 йилги мавсумда 17 учрашувда майдонга тушиб 1 гол муаллифи бўлган. 2019 йили эса 10 ўйинда майдонга тушиб 1 гол муаллифига айланган. Унинг порлаган, омма эътиборига тушган 2020 йилда эса футболчи 26 учрашувда қатнашди ва 5 гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. 

Ўзбекистонда 2020 йилги мавсум якунлангач Кенжабоевнинг легионерга айланиши ҳақида гап-сўзлар кўпайди. Бу каби фикрлар эса ўз тасдиғини топди ва футболчи Жанубий Кореянинг “Чежу Юнайтед” жамоаси футболчисига айланди. 


Терма жамоадаги фаолияти ҳақида

Ислом Кенжабоев U-16 термаси сафида 2014 йилда Осиё чемпионатида иштирок этган. 2020 йилнинг аввалида эса U-23 сафида ҳам Олимпияда йўлланмаси ўртага тикилган Осиё чемпионатида қатнашган эди. “Осиё чемпионатига яхши тайёргарлик олиб бордик. Барчаси юқори даражада ташкиллаштирилди. Ўртоқлик ўйинлари ҳам етарлича ўтказилди, деб ўйлайман. Асосийси – жамоамиздаги йигитларда иштиёқ кучли ва барча фақат чемпион бўлиш ҳақида ўйлаяпти. Йигитлар шижоатга тўла. Бу ерга нима учун келганимизни ҳамда зиммамизда қандай масъулият турганини яхши англаб турибмиз. Биринчи галда юртимиздаги кўп сонли мухлисларни ғалабалар билан хурсанд қилишга уринамиз” – деган эди мусобақадан олдин берган интервюсида.

Миллий терма жамоамиз сафидаги дебют учрашувини эса 2018 йили Эрон миллий терма жамоаси билан бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида ўтказган. Кенжабоев ўша учрашувнинг 88-дақиқасида Жалолиддин Машарипов ўрнига майдонга тушган. 


Оғабек Самисов тайёрлади

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика