Билич: "Ҳакам Диего Костани четлатиши мумкин эди, аммо мен бошқа нарсадан ғазабдаман"
16 aug 2016 11:48
News
Билич: "Ҳакам Диего Костани четлатиши мумкин эди, аммо мен бошқа нарсадан ғазабдаман"
"Вест Хэм" бош мураббийи Славен Билич "Челси"га қарши АПЛнинг 1-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.
Баҳс 2:1 ҳисобида кўкларнинг ғалабаси билан якунланди.
"Бундай мағлубиятлардан сўнг ҳафсаланг пир бўлганини ҳис қиласан. "Челси" биринчи 15 дақиқада яхшироқ ўйнади, улар индивидуал маҳорат эвазига устунликдан фойдаланиб қолишди, аммо биз кейин ўйинни тенглаштирдик. Ўша бир тийинга қиммат голни ҳисобга олмасак, яхши ҳаракат қилаётган эдик.
Диего Коста ва Адриан ўртасидаги келишмовчилик? Диегода сариқ карточка бор эди. У атайин қилмади, аммо кеч қолди - тўп Адрианда эди. Ҳакам Диего Костани четлатиши мумкин эди, аммо бундан эмас, балки учрашув охирида ўтказиб юборилган голдан ғазабландим" - дейди Билич.
Link :
Source : BBC
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments