Latest news

19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  6 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  5 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  5 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  10 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  2 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Биласизми? Шомуродов Италия А сериясида ўйнайдиган иккинчи ўзбекистонлик футболчи бўлади News

Биласизми? Шомуродов Италия А сериясида ўйнайдиган иккинчи ўзбекистонлик футболчи бўлади

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов яқин вақт ичида Италиянинг "Женоа" клуби билан шартнома тузади.

Шундай қилиб, Шомуродов Италия А Сериясида ўйнайдиган иккинчи ўзбекистонлик футболчига айланади. Бунга қадар Илёс Зейтуллаев Аппенин ярим оролида ўйнаганини кўпчилик яхши билади. Зейтуллаев "Ювентус" сафида фақат Италия кубоги доирасида иккита ўйинда майдонга тушган ва Италия чемпионатида умуман ўйнамаган.

Бироқ "Ювентус" ҳамюртимизни "Реджина"га ижарага берган ва Зейтуллаев 2005 йил 19 март куни Италия А сериясида айнан "Ювентус"га қарши баҳсда ўз дебютини нишонлаган. Ўша вақтда "Ювентус" сафида Буффон, Каннаваро, Тюрам, Замбротта, Каморанези, Дель Пьеро, Ибрагимович каби юлдузлар тўп тепарди. "Реджина"ни Вальтер Маццарри бошқарарди. Зейтуллаев 75-дақиқада Марко Боррьелло ўрнига майдонга тушганди. Умуман олганда Зейтуллаев Италия А сериясида жами 4та ўйинда майдонга тушган ва гол ура олмаган.

Илёс Зейтуллаев 2006-2007 йилги мавсумда "Женоа" сафида Италия Б Сериясида ўйнаган.

Яъни Шомуродов "Женоа" сафида Италия А сериясида майдонга тушадиган биринчи ўзбекистонлик футболчи бўлади. Бундан ташқари Шомуродов Италия А сериясида гол урса, Европа ТОП-5 чемпионатида тўп киритган дастлабки ўзбекистонлик футболчига айланади.


ЮВЕНТУС - РЕДЖИНА - 1:0 (0:0).
19 март 2005 йил. Турин. "Делли Альпи" стадиони. 21198 томошабин.
Гол:
Дель Пьеро, 65 (1:0).
Ювентус: Буффон, Каннаваро, Тюрам, Дзебина, Дзамбротта, Блази (Таккинарди, 46), Эмерсон, Каморанези, Дель Пьеро, Салаета (Пессотто, 78), Ибрагимович.
Бош мураббий: Фабио Капелло.

Реджина: Паварини, Каннарса (Будянский, 86), Де Роза, Франческини, Дзамбони, Колуччи, Место, Тедеско, Моцарт, Накамура (Эстевес, 81), Боррьелло (Илёс Зейтулаев, 75).
Бош мураббий: Вальтер Маццарри.


Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика