Latest news

16:49"Машъал" - "Хоразм". Таркиблар маълум  0 16:40Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилмоқда  1 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  1 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  2 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  12 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  2 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  24

Биласизми? Роналдиньо матбуот анжуманидаги хатоси учун йиллик 760 минг доллар даромаддан маҳрум бўлган News

Биласизми? Роналдиньо матбуот анжуманидаги хатоси учун йиллик 760 минг доллар даромаддан маҳрум бўлган

Роналдиньо 2012 йил "Атлетико Минейро" билан шартнома имзолаганидан сўнг журналистлар билан суҳбатлашди.

2012 йил июль ойининг унутилмас кунида журналистлар билан суҳбатлашар экан, ўша пайтдаги Coca Cola элчиси Роналдиньо катта миқдорда пул тўлайдиган компанияни жиддий ўйлантирадиган ҳаракат амалга оширди.

"Барселона"нинг собиқ плеймейкери Бразилиянинг "Атлетико Минеиро" клубига ўтганига атиги бир неча кун бўлгач, футболчи ОАВ вакиллари билан учрашди.

Ўшанда Роналдинога Coca Cola ҳомийлик қилаётганди. Маълумотларга кўра, бразилиялик футболчи 2014 йилга қадар амал қиладиган келишувга биноан йилига 760 000 АҚШ доллари ишлаб олиши кўзда тутилганди.

Буларнинг барчасини инобатга олган ҳолда, унинг матбуот анжумани чоғида Coca Cola'нинг асосий рақобатчиларидан бири бўлган Pepsi қадоғи ёнига ўтириш қарори унинг ичимликлар бренди билан муносабатида ҳал қилувчи омил бўлди.

Ўша пайтда Pepsi "Атлетико Менийро"га  ҳомийлик қиларди ва компания маҳсулоти матбуот анжуманларида столларга қўйилади.

Аммо Роналдиньо интервью чоғида Pepsi идишларининг биридан ҳўплаган ва бу тезда миш-мишлар тарқалишига сабаб бўлган.

Орадан бир неча кун ўтиб Coca Cola компаниясининг маркетинг бўйича бошлиғи Марсело Понтес Бразилиянинг "O Estado de Sao Paulo" газетасига берган интервьюсида шундай деди: "Футболчининг бир бутилка Pepsi билан майдонга тушиши туянинг белини сомон билан синдиришдек гап". У қўшимча қилди: "Ҳомийлигимиз шармандали бўлиб қолди."

Coca Cola ҳам воқеа юзасидан баёнот берди: “Coca Cola Роналдиньонинг шуҳрати ва қадр-қимматини тан олади. Бироқ сўнгги воқеалар туфайли ҳамкорликни давом эттириш имконсиз бўлиб қолди”.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика